О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet112/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Трагедиянинг бошқа образлари. Трагедия персонажлари бир–бирига қарама-қарши турган икки лагерь вакилларидир. Улардан бири – мол–дунёга ўч, худбин, маънавий бузуқ ва шафқатсиз Гонерилья, Регана, Корнуэль ва Эдмунд, иккинчиси эса ўзида юксак инсоний фазилатларни мужассамлантирган Карделия, Кент, Эдгар, масхарабоз, сўнгра Лир ва Глостер бўлиб, бу эзилган ва таҳқирланган одамлар дўстлик, садоқат ва ўзаро ёрдам туйғуларини ҳис этадиган кишилардир. Камситилган ва қувиб юборилган фарзандлар ва хизматчилар ўз садоқатларидан қайтмайдилар, улар яна қирол Лир ва Глостерга ёрдам қўлини чўзадилар. Масалан, Кент кек сақламай, ўз кийимини ўзгартириб, дарбадарликда юрган Лирга ҳамроҳлик қилади, Карделия Франциядан аскар тортиб келиб, ҳақоратланган ота ҳуқуқини тикламоқчи бўлади. Эдгар эса кўзи ўйиб олинган падари бузрукворининг қайғусига ҳамдард бўлишга уринади. Улар Лирга хайрихоҳлик кўрсатар эканлар, унинг қироллигини эмас, балки жафо чеккан бир кимсани назарда тутадилар. Лирнинг масхарабози эса азалдан хўрланиб келганлардан бўлиб, унинг образида халқ донолиги ифодаланган. У Лирнинг ножўя ҳаракатларини, катта қизларининг адолатсизликларини фош этади ва унга нима қилиш кераклиги ҳақида ҳам маслаҳатлар беради. Хуллас, у Лирнинг ўз хатосини тезроқ англаб етишига сабаб бўлади. Масхарабоз қиролнинг барча давлатини икки қизига улашиб бериб, ўзида ҳеч нарса қолдирмагани, қўлида энди ҳокимият – қудрат йўқлигини унга тушунтириш учун таъсирли сўзлар топади. Сен «рақамсиз нолнинг ўзисан. Мен сендан дурустман, негаки, масхарабозман, сен–чи, ҳеч нимасан», «Агар сен менинг аҳмоғим бўлганингда эди, амакижон, мен сени вақтидан илгари қартайиб қолганинг учун дўппослар эдим», деб у давлатнинг бўлиниб кетиши натижасида мамлакатнинг кучсизланиши ва, оқибатда халқ оммасининг осойишталиги бузилиши мумкинлигидан чўчийди.
Шекспир масхарабоз тили орқали айтилган сўзларга, ўзининг чуқур маъноли гуманистик фикрларини сингдиради. Замоннинг разиллигини фош этиб, масхарабоз дейди:
Поплар халққа ёлғон гапни айтмайдиган кун,
Пивочилар сув қўшмаса пивога бу кун.
Сен даҳри, деб шўрликларни дорга осмасдан,
Ёлғондакам ошиқларни ёқса тўсатдан,
Судьялар ҳам гуноҳсизни ҳукм қилмаса,
Бирор одам бошқасидан қарздор бўлмаса,
Бўҳтончининг тили тубдан қирқилиб кетса,
Судхўр бутун пулларини чуқурга тиқса,
Кисовурлар ёт чўнтакни кавламай турса,
................................................................
Яқин Ўрта Англияда бўлар шу замон,
Мамлакатни чулғаб олур улуғ ҳаяжон.
Шундай замон тез фурсатда етиб келади,
Шунда ҳамма оёғини босиб юради.
Соф қалбли Кентнинг нафратли сўзи ва масхарабознинг истеҳзо билан айтган иборалари ҳукмронларга қарши очиқ норозилик белгисидир. Ҳақоратланган ва виждон азобини чекаётган бу кишилар қабоҳат оддида тиз чўкишни билмайдиган одамлардир. Жиноят бандалари, мансабпараст ва пулга ўч Эдмунд, Гонерилья ва Реганалар ўртасидаги зиддият ва рақиблик уларнинг кучини заифлаштиради ва мағлубиятини тезлаштиради.
Лир оиласида юз берган мунофиқлик Глостер оиласида ҳам содир бўлиши тасодифий ҳол эмас эди. Бу ўша «давр руҳи»га, дастлабки капитал тўплаш даврига хос бир нарса эди: «...муҳаббатлар совиб бормоқда,- дейди қайғу билан Глостер,– дўстлик емирилмоқда, оға–инилар бир–бирларига қарши қўзғалмоқда, шаҳарларда, қишлоқларда ғала–ғовур, сарой доираларида хиёнатлар, ота–оналар билан фарзандларни бир–бирига боғлаган иплар узилмоқда...»
Туғилиб келаётган капиталистик муносабатлар, бойликка ўчлик кишилар ўртасидаги энг кучли алоқалар – қардошлик, оила ва биродарлик алоқаларини ҳам емириб ташлайди. Шунинг учун инсонпарварлик ғояларини ташувчи ижобий образларни Шекспир дунёпарастликдан холи бўлган кишилар қилиб кўрсатади. Бу жиҳатдан камтар, доно, гўзал, соф кўнгил ва жасоратли қиз Карделия образи айниқса жозибалидир. Гарчи у трагедия охирида ҳалок бўлса ҳам, лекин Карделия ҳимоя қилган ҳақ иш пировардида тантана қилади. Ёвуз ниятли кишилар мағлубиятга учрайдилар. Бу асарнинг оптимистик руҳидан далолат беради.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish