О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet110/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Отелло». «Отелло» (1604) трагедиясининг сюжетига XВИ асрда яшаган итальян ёзувчиси Чинтионинг «Венеция маври» новелласининг мазмуни асос қилиб олинган. Бироқ трагедия моҳияти жиҳатидан новелладан бутунлай фарқ қилади. Шекспир ўз замонаси илғор ғояларини ифодалаб жоили кишилар образини яратади. Трагедиянинг бош қаҳрамони араб Отеллодир. У «ирқий» бўёқлардан озод, диний эътиқодлардан устун турувчи ҳақиқий инсон образидир.
Отелло ўз жасорати билан оқ кўнгилли Дездемонанинг муҳаббатини қозонади. Ҳатто қалбида шубҳа туғилиб, Дездемонага ишонмай қўйган кезларда ҳам, унинг ёрига бўлган муҳаббати ва самимийлиги сақланади, Дездемонага азоб беришни истамайди. Чунки Отелло табиатан кекчи эмас, балки очиқ кўнгил эди. Унинг Дездемонага бўлган шубҳалари Ягонинг найранглари туфайли пайдо бўлади.
«Отелло табиатан рашкчи эмас,- деб таъкидлаган эди А.С.Пушкин,- аксинча, у ишонувчан»дир. «Рашк қилишга унча мойил эмас»лигини Отеллонинг ўзи ҳам эътироф этади. Дездемона ҳам йўқотган рўмолчаси ҳақида ташвишланиб сўзлаганда Отеллонинг бу хусусиятини таъкидлаб ўтади.
Рози эдим олтин тўла ҳамён йўқотсам,
Йўқолгани чакки бўлди, ишон, Эмилия.
Гарчанд менинг мағрур маврим ишончи маҳкам,
Рашкчиларнинг тубан феъли унга бегона,
Аммо бу иш бир оз шубҳа бериши мумкин,
дейди.
Дастлаб Отелло ёвуз Ягонинг иғволарига ишонмайди, лекин Яго келтирган «далиллар» содда мавр учун етарли бўлиб чиқади. Чунки инсон гўзаллигининг инъикоси деб билган Дездемонанинг «вафосизлиги» ҳақидаги хунук гап ҳар қандай хотиннинг бевафолигига қараганда ҳам Отелло учун жуда даҳшатли туюлади. Ундаги азоб-рашк ташвишигина эмас, балки хотинининг софлигига бўлган ишончини йўқотиш туфайли туғилган қаттиқ қайғу ҳамдир. Бу кутилмаган воқеадан ғазабланган Отелло ҳақ иш учун ўч оламан деб Дездемонани фожиали равишда ҳалок этади. Бироқ у кўп ўтмай катта хато қилганини англайди. Бундан сўнг яшаш мумкин эмаслигини сезиб, Дездемонанинг жасади ёнида ўзини ўлдиради.
Дездемона гўзал хулқи ва чуқур инсоний фазилатлари билан ёрқин гавдаланган образлардан биридир. У итоаткор ва чегараланган Офелияга ўхшамайди, баъзи бир хусусиятлари билан Жульеттадан ҳам фарқ қилади (Жульетта Ромеони тасодифий учрашув вақтида севиб қолади. Дездемона эса ирқий қарашларни писанд Қилмай, қора маврни севишини яширмайди ва у билан жанг майдонига бирга кетишга тайёр туради. Жон талвасасида ётган чоғида ҳам эрига бўлган муҳаббатидан қайтмайди, ҳатто унинг қотил эканини ҳам айтмайди.) Дездемона вафоли ёр тимсолини мужассамлантирган аёл образидир.
«Макиавеллист» Яго барча пасткашликлар ва буржуа эгоизмини ўзида акс эттирган образдир. Дастлабки капитал тўплаш даврининг вакили Яго – разил, ҳасадгўй, пулга ўч, шафқатсиз ва сурбет, мансабпараст ва қора ниятли шахс. У олижаноб ҳис-туйғуларга бой бўлган Отелло ва Дездемонага бутунлай зиддир. Бошқалар билан дўстлашишдан қочадиган, маънавий бузуқ бу шахс ўзининг қабиҳ ниятларини амалга оширишда хилма–хил жирканч воситалардан фойдаланади. Солдат ниқобидаги бу риёкор ўзини Отеллога садоқатли қилиб кўрсатишга муваффақ бўлади, сўнгра ҳийла–найранг ишлатади, туҳматлар қилади, шундай йўллар билан дўстларини ҳам, хотинини ҳам унга нисбатан хиёнат қилишда айблайди.
Яго фақат эгоистгина эмас, ўзидан қуйи мансабдаги кишиларга нисбатан сурбет ва уятсиздир, «Ҳамёнини пулга тўлдириш»ни яхши кўрган бу зот Родригони лақиллатиб, унинг бор бойлигини шилиб олади, яна уни Кассиога қарши гиж–гижлайди, жанжал кўнгилдагидек чиқмагач, оғир яраланган Родригога ёрдам бериш ўрнига, аксинча, мунофиқона ёвузлик билан уни ўлдиради.
Шуниси характерлики, Яго ким билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади. Отелло билан муомаласида у ширин сўз ва хушомадгўй, Дездемонага нисбатан у пичингчи, Родригони таҳқирлашда дадил, ўз хотинига нисбатан қўпол ва беордир. Лекин очиқ жангда у жуда қўрқоқ, яширин воситаларни ишга солишда эса уста ва раҳмсиздир. У ўзидан бошқаларни одам ўрнида кўрмайдиган ва ҳеч кимга шафқат қилмайдиган, иложсиз ҳолларда ҳам ўзини йўқотмайдиган разил, пасткаш, худбин одамдир. Яго жаҳон адабиётида устомон ва маккор шахснинг энг мукаммал типик вакилидир.
Трагедиядаги характерли қаҳрамонлардан яна бири – Эмилия. У асарнинг бошида эрига кўр–кўрона итоат қилувчи ҳақир ва содда аёл сифатида тасвирланади. Дездемона тушириб қолдирган рўмолчани топиб олган Эмилия, уни Ягога олиб бориб беради. Воқеа фожиали тусга кирган вақтда у эрининг ёвуз ниятини сезиб қолади ва жасорат билан уни фош этиб ташлашдан қайтмайди. Эмилия ҳам Дездемона каби бегуноҳ ҳалок бўлади.
Асарнинг бош қаҳрамонлари Отелло ва Дездемоналар юз тубан кетган Яго найрангларининг қурбони бўлсалар ҳам, бироқ уларнинг ҳақ иши ниҳоят ғалаба қилади. Манфур Ягонинг мағлубиятга учраб жазоланиши мисолида адолатнинг тантанаси ифодаланади. «Отелло» трагедиясида Шекспир икки тарихий давр – ўлиб бораётган абсолютизм ва туғилиб келаётган буржуа тузуми шароитида вужудга келаётган янги ахлоқ ва тушунчаларнинг мураккаб жараёнини, шахс билан уни ўраб олган муҳит ўртасидаги зиддиятларни акс эттиради. Қаҳрамоннинг шахсий фожиаси замоннинг ижтимоий конфликти даражасига ўсиб чиққани кўрсатилади. Уйғониш ҳаракатида юз берган танглик гуманистик қарашлардаги қарама–қаршиликларни ҳам кескинлаштиради ва, умуман, у антикапиталистик мазмун касб этади. Бу эса ақча дунёсиниг вакили сифатида иш тутаётган очкўз Яго хатти–ҳаракатларини фош этишда очиқ намоён бўлади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish