Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

сенсор (перцептив), ақлий ҳаракатлантирувчи шаклларини ажратиб кўрсатадилар. 
Диққат бамисоли билиш (идрок, хотира ва тафаккур) жараѐнлари орасида намоѐн 
бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ѐрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-
равшанлиги ва тўлақонлиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши перцептив 
жараѐнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаѐтган сиймонинг ўзгариб 
кетишига олиб бориши мумкин. 
Ҳосил бўлиш хусусиятига амал қилиш усулларига кўра диққатнинг иккита асосий 
тури-ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий турлари мавжуд. Ихтиѐрсиз диққат кишининг англашилган 
ниятлари ва мақсадларидан мустасно ҳосил бўлади ва қўллаб қувватланади. Ихтиѐрий 
диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган эътибордир. Ихтиѐрий 
диққат ихтиѐрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. 
Ихтиѐрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Нимаики 
қизиқарли, мароқли ҳиссиѐтга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида 
тўпланиб туришини тақозо қилади. Ихтиѐрсиз диққат субъектнинг англашилган 
ниятларидан мустасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. 
Ихтиѐрий диққат диққатнинг олий тури сифатида меҳнат жараѐнида таркиб 
топгандир. Ихтиѐрий диққат агар киши фаолияти жараѐнида ўз олдига маълум бир вазифа 
қўйган ва ҳаракат дастурини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. Унинг 
диққатини жалб этадиган объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан 
боғланади. Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлган нарсаларга каратилмасдан, 
аксинча фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ ҳолатлар, уни амалга ошириш учун муҳим ва 
зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни 
ишга солиш талаб қилинади. 
Диққатни бошқаришда мия ўзагининг ретикуляр формацияси, таламик, субталамик 
ва гипоталамик ядролар иштирок этадилар. Бош мия пўстлоғининг ассоциатив соҳалари 
диққат-эътиборни бошқаришдаги марказий звенодир. 
Ҳотира-марказий нерв тизимининг асосий хоссаларидан бири бўлиб, воқеликнинг 
эсда олиб қолиниши, эсда сақланиши ва эсга туширилишидир. МНС га тушган ахборотни 
эсда олиб қолиш икки хил: ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз бўлиши мумкин. Бирон нарсани эсда 
олиб қолиш ѐки эслаш учун махсус мақсад бўлмаган ҳолда эсда олиб қолиш яна эсга 
тушириш ихтиѐрсиз ҳотира деб аталади. Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб 
қолганимизда ихтиѐрий хотира ҳакида гап боради. Ихтиѐрий эсда олиб қолиш 
самаралироқ бўлади. Биологик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотлар, қандай 
кучга эга бўлишидан қатъий назар, яхшироқ эсда олиб қолинади. Воқеликни эсда олиб 
қолиш хотиранинг марказий бўғини ҳисбланади. 
Воқеликни қабул қилиш, уни эсда олиб қолиш ва сақлаш МНС да бўлган мураккаб 
жараѐнлар натижасидир. Хотиранинг қуйидаги турлари мавжуд: наслга бериладиган 
(генетик) хотира, наслга берилмайдиган (индивидуал) хотира, ҳаракат хотираси, образли, 
сиймо хотираси, (объектнинг сиймоси эсга туширилади), Эмоционал-ҳиссиѐт хотираси 
(воқелик маълум бир ҳис туйғуни чақиради), сўз мантиқий хотира. 
 
Ҳаракат хотираси турли хилдаги иш-ҳаракатлари ва уларнинг системасини эсда 
олиб қолиш ва яна қайта эсга туширишдан иборат. Хотиранинг бу тури бениҳоя катта 
аҳамиятга эга эканлигининг боиси шундаки, у худди юриш, ѐзиш ва худди шу каби 
малакалар билан баб-баравар тарзда турли хил амалий ва меҳнат малакалари шаклланиши 
учун асос бўлиб хизмат ўилади.


219 
 
Эмоционал хотира ҳис-туйғуга хос хотирадир. Ҳис этилган ва хотирада сақлаб 
қолинган туйғулар ѐҳуд ҳаракатга чорлайди, ѐҳуд ўтмишда салбий кечинмалар сабаб 
бўлган ҳаракатлардан тийилишга ундовчи сигналлар тарзида амал қилади. 
Образ хотираси тасаввурларни, табиат ва ҳаѐт манзараларини, шунингдек 
товушларни, ҳидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира ҳисобланади. У 
кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишга оид хотирадир. 
Бизнинг ўй-фикрларимиз сўз-мантиқ хотиранинг  мазмунини ташкил қилади. Ўй-
фикрлар нутқсиз мавжуд бўла олмайди, шунинг учун ҳам уларга оид хотира ҳам шунчаки 
мантиқий деб эмас, балки сўз-мантиқ хотира деб аталади.тиранинг физиологик 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish