О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Фавқулотда ҳолат намоён этилишининг ўзига хос кўринишлари ва мезонлари



Download 176,71 Kb.
bet4/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Фавқулотда ҳолат намоён этилишининг ўзига хос кўринишлари ва мезонлари.



Ф.Ҳ.
мезонлари

Ф.Ҳ.
кўринишлари

Намоён этилиши

1



Қарама қаршилик даражаси бўйича



Зиддиятли



Ҳарбий тўқнашувлар, иқти-содий инқирозлар, социал портлашлар, миллий ва диний қаршиликлар, жиноят-чиликнинг ёйилиб кетиши, террористик ҳаракатлар ва ҳоказолар.

Шахслараро зиддиятларсиз

Фавқулотда вазиятларни ҳосил қилувчи Техноген, табиий ва экологик ҳодисалар.

2

2


Тарқалиш тезлиги бўйича



Кутилмаганда намоён бўлиши

Техноген ҳалокатлар, террористик хуружлар, табиий ҳодисалар (ер қимирлаши, вулқонларнинг отилиши)

Тез тарқалувчи

Ҳарбий, диний ва миллий конфликтлар, табиий ҳодисалар (торнадо, довул, ўрмон ёнғинлари, кучли бўронлар).

Секин тарқалувчи

Оммавий юқумли касалликлар (эпидемия) ҳайвонлар ва ўсимлик-ларнинг қирилиб кетиши, осмонда озон қатламининг бузилиши ва ҳоказо.

3


Масштаб бўйича тарқалиш

Локал


Кутилмаган ҳолатда 10 киши ёки 100 кишининг ҳаётдан кўз юмиши, жуда кўплаб миқдорда моддий зарар кўриш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг вайрон этилиши ва ҳоказо.



Маҳаллий


10 кишидан ортиқ ва 50 кишидан ошмаган ҳолатда одамларнинг зарар кўриши ёки 100 кишидан ортиқ ва 300 кишидан ошмаган миқдорда инсонлар яшаш шароитининг бузилиши.

Ҳудудий

Фавқулотда ҳолат нати-жасида 50 кишидан ортиқ лекин 500 кишидан ошмаган миқдордаги одамларнинг зарар кўриши ёки 300 кишидан ортиқ, лекин 500 кишидан ошмаган одам-ларнинг ҳаётий фаолиятида инқирозларнинг юзага кели-ши, шунингдек 500 кишидан 5000 киши сонигача бўлган миқдордаги одамларнинг ёппасига моддий зарар кўриши билан боғлиқ ҳодисалар кузатилади.

4


Трансчегаравий



Фавқулотда вазият у ёки бу давлат чегараларидан ўтиб оммавий қирғиннинг бошланишига сабаб бўлади.



5

Келиб чиқиш манбаси бўйича

Техноген характеридаги фавқулотда вазият



Транспорт билан боғлиқ авариялар, ёнғин, турли хилдаги портлашлар,хавфли ҳимоявий, радиоактив, биологик қуролларнинг қўлланилиши, кутилмаганда биноларнинг қулаши ва ҳоказо.

Табиий ва стихияли ҳодисалар

Геологик, метереологик, гидрологик ҳаракатлардаги ҳавфли ҳодисалар, ер қимирлашлари, вулқон оти-лиши, кучли бўронлар, қор кўчишлари, қурғоқ-чилик ва ҳоказо.

Ижтимоий характердаги фавқулотда вазият

Терроризм одамларни гаровга олиш, оммавий тартибсизликлар, ҳарбий ҳаракатлар ва ҳоказо.

Дарҳақиқат, юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики,турли омиллар билан боғлиқ бўлган экстремал вазиятнинг намоён этилиши инсоннинг психологик табиатига бевосита салбий таъсир этиши шубҳасиздир. Натижада инсонда муайян даражадаги депрессив ҳолатларнинг намоён этилиши кузатилади. Ушбу депрессив ҳолатдан чиқиш учун эса албатта инсонга психологик хизмат кўрсатиш зарурдир. Бунинг учун эса энг аввало экстремал ҳолатни келтириб чиқарувчи психо-эмоционал омилларни билиш талаб қилинади. Ушбу омилларга қуйидагилар киради:


1. Хавфли вазиятларни келтириб чиқарувчи турли хил эмоциоген ҳаракатларнинг намоён этилиши.
2. Айни пайтдаги зарур ахборотларнинг тақчиллиги ва вазиятни юмшатишга қаратилган ахборотларнинг йўқлиги.
3. Рухий, жисмоний ва эмоционал зўриқишларнинг ҳаддан ташқари ортиб кетиши.
4. Ноқулай об-ҳаво таъсири: ўта иссиқ ҳарорат, ўта совуқ ҳарорат, кислород ҳавода етишмаслиги ва ҳ.к.
5.Очарчилик, қурғоқчиликнинг бошланиши ва ҳ.к.
Яна шуни алохида қайд этиш лозимки, экстремал вазиятларда инсон организмида стресс ҳолатига тушиш кўпроқ кузатилади.Инсонларга психологик хизмат кўрсатиш учун эса стресснинг мохияти ва келиб чиқиш сабабларини билиш жуда мухимдир. Бинобарин, Стрессни ўрганиш бўйича дунёда йирик мутахассис, Нобел мукофоти соҳиби, етук физиолог олим Ганс Селье (1907-82) ҳисобланади. Олимнинг фикрича, стрессга тушган беморларда даставвал иштаҳанинг йўқолиши, ҳаракатнинг сусайиши, артериал қон босимининг кўтарилиши, тушкунлик ҳолатлари кўпроқ кузатилади. Г.Селье мазкур стресс белгиларини “оддий касаллик белгиси” дея белгилайди.
Таниқли психолог Иван Огнев томонидан қуйидаги тизим асосида шахснинг психологик ҳимоя механизмлари тавсия қилинади.

Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish