О.Т.АЛЯВИЯ, Ш.Қ.ҚОДИРОВ, А.Н.ҚОДИРОВ, Ш.Х.ХАМРОҚУЛОВ,
Э.Х.ХАЛИЛОВ
НОРМАЛ ФИЗИОЛОГИЯ
Ташкент. 2007
2
Нормал физиология курсига кириш.
Физиология предмети. Физиология тирик организм, ундаги аъзолар, тўқималар,
ҳужайралар ва ҳужайра таркибий элементларининг ҳаѐт фаолияти (функцияси)
жараѐнларини, организмнинг ташқи муҳит билан муносабатини ўрганади.
Физиология функцияларнинг турда ва индивидда ривожланишини, уларнинг доимо
ўзгарувчан ташқи шароитига мосланишини ўрганади.
Функцияларни чуқур ўрганиш ва шу тариқа фаол таъсир кўрсатиб, уларни зарурий
томонга йўналтириш физиологиянинг асосий мақсадидир.
Физиология мустақил бўлган, бир-бири билан боғланган бир қанча фанларга
бўлинади. Физиологияни аввало умумий ва ҳусусий солиштирма ва эволюцион,
шунингдек, ихтисослашган (ѐки амалий) ва одам физиологияларига бўлиш мумкин.
Умумий физиология – муҳит таъсирига тирик организм жавоб беришининг умумий
қонунларини, ҳар бир организмга хос бўлган ҳаѐтий жараѐнларни ўрганади.
Хусусий физиология – тўқималар (мускул, нерв ва б.), аъзолар (мия, юрак, буйрак ва
б.), тизимлар (ҳазм, қон айланиш, нафас ва б.) функциясини ўрганади.
Солиштирма физиология – ҳар хил турларга мансуб бўлган организмлар ва
индивидуал ривожланишнинг турли босқичларида турган бир турга мансуб организмлар
функциясининг ўзига хослигини ўрганади.
Эволюцион физиология – функцияларни тур ва индивидда ривожланиш
қонуниятларини ўрганади.
Ихтисослашган (ѐки амалий) физиология ихтисосига, бажараѐтган ишига ѐки
яшаѐтган муҳитига қараб организм функцияларини ўзгариш қонуниятларини ўрганади.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси ва баъзан одам физиологиясининг айрим
қисмлари (авиацион, космик, сув ости физиологиялари ва б.) ихтисослашган физиологияга
мисол бўлиши мумкин.
Одам физиологияси – амалий тиббиѐтнинг назарий асоси ҳисобланади, физиологик
жараѐнларнинг нормал ҳолатини билгандагина касалликни даволашда организм
фаолиятининг дастлабки ҳолатига қайтара олиши мумкин.
Физиологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Физиология ўз тадқиқотларида
физика ва кимѐ қонунларига таянади ва уларнинг текшириш усулларидан унумли
фойдаланади. Организмдаги барча фаолият модда ва
энергия алмашинуви, яъни кимѐвий ва физикавий жараѐнларининг амалга ошиши
бунга сабаб бўлади. Бу икки йўналиш ѐрдамида жуда кўп маълумотлар тўпланди,
организмда физик ва кимѐвий жараѐнлар ўтишининг ўзига хос қонуниятлари аниқланди,
бу жараѐнларни ўрганиш учун махсус техникавий усуллар ишлаб чиқилди ва натижада
мустақил биологик физик ва биокимѐ фанлари вужудга келди.
Физиологиядаги биофизик йўналишининг муҳим тармоқларидан бири-
электрофизиология синалиб, бу соҳада ҳайвонлар организмида нерв, мускул ва
тўқималари қўзғалганда рўй берувчи электр ҳодисаларини ўрганади.
Физиология морфологик фанлар-анатомия, гистология, цитологияга чамбарчас
(узвий) боғлиқ. Организм ва қисмларининг шакли, тузилиши ва уларнинг функцияси
ўзаро боғлиқ, уларнинг макроскопик, микроскопик ва субмикроскопик тузилишини ва
муайян функция юзага чиқаѐтган пайтда бу тузилиш ўзгаришини билмай туриб организм
функцияларини чуқур ўрганиб бўлмайди.
Физиология умумий биологияга, эволюцион таълимотга ва эмбриологияга ҳам
таянади, чунки ҳар қандай организм фаолиятини ўрганиш учун унинг тараққиѐт тарихи –
филогенези ва онтогенезини билиш лозим.
Физиология барча тиббиѐт фанларига узвий боғлиқ. Соғлом организмда рўй
берувчи физиологик жараѐнлар билиб олингандагина турли касалликларда организмдаги
функцияларнинг бузилганлигини тушуниш, касалликларни даволашнинг тўғри йўлларини
3
белгилаш ва бу касалликлардан сақланиш мумкин. Масалан, қон гурухларининг кашф
қилиниши, қон қуйиш каби тиббиѐт учун муҳим тадбирларга физиология фани асос
бўлди.
Тиббиѐт ҳам ўз навбатида физиологияга ғоят кўп имкониятларни яратиб берди.
Одамнинг турли касалликларини ўрганиш кўпчилик нормал физиологик жараѐнлар
механизмини тушунишга ва баъзи аъзолар функциясини аниқлашга ѐрдам беради.
Тиббиѐт амалиѐти физиологик эксперимент олдига янги вазифалар қўяди ва шу билан
бирга янги физиологик далилларнинг бой манбаи бўла олади.
Физиология психология ва педагогикага ҳам боғлиқ. И.П.Павловнинг яратган олий
нерв фаолияти ҳақидаги таълимот психология ва педагогиканинг табиий-илмий асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |