O. X. Xamidov universitet rektori, rais


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШНИНГ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ 
Ҳамроев А.Р. 
Бухоро давлат университети 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ―Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълимни тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида‖ги ПФ-5712-сон Фармонида таълим сифатига масъул идора, ташкилотлар олдига 
―...узлуксиз таълим тизимини мазмунини сифат жиҳатидан, шунингдек, профессионал кадрларни 
тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш; ўқитиш методикасини такомиллаштириш
таълим-тарбия жараѐнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш‖ 
каби қатор муҳим вазифалар қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан 
ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаѐтий нуқтаи назарга эга ѐшларни 
тарбиялаш» масалалари устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу вазифаларни амалга 
оширишда она тили таълимининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, бошланғич синф она 
тили дарсларида ўқувчиларнинг билимини баҳолаш жаҳон стандартлари асосида амалга ошириш 
бугунги кунда ўқитиш жараѐнинини самарали ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш 
механизмларини такомиллаштиришни тақозо қилади.
PIRLS халқаро бошланғич синф битирувчи ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушиш 
саводхонлигини баҳолаш дастури ўтказиш даврларида замонга мослаштириб, топшириқлар 
мазмуни ва моҳиятини такомиллаштириб боради. Масалан, 4-ўтиш даври (PIRLS-2016 йил)да 
ўқувчилар топшириқларни компьютерда онлайн тарзида ўтказилиб, натижалари электрон 
ҳисоблашга ўтказилади. 
2021 йилда ўтказиладиган PIRLS тадқиқотларида рақамли формат, интернет орқали
мулоқот қилишнинг кўп сонли турлари (форум, чат, блог), кўп ҳолларда матн ўзаро боғланган 
веб-сайтлар каби рақамли шаклларга ўтиш режалаштирилган. Лекин шу билан бирга анъанавий 
формат яъни китоблар, журналлар, хужжатлар ва газеталардаги каби анъанавий ѐзув шаклларида 
ҳам берилади. Ўқувчиларга бериладиган материаллар рағбатлантирадиган ва бир бутун 
самарадораликни оиширадиган ва қизиқарли ва тасаввур қилиш жиҳатдан ѐқадиган сифатида 
тақдим этилади.
PIRLS 2021 дастурида мосланувчан дизайн қўлланилади. Халқаро дастурда қатнашаѐтган 
мамлакатлар ўқувчилари ўқиш ва қисмларни бошқаришади, ҳар бир мамлакатда алоҳида турли 
хил даражадаги тест шакллари мослаштириб берилади. Мазкур янги ғоя бошланғич синф 
битирувчиларининг турли хил ўқиш қобилиятига эга бўлган мамлакатлар учун ўқиш 
даражаларининг PIRLS ўлчовини такомиллаштириб, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириб боради.
―Агар бу болалар мураккаб матнни ўқишса, унда улар фақат аниқ тасвирланган 
тафсилотларни топиб олишлари мумкин. Аммо агар болаларга оддий матн берилган бўлса ѐки 
матн қисмларга бўлиб тақдим этилса, улар оғзаки ва новербал текшириладиган маълумотни топиб 
чиқариб (графикалар ѐки диаграммалар ѐрдамида), воқеа воқеалари ва қаҳрамонлар 
ҳаракатларининг сабаблари тўғрисида содда хулосалар чиқаришлари, воқеалар ва асосий ғояни 
шарҳлай бошлайдилар.
PIRLSнинг муҳим мақсади - тўртинчи синфда ўқиш ютуқлари билан боғлиқ уй, жамоат, 
мактаб ва ўқувчи омилларини ўрганиш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ўқув шароитлари 
тўғрисидаги маълумотлар ўқувчилар, шунингдек уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари ва 
директорлари томонидан тўлдирилган сўровномалар орқали тўпланади.
PIRLSнинг вазифа сифатида топшириқларнинг 10 та варианти таклиф қилинган. Синовларда
адабий матн қўлланилган: "Инвертед сичқончалар", "Бир лой парчаси", "Гулда гуллар", "Қовоқ 
зилзилани огоҳлантиради"; "Леонардо да Винчи", "Антарктида" каби машҳур илмий матнлар;
"Дарѐ бўйлаб маршрутда" матнлари берилган. Синов топшириқларининг барча версиялари бир 
хил тузилишга ва қийинчилик даражасига эга. Синовнинг барча вариантлари икки қисмдан
иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 11 дан 14 тагача савол топшириқлари берилган


268 
2016 йилда ўтказилган PIRLS тадқоқотида материаллар 16 вариантда ишланган бўлиб, 
уларнинг ҳар бири бир хил қийинчилик даражасига эга бўлган. Ҳар бир ўқувчига иккита яъни 
бадиий ва илмий-оммабоп матнлар ва ҳар бир матн учун 12-17 та топшириқлар берилган. 
PIRLS тадқиқотлари бошланғич синф битирувчиларнинг мониторинги бўлиб ҳисобланади.
PIRLS топшириқлари хақаро ҳамжамият жамоатчилиги томонидан китобни ўқийдиган ўқувчилар 
учун энг яхши замонавий ўқиш саводхонлиги деб тан олинган. 
Нима учун айнан ўқиш саводхонлиги таълим тизимидаги ютуқларнинг марказий кўрсаткичи 
сифатида тан олинган? Чунки матнлардан олинган маълумотларни тушуниш ва ишлатиш 
қобилияти ҳар бир бола тақдирига ва мамлакат фаровонлигига сезиларли даражада таъсир қилади. 
Тадқиқотлар натижасида ўн бир яшар ўқувчига ўқиш саводхонлигини жуда юқори даражада 
бўлиши умумий ўрта таълим мактабини тугатгандан кейин ҳам таълим олишни давом эттириш 
эҳтимолини кучайтиради. 
Ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини яхшиланиши иқтисодий ўсишга бошқа 
саводхонликларга нисбатан кўпроқ ўз таъсирини кўрсатади 
PIRLSга аъзо мамлакатлар беш йилда бир маротоба таълим олиш натижаларига боғлиқ 
бўлган, яхши ўйланган таълимда ўсиш имконини берувчи стратегик қарорлар қабул қилиш 
имконини яратидаган маълумотлар базасига эга бўлишади. Қабул қилинадиган қарорлар 
кўламининг фарқи шундаки унда бутун мамлакатнинг ҳамда ҳар бир синф ўқувчисига ўз 
таъсирини кўрсатадиган даражада бўлади. Мана шундай қарорлар натижасида ѐшларнинг ўқиш 
саводхонлиги тақдири ҳал қилинади. Дастурнинг ҳар бир (5 йиллик) даврий ўтишида 
тадқиқотнинг ташкилотчилари топшириқлар маълумотлар базасини айни замон талабларига мос
даражадаги долзарб матнлар билан мослаштириб боришади. Ўқувчиларнинг ѐш психологик 
ривожланиши ўсиб бораѐтганлигини инобатга олиб, боланинг таълим-тарбиясига ижобий таъсир
кўрсатувчи омилларга эътибор қаратиб боради. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish