229
Ҳар бир давр учун маълум бир субъектив ва объектив ҳолатлар хосдир. Биринчи
даврда модда алмашинувининг ортиши, вегетатив (нафас, қон томир) ва соматик
(мускуллар
тонусини, жисмоний ва ақлий иш қобилиятининг ортиши) фаолиятларнинг
кучайиши каби мослашув реакциялари кузатилади. Диққат эътибор ортади, илҳом
бағишловчи руҳий кўтаринкилик кузатилади. Бу ҳолатларнинг кўриниши қўйилган
мақсаднинг қийинлигига боғлиқ, лекин ўта қийин бўлмаслиги зарур. Мазкур ҳолатнинг
мунтазамлиги чиниқтирувчи омил бўлиш қобилиятини ва ҳар хил зарарли омилларга
чидамлилигини орттиради.
Иккинчи даврда, қўйилган мақсадга эришиш учун вегетатив ва соматик фаолиятлар
кучли сафарбар қилинади: ўта кучли қўзғалишлар, организмда «бўрон» бўлиши, ғазаб,
нафрат, идрокнинг сусайиши ҳолатлари келиб чиқиши мумкин.
Учинчи даврда жисмоний ва ақлий иш қобилияти
кескин сусаяди, бош мия
пўстлоғида тормозланиш ҳолати келиб чиқади, сезги аъзоларининг фаолияти сусаяди,
юрак-қон томир тизими фаолияти ўзгаради. Инсонда ғамгинлик, қўрқиш, ожизлик,
воқеликни тўғри баҳолай олмаслик ҳолатлари кузатилади.
Тўртинчи даврда-невроз-хулк – атворнинг бузилиши, бош мия пўстлоғида
қузғалиш ва тормазланиш ўртасида мувозанатсизлик, иш қобилияти
кескин сусайиши
кузатилади. Инсонда руҳий эзилиш, ўзининг кераксизлигини, келажаги йўқлигини ҳис
қилиш пайдо бўлади.
Г.И.Косицкий бўйича зўриқиш ҳолатидан чиққанда инсонда ижобий ҳис-туйғу
вужудга келади. Қанчалик оғир зўриқиш ҳолатидан чиқса, шунчалик кучли ижобий ҳис-
туйғу вужудга келади.
Ҳиссиѐт шаклланишида мия турли қкисмларининг иштироки. XIX асрда олимлар
ҳиссиѐтни миянинг олий бўлимлари маҳсули деб тушунишган. В.М.Бехтеров эмоциянинг
маркази
таламусда деган тахминни айтган. XX асрда У.Кеннон ва Ф.Бардлар назариясига
асосан, ҳиссиѐт ҳосил бўлишида дастлаб таламусда ва сўнгра бош мия пўстлоғида
фаоллик кузатилади. Д.Линдсли ҳиссиѐт яратувчилар таркибига ритикуляр формацияни
ҳам киритиб бу назарияни кенгайтирди. Д.Линдсли назарияси бўйича ички ва ташқи
муҳитдан келган таъсиротлар ретикуляр формацияни қўзғатади, қўзғалиш у ердан
гипоталамус, таламус, гиппокамп ва бош мия пўстлоқларига тарқалади.
Дж.
Пейз назариясига асосан, ҳиссиѐт келиб чиқишида энг муҳим саналган
миянинг қисми
лимбик тизимдир: гиппокампдан қўзғалиш гумбаз ва мамиляр тана,
белбоғ пушта ва бош мия пўстлоғига тарқайди.
Кўпгина тадқиқотчилар нейрохирургик ва неврологик амалиѐтда ҳайвонларда
ўтказилган тажрибалар натижасига кўра ҳиссиѐтни миянинг маълум чегараланган қисми
фаолияти сифатида қараш нотўғри деган фикрга келишган.
Do'stlaringiz bilan baham: