Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

лизоцим (муромидаза) мавжуд. 
Озиқ моддалар оғиз бўшлиғида оз, ўртача 15 секунд вақт давомида турадилар, 
шунинг учун ҳам бу ерда крахмал тўла парчаланиб улгурмайди. Лекин оғиз бўшлиғидаги 
ҳазм ишга туширувчи таъсир қилиши орқали озиқ моддаларни ошқозон-ичак йўлининг 
кейинги қисмларида парчаланишида катта аҳамият касб этади. 
 
Сўлакнинг вазифалари. Сўлак бир неча вазифаларни бажаради.
 
Ҳазмга оид вазифалари-озиқ моддаларни намлайди, шилимшиқ (муцин) моддалар 
қисмларини бириктириб овқат луқмасини ҳосил қилади, ютилишини осонлаштиради, 
таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддалар гидролизи бошланади. 
 
Экскретор вазифаси-модда алмашинувида ҳосил бўлган баъзи метаболитлар сўлак 
таркибида чиқарилади, буларга сийдик кислотаси, мочевиналар киради. Шунингдек, 


120 
айрим доривор моддалар (хинин, стрихнин) ва организмга ташқаридан тушган 
моддаларнинг айримлари (симоб тузлари, алкогол ) сўлак таркибида ажралади. 
 
Ҳимоя вазифаси-сўлак таркибида лизоцим сақланганлиги туфайли бактериоцид 
хоссасига эга. Муцин кислота ва ишқорларни нейтраллаш хоссасига эга. Сўлак таркибида 
кўп миқдорда иммуноглобулинлар бўлиб, улар патоген микроорганизмлардан ҳимоя 
қилади. Сўлак таркибида қон ивиши тизимига оид моддалар аниқланган, буларга 
махаллий гемостазни таъминловчи қон ивиш факторлари: қон ивишига қарши факторлар 
ва фибринолитик ва фибрин стабилловчи фаолликка эга моддаларнинг борлиги.
 
Трофик вазифаси- сўлак таркибидаги калий, фосфор, рухлар тиш эмалини 
шаклланиши учун сарфланади. 
 
Сўлак ажралишининг бошқарилиши. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғи шиллиқ 
қаватидаги механо-, термо- ва хеморецепторларга таъсир қилади. Бу рецепторлардан 
қўзғалиш тил (уч шохли нерв толаси) ва тил халқум нервлари, ноғора толаси (юз нерви 
толаси) ва хиқилдоқнинг юқоридаги нервлари (адашган нерв толаси) орқали узунчок 
миядаги сўлак ажратиш марказига боради. У ердан эфферент толалар орқали қўзғалиш 
сўлак безларига боради ва сўлак ажралиши бошланади. Эфферент йўл симпатик ва 
парасимпатик толалардан иборат. Сўлак безлари парсимпатик иннерацияси-тил-халқум 
нерви ва ногора толалари, симпатик иннервацияси юқори бўйин симпатик тугунлар 
толалари орқали амалга оширилади. Парасимпатик толалари охиридан ажралувчи 
медиатор ацептилхолин таъсирида сўлак безлари тузларга бой ва органик моддаларни оз 
сақловчи кўп миқдорда суюқ сўлак ажратади. Симпатик толалар медиатори норадреналин 
таъсирида сўлак безлари оз миқдорда қуюк, ѐпишқоқ, оз миқдорда минерал тузлар 
сақловчи ва органик моддаларга бой сўлак ажратади. Адреналин ҳам худди шундай 
таъсир қилади. Р-субстаницияси сўлак ажралишини кучайтиради. СО
2
сўлак ҳосил 
бўлишини кучайтиради. Оғриқ, салбий хис туйғулар, ақлий зўриқиш сўлак ажралишини 
тормозлайди. 
Сўлак ажралиши шунингдек шартли рефлекслар ѐрдамида ҳам бошқарилиб туради. 
Овқатнинг ташқи кўриниши, ҳиди, таом тайѐрлашда ҳосил бўладиган товушларга шартли 
рефлекс ҳосил бўлиш мумкин. 
Чайнаш. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғига қаттиқ бўлакчалар ѐки ҳар хил 
даражадаги суюқлик ҳолатида тушиши мумкин. Озиқ модда ҳолатига қараб оғиз 
бўшлиғида механик ва кимѐвий ишловдан ўтказилади ѐки дарҳол ютиб юборилади.
Юқориги ва пастки қатор тишлар ѐрдамида озиқ моддани механик парчаланиши чайнаш 
деб аталади. Чайнаш чайнов, шиллиқ ва тил мускуллари қисқариши орқали амалга 
оширилади.
Оғиз бўшлиғидаги рецепторлардан импулслар уч шохли нерв орқали узунчоқ мияга, у 
ердан кўрув думбоғига ва бош мия пўстлоғига боради. Чайнашни бошқаришда узунчок 
миянинг ҳаракатлантирувчи ядролари, қизил ядро, қора модда, пўстлоқ ости ва пустлоқ 
тузулмалари иштирок этадилар. Чайнашни бошқаришда иштирок этадиган нейронлар 
тўплами чайнаш маркази деб аталади.У ердан уч шохли нерв орқали чайнаш 
мускулларига импулслар боради ва улар ѐрдамида жағ юқорига, –пастга, олдинга, -
оркага ва ѐн томонларга ҳаракатланади. Тил, лунж ва лаб мускуллари ѐрдамида овқат 
луқмаси ҳаракатлантирилади ва чайнаш юзасида ушлаб турилади. Чайнашни бошқаришда 
чайнов мускуллари ва тишлар рецепторларидан борган импулслар ҳам катта аҳамият касб 
этади.
Чайнаш қуйидаги даврлардан иборат: тинч даври, овқат луқмасини оғизга киритиш, 
тусмоллаш (чамалаш), асосий давр, овқат луқмасини ютишга тайерлаш даври. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish