Нормал физиология курсига кириш


Шартли рефлексларнинг тормозлланиши



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Шартли рефлексларнинг тормозлланиши 
Шартли рефлексларнинг хосил бўлиши нейронларнинг қўзғалиши билан боғлиқ. 
Тормозланиш жараѐни одам ва ҳайвонларни мураккаб хулқ-атворини амалга ошириш 
учун қўзғалиш жараѐни каби муҳим аҳамиятга эга. Тормозланиш шартли рефлексларни 
тартибга солиш ва мукаммаллаштиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Тормозланиш 
туфайли организм учун энг зарур энг, аҳамиятли фаолиятга эътибор берилиб, қолганлари 
тўхтатиб қўйилади (шартсиз тормозланиш). Тормозланиш туфайли шартли рефлекслар 
узликсиз 
аниқлаштирилиб 
мукаммалаштирилиб 
ўзгарувчи 
муҳит 
шароитига 
мослаштирилади. Шартли тормозланиш тормозланиш туфайли шартли рефлексларни
нозик механизми орқали организм ўзини ортиқча кучланишдан сақлайди (ҳимоявий 
тормозлариш). 
Шартли рефлекслар тормозланишининг икки гуруҳи мавжуд: 
1. Шартсиз-ташқи
2. Шартли-ички.
 
Шартсиз (ташқи) тормозланиш. Организм ҳаѐт фаолияти жараѐнида ташқи ва 
ички дунѐдан узлуксиз таъсирларга учрайди. Бу таъсирларнинг ҳар қайсиси тегишли 
рефлексни келтириб чиқаради. Агар ҳамма таъсирларга организм жавоб берганда унинг 
фаолиятида ҳеч қандай тартиб бўлмас эди. Аслида бундай бўлмайди. Шартсиз 
тормозланиш натижасида хозирги вақт учун энг зарур рефлекс амалга ошиб, қолганлари 
тормозланади. Шартсиз тормозланиш нерв тизимининг барча бўлимларида учрайди. Уни 
хосил қилинмайди, у зарур рефлекс юзага келиши билан бошқаларни тормозлайди. 
Шартсиз тормозланишни «ташқи» дейилишига сабаб, уни келтириб чиқадиган 
тормозловчи омил рефлекс ѐйидан ташқарида бўлади. Шартсиз тормозланишни келтириб 
чиқарувчи таъсирлагичларни доимий ва сўниб борувчиларга бўлинади. 
 
Доимий тормоз. Итда яхши сўлак ажратувчи шартли рефлекс хосил қилинган 
ҳолатда шартли қўзғатувчининг таъсирига ит кучли сўлак оқиши билан жавоб беради. 
Бироқ шартли қўзғатувчи таъсири билан бирга итга оғриқ берилса, бир томчи ҳам сўлак 
оқмайди: шартли рефлекс йўқолади. Шартли сўлак ажратувчи рефлекснинг тормозланиши 
ҳаѐтий муҳим шартсиз химояланувчи рефлекс ҳисобига юзага келди. Организмга зиѐн 
келтирувчи оғриқ реакцияси шунчалик муҳимки, барча имкониятларни ишга солиб, ундан 
қутулиш зарур. Шартсиз тормозланиш бошқа рефлексларни тўхтатиб организмни 
оғриқдан қутқаришга йўналтиради. 
Итга кўп марта оғриқни чақирувчи таъсир қилса, у шунча марта реакция беради. 
Такрорланиш ҳисобига жавоб реакциясининг кучи камаймайди. 
Доимий шартсиз тормозланишнинг манбалари бўлиб, турли шартсиз рефлекслар 
бўлиши мумкин. Масалан, тажриба вақтида итда барча шартли рефлекслар ўз-ўзидан 
йўқолиб кетади. Агар итни ташқарига олиб чиқиб сийдик пуфагини бўшатишга имкон 
яратилса барча шартли рефлекслар қайтадан пайдо бўлади. Бунда шартли рефлекслар 
сийдик пуфагини чўзилишидан хосил бўлган интерорецепторларнинг импулслари 
ҳисобига тормозланади.
Шартсиз тормозланиш бошқа шартли рефлекс таъсирида ҳам юзага келиши 
мумкин. Бу ҳайвонлар хулқ атворининг ниҳоятда эгилувчанлигини кўрсатади. Масалан, 


223 
қопқонга сепилган дон қушни унга яқинлашишига сабаб бўлади, бироқ шу вақтда қуш 
тутувчининг шарпаси қушни учириб юборади. Бунда шартли химояланиш рефлекси 
шартли овқатланиш рефлексини тормозлайди.
Одамларда жуда кўп шартли рефлекслар борлиги туфайли бир фаолиятини 
тўхтатиш ѐки кучайтириш учун жуда кўп имкониятларга эга. Одамларнинг фикрлаши ва 
хулқ атворида одамни «иродавий фаолияти» муҳим аҳамиятга эга. Масалан, отишма 
бўлаѐтган жойда аскар биологик муҳим аҳамиятга эга бўлган шартли химояланиш 
рефлексига кўра танаси билан ерга иложи борича ѐпишади, чунки ҳаѐт ѐки ўлим масаласи 
кўндаланг турибди. Бироқ «Ватан учун олға» буйруғи берилади, ѐнида ѐтган ўртоқлари 
туради, шартли химояланиш рефлекси онгли равишда тормозланади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish