Нерв жараѐнларининг индукцияланиши
Олий нерв фаолиятининг асосий жараѐнларининг ҳаракати фақат
иррадиацияланиш ѐки концентрацияланиш орқалигина амалга ошмасдан уларни ўзаро
индукцияси орқали ҳам амалга ошиши мумкин. Индукция деб асосий нерв
жараѐнларининг ўз атрофида қарама-қарши жараѐнни келтириб чиқаришга айтилади.
Индукция ходисасини қуйидаги тажрибада кўришимиз мумкин. Мусбат индукция
ходисасини кузатиш учун итнинг олдинги оѐғига сўлак оқизувчи шартли рефлекс
тугмачаси, орқа оѐғига эса фарқловчи тугмача ўрнатилган тормозловчи тугмачани
таъсирлаганда сўлак оқмайди, аммо шундан кейин олдинги оѐқдаги тугмача қўзғатилса
шартли рефлексни кучайганини кузатилади.
Анализаторни бир жойи билан боғлиқ бўлган ўхшаш таъсирлагичларни фарқлаш
тормозланишини кузатилганда ҳам қўзғалишнинг индукцияланишини кўриш мумкин.
Итда кучли ѐруғликка сўлак оқувчи шартли рефлекс ҳосил қилингандан кейин кучсиз ѐруғ
таъсирига фарқлаш тормозланишни ҳосил қилинган. Кучсиз ѐруғ таъсир қилгандан кейин
бирданига кучли ѐруғ билан қўзғатилса сўлак оқиш тахминан 50% ортиши кузатилади.
Демак, мусбат индукция ходисасини бир анализаторнинг қўшни қисмларида ѐки
бир жойининг ўзида кузатиш мумкин.
Эмоция, ҳиссиѐт. Эмоция, лотинча «Emovere» сўзидан олинган бўлиб, «қўзғатмоқ
тўлқинлантирмоқ» маъносини англатади. Эмоция бу инсонни ташқи дунѐга ва ўзига
бўлган муносабатини кўрсатувчи қисқа муддатли соматик ва вегетатив жавоблар
мажмуаси.
217
Олий психик фаолиятлар. Психик фаолият-онгда объектив вокеаларнинг акс
этишидан ҳосил бўлган руҳий кечинмалар мажмуи, руҳий ҳолат. Сезиш ва қабул қилиш
ўз-ўзимизни ва ташқи дунѐни билишимизнинг бошланғич даври ҳисобланади. Сезиш-
сезги аъзоларига бевосита таъсир қилган нарсалар ва объектив борлиқнинг марказий нерв
системасида акс этиши. Ҳар қандай сезги маълум бир сифатга, куч ва давомийликка эга.
Сезгиниг ўзига хос сифати, унинг модаллиги деб аталади. Сезги теварак-атрофимизни
билишимиз учун асос бўлиб қолади.
Идрок. Нарса ѐки ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир қилиш
жараѐнининг киши онгида акс этиши идрок деб аталади. Идрок этиш жараѐнида алоҳида
ҳолдаги сезгиларнинг тартибга солиниши ҳамда нарсалар ва воқеа-ҳодисаларнинг яхлит
образларига бирлашуви юз беради.
Қўзғатувчининг алоҳида хусусиятлари акс этадиган сезгилардан фарқли ўлароқ,
идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради.
Бунда идрок алоҳида сезгилар йиғиндисидан иборат тарзда эмас, балки ҳиссий билишнинг
ўзига хос хусусиятлари билан сифат жиҳатидан юқори босқичи сифатида тасаввур
қилинади.
Кишининг идроки унинг тафаккури билан, нарсанинг моҳиятини тушуниб етиши
билан чамбарчас боғлиқдир. Нарсани онгли идрок этиш унга фикран ном бериш, яъни
идрок этилган нарсани нарсаларнинг муайян гуруҳига, синфига киритиш, уни ўз
воситасида умумлаштириш демакдир. Ҳатто ўзимизга нотаниш нарсани кўрганимизда ҳам
унинг бизга таниш объектлар билан ўхшашлик жиҳатларини пайқаб олишга, уни
қандайдир тоифага киритишга уринамиз. Идрок шунчаки сезги аъзоларига таъсир
қиладиган қўзғатувчиларнинг оддий йиғиндиси билан белгиланмайди, балки мавжуд
маълумотларни яхшилаб талқин қилиш, изоҳлаб бериш йўлларини жадал излаш бўлиб
ҳисобланади.
Тафаккур. Жиддий равишда янгиликни қидириш ва очишга боғлиқ, алоқадор
психик жараѐндир, унинг таҳлили ва синтези жараѐнида воқеликни бевосита ва
умумлаштириб акс эттириш жараѐнидир. Тафаккур амалий фаолият асосида ҳиссий
билишлардан пайдо бўлади ва ҳиссий билиш чегарасидан анча ташқарига чиқиб кетади.
Билиш фаолияти сезиш ва идрок қилишдан бошланади ва кейин тафаккурдан ўтиб
кетиши мумкин. Бироқ истаган тафаккур, ҳатто энг ривожланган тафаккур ҳам ҳамиша
ҳиссий билиш билан, яъни сезиш, идрок ва тасаввурлар билан боғланган бўлади.
Тафаккур фаолияти ўзининг бутун «материалини» фақат битта манбадан, яъни ҳиссий
билишдан олади.
Кишининг тафаккур фаолияти учун тилнинг нутқ билан ўзаро боғлиқлиги ҳам
муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда инсон ва ҳайвон психикаси ўртасидаги принципиал
фарқлардан бири намоѐн бўлади. Фақат нутқ пайдо бўлгач, билинаѐтган объектдан
маълум бир хусусиятни ажратиб олиб, уни махсус сўз ѐрдамида тасаввурда ѐки тушунчада
мустаҳкамлаш, қайд қилиш имконияти туғилди. Тафаккур сўзда ўзининг зарурий моддий
қобиғига эга бўлади, тафаккур фақат сўз орқали бошқалар учун ва ўзимиз учун ҳам
бевосита реалликка айланади. Инсон тафаккурини, у қандай шаклга эга бўлмасин, тилсиз
амалга ошириб бўлмайди.
Диққат. Индивиднинг ҳиссий, ақлий ѐки ҳаракатлантирувчи фаоллиги
даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир
нарсага қаратилганлигидир.
Йўналтирилгин субъектнинг эҳтиѐжлари унинг фаолияти мақсадлари ва
вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз
танлашда, ажратишда намоѐн бўлади. Диққат эътиборнинг бир хил объектларда
тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда барча бегона нарсалардан чалғишни,
бошқа объектларнинг вақтинча инкор этилишини тақозо қилади. Шу туфайли инъикос
аниқ-равшан бўла боради, тасаввурлар ва ўй фикрлар фаолият тугалланмагунга қадар,
218
ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу йўсинда
фаолиятнинг назорат қилиб ва бошқариб борилиши таъминланади.
Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараѐнларида намоѐн бўлиши мумкин.
Шу сабабли диққатни бирор нарсага қаратиш объектига (идрок этиладиган буюм, хотира,
тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ ҳолда диққат намоѐн бўлишининг қуйидаги:
Do'stlaringiz bilan baham: |