119
Симпатик тизимининг преганглионар нерв толалари охиридан- ацетилхолин,
энкефалин, нейротензин; постсинаптик толаларидан- норадреналин, ацетилхолин, ВИП;
парасимпатик преганглионер нейронлардан-ацетилхолин ва энкефалин; постганглионар
нерв толасидан-ацетилхолин, энкефалин, ВИП лар ажралади. Меъда ва ичак соҳасида,
шунингдек гастрин, соматостатин,
Р-субстанция, холецистокининлар ҳам медиатор
вазифасини ўтайдилар. Ошқозон-ичак тизими фаолиятини холинэргик нейронлар
кучайтиради, адренергик толалар-тормозлайди.
Ҳазм фаолиятини гуморал бошқаришда
гастроинтестинал гормон ларнинг
аҳамияти катта. Бу моддалар меъда, ўн икки бармоқли ичак, меъда ости бези шиллиқ
қаватлари эндокрин ҳужайраларидан ишлаб чиқарилади. Бу
хужайралар аминларни
қамраб олиб уларни карбоксиллаш хоссасига қараб
АПУД-тизими деб аталади. Бу
моддаларнинг айримлари нейронларда ҳосил бўлади ва нейротрансмиттер вазифасини
ўтайдилар. Гастроинтестинал гормонлар шира ажратиш, мотор, сўрилиш, трофик
жараѐнларни, бошқарувчи пептидларни ажралишини бошқаради ва
умумий таъсир
кўрсатади: модда алмашинуви, юрак-қон томир тизими, эндокрин тизими фаолиятларига
таъсир қилади.
Оғиз бўшлиғидаги ҳазм. Ҳазм оғиз бўшлиғидан бошланади, бу ерда озиқли
моддалар механик ва кимѐвий ишловдан ўтади. Механик ишлов-озиқ моддаларнинг
майдаланиши, уларнинг сўлак билан намланиши ва овқат луқмасининг ҳосил қилишидан
иборат. Кимѐвий ишлов-сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддаларнинг
гидролизга учрашидир. Оғиз бўшлиғига уч жуфт катта сўлак безларининг: қулок олди,
жағ ости, тил ости ва тилнинг юзасида, танглай ва лунж шиллиқ қаватида жойлашган кўп
майда сўлак безларининг чиқарув йўллари очилган. Қулоқ олди ва тилнинг ѐн юзасида
жойлашган безлар шираси-сероз (оқсил)-яъни сув, оқсил ва тузлардан иборат.
Тилнинг
ўзагида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда жойлашган сўлак шилимшиқ бўлиб жуда кўп муцин
сақлайди. Жағ ости ва тил ости безлар аралаш ҳарактерга эга.
Сўлакнинг таркиби ва хоссалари. Оғиз бўшлиғидаги сўлак аралаш ҳарактерга эга.
Унинг рН 6,8-7,4 га тенг. Одамларда бир суткада 0,5-2л сўлак ажралади. Сўлак 99% сув ва
1% қуруқ моддалардан иборат. Қуруқ кисми органик ва анорганик моддалардан иборат.
Анорганик моддалар-хлорид бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар анионлардан ва
натрий, калий, калций, магний катионларидан, ҳамда темир, мис, никел ва бошқа
микроэлементлардан ташкил топган. Сўлак таркибидаги
органик моддалар асосан
оқсиллардан иборат. Оқсил шилимшиқ модда
муцин озиқ моддаларни бириктириб луқма
ҳосил қилишда иштирок этади. Сўлак таркибидаги асосий ферментлар кучсиз ишқорий
муҳитда фаолият кўрсатувчи
амилаза ва
малтазалардир. Амилаза полисахаридларни
(крахмал, гликоген) дисахарид малтозагача парчалайди. Малтаза малтозани глюкозагача
парчалайди.
Сўлакнинг таркибида оз миқдорда учрайдиган бошқа ферментлар ҳам бор:
гидролазалар, оксиредуктазалар, трансферезалар, протеазалар, кислотали ва ишқорий
фосфатазалар. Сўлак таркибида бактериоцид таъсирга эга бўлган оқсил
табиатли модда
Do'stlaringiz bilan baham: