О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet114/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ШЕКСПИР ИЖОДИНИНГ УЧИНЧИ ДАВРИ

Шекспир ижодининг учинчи даврида (1608-1612 йиллар) катта ўзгаришлар юз беради. Яков И нинг феодал реакцияси кучайган вақтда Уйғониш даври гуманистик ғояларини амалга ошириш ҳақидаги иллюзия зарбага учрайди. Театр ўйинлари қиролликнинг назорати остига олинади. Энди фожиавий, кишини ҳаяжонга солувчи, катта ижтимоий–сиёсий воқеалар акс эттирилган трагедиялар эмас, балки томошабинга енгил таъсир этадиган трагикомик характердаги пьесалар яратила бошлайди. Лекин шундай вақтда ҳам улуғ драматург ўзининг гуманистик ғояларига содиқлигича қолади. Гарчи асарларининг охири яхшилик билан тугаса ҳам, мавжуд тузум билан муроса қилмайди, аксинча, у тескаричи кучларнинг феъл–атворларини қораловчи пьесалар ёзишни давом эттиради.


Шекспир ижодининг шу даврдаги муҳим хусусиятлари унинг трагикомедиялар типидаги «Қишки эртак», «Цимбелин» ва «Бўрон» пьесаларида яхши акс этган. Шекспир бу жанрни юзаки қабул қилган бўлса ҳам, лекин унга чуқур инсонпарварлик ғояларини киритди. Унинг бу турдаги асарларида реал воқеалар хаёлий эртаклар билан қўшилиб кетади ва уларда кишининг яхши фазилатлари ёмон эҳтирослар устидан ғалаба қозонади. Шекспир гуманизми бу асарларида ҳам очиқ кўзга ташланиб туради.
«Цимбелин» (1609) да ярамас сарой муҳити таъсири остида рўй берган ҳодисалар, Имогена тарихи, қирол Цимбелиннинг ўрмонзорда тарбияланган икки ўғли ҳақидаги воқеалар тасвирланади. Имогена ва Постум бир–бирларини севадилар. Бироқ Цимбелин қизини кейинги хотинининг ўғли олифта Клотенга бериш ниятида эди. Қиз эса отасининг ҳам, ўгай онасининг ҳам талабларини рад этади. Хотини измидан чиқмаган Цимбелин Имогенани уйдан ҳайдаб юборади. Қиз оғир вазиятда ҳам иккиланмай, ўз севганига содиқлигича қолади.
Асардаги иккинчи воқеа қирол томонидан ноҳақ қувғин қилинган жасур чол Беларийнинг унинг икки ёш ўғли шаҳзода Гвидерий ва Арвирагни яширинча ўзи билан олиб кетишидир. Чолнинг мақсади болаларни саройдаги бузғунчиликлардан сақлаб қолиш эди. Ўзларининг қирол оиласидан келиб чиққанликларини билмаган бу ёшлар табиат қўйнида эркин тарбия оладилар ва Рим билан бўлган жангда қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳаммани қойил қолдирадилар. Пьесанинг охири яхшилик билан тугайди. Севишган Имогена билан Постум топишиб, оилага қайтадилар. Цимбелин ҳам йўқотган болаларини топади. Ёмон ниятли қиролича ва унинг ўғли Клотен ҳалок бўлади. Беларий ҳам одамлар орасидан ўз ўрнини эгаллайди.
Имогена ақли, жасорати ва вафодорлиги билан Шекспирнинг реалистик қалами яратган ажойиб образлар — фусункор Дездемона ва Жульетталарни эслатади.
«Қишки эртак» (1610) пьесасида воқеа хаёлий бир мамлакатда юз беради. Асарнинг номини китобдаги бир қаҳрамон «Қишга қайғули эртак мос келади» деб белгилаб беради.
Сицилия қироли Леонт кутилмаган вақтда хотини Гермионага рашк қилиб, уни вафосизликда айблайди. Қайғу ичида қолган қиролича бедарак йўқолади ва ўн олти йил рашкчи эридан яшириннб юради. Бу вақт ичида уларнинг дом–дараксиз кетган, гўзал қишлоқ муҳитида тарбияланган қизи Утрата хам топилади.
Пьесада табиат қўйнидаги осойишта ҳаёт сарой фисқ–фужурларига қарши қўйилади. Леонт ҳеч қандай асоси бўлмагани ҳолда Гермионани қоралайди. Бу айблар Леонтнинг жоҳиллиги ва золимлигидан келиб чиқади. Пьесада Леонт жаҳолат, Гермиона — унинг қурбони, хизматчи аёл жасур Паулина эса садоқат тимсолидек тасвирланади. «Қишки эртак»даги фантастика ва эртак орқали ҳаётий воқеалар — яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам акс эттирилади. Асарда гуманистик ғоя — ёшлик ва адолатнинг ноҳақлик устидан тантанаси ифодаланади.
«Бўрон» (1612) Шекспир ижодининг сўнгги маҳсулидир.
Пьесанинг бош қаҳрамони Миландан қувғин қилинган герцог олим Просперо (итальянча «бахт» демакдир) ўз қизи Миранда билан бир оролга чиқиб қолади. У ерда табиат сирларини ўрганади, «қора куч»ларни бўйсундиради ва уларни инсон фойдасига хизмат эттиради. Бўрон Просперонинг мансабини зўравонлик билан қўлга киритган акаси эгоист ва шуҳратпараст Антоний тушган кемани ҳам шу орол қирғоғига чиқариб ташлайди. Антоний билан келган кишилар бир–бирларига қарши фитна уюштирадилар. Фақат Просперо ўз қўл остидаги «кучлар» воситаси билан ҳалокатга учраган кемани тузаттириб, ундаги фирибгар ва ёмон ниятли одамларни яхшиликка мойил қилиб, Италияга қайтишларига ёрдам беради.
«Бўрон» пьесаси ёзувчининг инсон бахт–саодати ҳақидаги хаёлларини мужассамлантиради. Шу билан бирга бу пьеса реал воқеликка асосланган адабий васиятнома ҳамдир. «Инсоният қандай гўзал»,— деб хитоб қилади Миранда.
Бу комедияда Шекспир ижодининг иккинчи даврига хос даҳшатли воқеалар, фожиали ўлимлар кўринмайди. Унинг асосий темаси инсоннинг табиат устидан ғалабаси муқаррарлиги ҳақидаги фикрдир. Просперо табиатнинг бошқа кучлари каби бўронни ҳам инсон хизматига бўйсундирмоқчи бўлган Фауст типидаги қаҳрамон, Уйғониш даври ғояларини акс эттирган мағрур инсондир. У оролда якка ўзи қолиб кетмайди, балки «бўрон»ни енгиб чиққан киши сифатида одамлар орасига қайтади. Миранда билан Фердинанд ёш авлоднинг ҳақиқий жонли образлари бўлиб, улар ўртасидаги самимий севги - бахтли ҳаёт ҳақидаги Шекспир орзуларининг тимсолидир.
Замона воқелигини чуқур ўрганган ва мураккаб «воқеалар оқими» нинг асосий маъносини англаб етган драматург, инсон кучи ва унинг чексиз имкониятларига ишонч билан қарайди, бу унинг гуманизмининг ҳаётбахшлигини таъминлайди.



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish