Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

механизми. Одамларни онгли фаолиятини муваффақияти ҳайвонларни мослашувга хулқ-
атворини самараси кўп томонлама уларни ҳаѐт тажрибалари ва билимларига боғлиқ 
бўлади. Бу билимларни одам ва ҳайвонлар хотирасидан олади. Хотирани 
нейрофизиологик механизмининг асосида вақтинчалик боғланиш туради. Шартли 
рефлексни ҳосил бўлиши хотирани дастлабки қисмини, яъни эслаб қолишни 
тушунтиради. Иккинчи қисми эслаб қолган нарсани узоқ вақт сақлаб қолиш, яъни эсда
сақлаш муҳимроқ ҳисобланади. Шу сабабли хотира деганда кўпроқ иккинчи қисми
тасаввур қилинади. Бироқ олинган фойдали ахборотдан вақти келганда фойдаланиш
учун уни нерв боғларида сақланибгина қолмасдан олиш имкониятига эга бўлиш керак 
яни эслай олиш керак. 
Шундай қилиб хотира тушунчаси организмни шахсий ҳаѐти давомида олган
ахборотларни ушлаб қолиш, сақлаш ва заруриятга кўра ўқий олиш жараѐнларини
йиғиндисини ўз ичига олади.
 
Қисқа муддатли хотира. Тиббиѐт амалиѐтида одамда айрим касалликлар даврида 
мияни эслаб қолиш қобилияти йўқолади ваҳоланки авввал эсда сақланган нарсаларни
яхши эслайди. Бу мияни чайқалиши, кучли алкоголизмга учраган одамларда кузатилади.
Рухшунослар кучли руҳий изтиробга тушган одамлар ҳам шу воқеадан олдинги 
воқеаларни эслай олмаганини кўрсатишган. Улар ҳам олдин эсда қолган воқеаларни яхши 
эслашади. 
Шуларни ҳисоба олиб Э.Хебб (1949) хотирани қисқа ва узоқ муддатли хотирага 
бўлди. Қисқа муддатли хотирани бузилиши мияга воқеликдан кейин кучли таъсир
қилиниши билан боғлиқ. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар асосида шу нарса 
аниқландики ҳайвонни бирор нарсага ўқитилгандан сўнг мияси кучли таъсирга учраса 
ўрганилган нарса йўқ бўлиб кетади, аввалги олган малакалари эса сақланиб қолади. 
Мияга фармокологик дорилар, наркотиклар, ўта совитиш, кислород билан 
таъминланишни бузилиши кучли таъсир кўрсатади.
Тажрибада сичқонлар майдонга чиқиб электр токи ургандан кейин унга чиқишдан 
ўзларини олиб қочадилар. Майдончада электр токи таъсирига учраган сичқонларни 
дастлабки 30 с давомидаги хулқ-атвори кузатилган. Агар сичқонни ток ургандан кейин 10 
мин. вақт ичида эфир наркозига учратилса, майдончадан қочувчи шартли рефлекс 
йўқолиб, сичқон яна майдонга чиқаверади. Эфир наркозини 16-20 мин ўтказиб берилса 
шартли рефлексни қисман бузган 24 мин.дан кейин берилган наркоз эса ҳосил бўлган
шартли рефлексга мутлақо таъсир қилмайди. 
Ўтказилган тажрибалар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, танлаб қисқа муддатли 
хотирани йўқ қилиш мумкин ѐки қисқа муддатли хотирани қолдириб узоқ муддатли 
хотирани ўчириб ташлаш мумкин экан. 
Маймунларда ўтказилган тажрибалар асосида қуйидаги хулосага келинди. Қисқа ва 
узоқ муддатли хотираларни механизмлари бир-бирлари билан мустаҳкам боғланган 
бўлиб, бир жараѐнни кетма-кет даврлари ҳисобланади. Биринчи даврда хотира изи
кучсизроқ, икинчи даврда эса мустаҳкамроқ бўлади.
Қисқа муддатли хотира механизмини кўпчилик қўзғалишни нейронларнинг ѐпиқ 
занжирида айланиши билан тушунтиради. Буни морфологик асоси бўлиб марказда нейрон 
боғланишларида қайтар боғланиш боғлари мавжудлиги тажрибада исботлаган (Р.Лоренте 


220 
де Но, 1934). Шартли ва шартсиз таъсирлар юқоридаги боғлардан ўтиб нейронларни 
қўзғатиш ҳисобига уларда мустаҳкам ўзгаришлар ҳосил қилиб узоқ муддатли хотирани 
ҳосил қилади. Ҳақиқатда қисқа муддатли хотирани бузувчи барча таъсирлар 
импулсларни ѐпиқ нерв занжирларида ҳаракатланишини бузади.
Бироқ кейинги тажрибаларда ѐпиқ нерв занжирларида қўзғатувчи нейронлар билан 
бирга тормозловчи нейронлар ҳам мавжудлиги аниқланди. 
Расмдан шуни кўриш мумкинки 1 нейронни қўзғалиши 2 нейронни қўзғатади. 1 
нейрон 1 А нейрон билан ѐпиқ занжир ҳосил қилади. Шу вақтда 1 Б нейрон ҳам 
қўзғатилади. 1 Б нейрон қўзғалганда 1 А нейронга тормозловчи таъсир кўрсатиб ѐпиқ 
занжирда импулслар ҳаракати тўхтайди.
Кўриниб турибдики ѐпиқ занжирда қўзғалиш импулсларини янги йўллар орқали 
айланиши синапслар орқали амалга ошиб вақтинчалик синапс боғланишларини ҳосил 
қилади. Синапслардан қўзғалиш ўтишининг вақтинчалик ортишини турли йўллар орқали 
тушунтирилади.
Электро физиологик тадқиқотлар натижасида қисқа муддатли хотира посттетаник 
потенциалланиш ҳисобига ҳосил бўлади деган фикрлар мавжуд. 
Қисқа муддатли хотира механизми ҳақида турли фикрлар бўлишига қарамасдан 
уларни ҳаммаси нейронларнинг мембраналарида узоқ давом этмайдиган қайтар физик-
кимѐвий ўзгаришлар юзага келиши, синапслардаги ўзгаришлар, нерв боғланишларида 
вақтинчалик қайта қурилишга олиб келади. Агар юқоридаги ўзгаришлар чуқур из 
қолдирса қисқа муддатли хотира узоқ муддатли хотирага ўтиши мумкин.  

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish