Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Сўниб борувчи тормоз. Шартли рефлекслар шартсиз тормозланиши мўлжалловчи 
(тусмоллаш) рефлекс юзага келганда рўй беради. Масалан, сўлак ажратувчи шартли 
рефлекс юзага келган вақтда камера девори таққиллатилса, ит ўша заҳоти хушѐр тортиб 
шартли сўлак оқиши тўхтайди. Бироқ шундай таққиллатиш кўп маротаба такрорланса 
сўлак ажралишининг тормозланиши сусайиб, охири мутлақо таъсир қилмайди. Демак, 
такрорланувчи мўлжалловчи рефлекс ўзининг тормозловчи таъсирини йўқотади. 
Мўлжалловчи рефлексни бир хил шароитда аста секин йўқолиши муҳим биологик 
аҳамиятга эга. Сўниб борувчи тормоз таъсирини одам доимо сезади. Нотаниш минбарда 
маърузачи айрим ҳолларда унинг учун яхши таниш нарсаларни ҳам эсдан чиқаради, аммо 
бироз мослашгандан кейин эшитувчиларга майда-чуйда нарсаларни ҳам эслаб айтиб 
беради. 
Шартли (ички) тормозланиш 
Вақт ўтиши билан олий нерв фаолияти мукаммалашади, яъни хулқ атвор кераксиз, 
эскирган элементлардан тозаланади. Бу жараѐн ҳар бир шартли рефлексни ўзида 
кетадиган тормозланиш жараѐнлари билан боғлиқ ҳолда кечади. 
Шартли тормозланишни қуйидаги турлари фарқланади: сўниш, фарқлаш, кеч 
қолиш ва шартли тормоз. Уларнинг барчаси тажриба йўли билан хосил қилинганлиги 
сабабли шартли хисобланади. Шартли тормозланишда уни келтириб чиқарувчи сабаблар 
шартли хисобланади. Шартли тормозланишда уни келтириб чиқарувчи сабаблар шартли 
рефлекс ѐйи ичидалиги учун ички тормозланиш деб ҳам аталади. 
 
Сўнувчи тормозланиш. Агар шартли қўзғатувчи вақти-вақти билан шартсиз 
қўзғатувчи билан мустаҳкамланиб тузилмаса, шартли рефлекс сўнади. Масалан, итга 
чироқни ѐқиб сўлак оқизувчи шартли рефлекс ҳосил қилгандан сўнг, чироқ ѐқиб овқат 
берилмаса сўлак озроқ чиқа бошлайди ва охир оқибатда мутлақо оқмай қўяди. Шундай 
қилиб чироқ овқат берилиши хақидаги хабарчилигини йўқотди. Сўнувчи тормозланиш 
мухим биологик аҳамиятга эга. Янги шароитга ўтиш эски шартли рефлексга эҳтиѐж 
қолдирмаса улар сўниб ўрнига янгилари хосил бўлади. 
 
Фарқлаш хисобига тормозланиш. Бу турдаги тормозланишда шартли қўзғатувчига 
ўхшаш қўзғатувчига нисбатан тормозланиш жараѐни содир бўлади. Итга 100 Ваттли 
чироқни ѐқишга сўлак оқизувчи мустаҳкам шартли рефлекс хосил қилгандан сўнг 150 
Ваттли чироқ ѐқилса ҳам, сўлак ажралади. Бироқ 100 Ваттли овқат билан мустахкалаб 150 
Ваттли таъсирни мустахкамламаса бир неча такрорлашдан кейин 150 ваттли таъсирга 
сўлак оқмайди, яъни ўхшаш қўзғатувчининг таъсирига шартли рефлекс тормозланади. 
Кундалик ҳаѐтда фарқловчи тормозланишнинг аҳамияти катта. Тажрибасиз кучук 
ҳаѐти давомида жуда кўп хатолар қилади. Катта ит эса фарқлаш ҳисобига хулқ-атворини 
шароитдан келиб чиқиб амалга оширади. Одам атрофдаги воқейликларни ниҳоятда нозик 
фарқлайди. Хаттоки, айтилган сўзларнинг охангига қараб ўз фаолиятини режалаштиради. 


224 
 
Шартли тормоз. Чироқни ѐнишига мустаҳкам сўлак оқувчи шартли рефлекс ҳосил 
қилингандан кейин чироқни ѐнишига иккинчи кучсиз ѐт қўзғатувчини қўшилса ва бу 
комбинация шартсиз қўзғатувчи билан мустаҳкамланмаса, тезда чироқни ѐнишига сўлак 
ажралаверади, чироққа ѐт қўзғатувчи қўшилганда шартли рефлекс тормозланади. Демак, 
шартли қўзғатувчига қўшилган ѐт қўзғатувчи шартли тормоз хисобланади. Ҳар қандай 
таъсир хоҳлаган қўзғатувчига шартли тормоз бўлиши мумкин. Ҳаѐт давомида хосил 
қилинган шартли тормозлар шартли рефлексларни аниқлаштиради, одам ва ҳайвонлар 
хулқ атворини муҳит шароитларига мослашувида муҳим аҳамиятга эга. 
 
Кеч қолиш ҳисобига тормозланиш. Итда мустахкам сўлак ажратувчи шартли 
рефлекс хосил қилгандан кейин шартли қўзғатувчини шартсиз қўзғатувчи билан 
мустахкамлашни маълум муддатга чўзиб қўйса, сўлак ажратиш реакцияси тобора кечика 
бошлайди, охир оқибатда шартли сўлак оқиш чўзилган вақтни тугашига келиб бошланади. 
Шундай қилиб шартли қўзғатувчи дастлабида тормозловчи, вақт ўтиши билан қўзғатувчи 
таъсир қилади. Бу парадоксни қўшимча қўзғатувчи «вақт» қўшилгани билан изоҳлаш 
мумкин. Кеч қолиш ҳисобига тормозланиш муҳит шароитига мослашишда мухим 
аҳамиятга эга. Масалан: Ўтлоқда юрган қуѐн оч бўри учун шартли қўзғатувчи 
ҳисобланади. Тажрибасиз ѐш бўри қуѐнни кўриши билан унга ташланади ва орадаги 
масофа катталиги сабабли қуѐн қочиб улгуради. Тажрибали бўри писиб ѐтиб қуѐнни 
иложи борича унга яқинлашишига имкон бериб, масофани етиб олиш даражасига 
етгандагина қуѐнга ташланади. Кечикиш ҳисобига тормозланиш ҳаѐтий тажриба асосида 
ѐш улғайган сари кучаяди.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish