Нормал физиология курсига кириш


Ҳазм тизимининг ўрганиш усуллари. Экспериментал усуллар.    Ўткир тажрибалар. Ў



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Ҳазм тизимининг ўрганиш усуллари. Экспериментал усуллар. 
 
Ўткир тажрибалар. Ўткир тажриба наркоз остидаги ҳайвонларда ўтказилади. 
Ўткир тажриба бутун организмда ѐки ажратиб олинган тўқима, аъзо ѐки ҳужайраларда 
ўтказилиши мумкин. 
 
Сурункали тажриба усуллари. Бу усулда ҳайвон жарроҳлик йўли билан 
тайѐрланади, айрим соҳага найчалар ўтказиш, ҳазм безларнинг йўлларини ташқарига 
чиқариб қўйиш ва х.к. Ҳайвонлар соғайгандан сўнг уларда тажриба ўтказилади. 
В.А.Басов (1842) итлар меъдасига фистула қўйган. И.П.Павлов лабораториясида 
В.Басов фистуласи қўйилган итларда эзофаготамия усули қўлланилган ва уларда «ѐлғон 
овқатлантириш» тажрибалари ўтказилган ва тоза шира йиғиб олинган. Меъдасидан 
меъдача ажратиб олинган итларда ҳам тоза шира ажратиб олинган. И.Павлов усули 
бўйича меъдача ажратиб олиш Гайденгайн усулидан иннервацияси сақланганлиги билан 
фарқланади. Жаррохлик йўли билан ичакнинг бир қисмини ажратиб олиш ва унинг бир 
учи
(Тири усули) ѐки ҳар иккала учи (Тири-Велле усули) ташқарига чиқарилиб терига тиқиб 
қўйилади. 
Сўлак ва меъда ости безлари чиқарув йўлларини, ўт йўлларини ташқарига чиқариб 
терига тиқиб қўйиш ҳолатлари кенг қўлланилади. 
 
Одамларда ҳазм фаолиятини ўрганиш. Секретор жараѐнини ўрганиш. Сўлак 
ажралишини бир неча усулда ўрганиш мумкин.
Оғиз чайқаб юборилгандан сўнг тупукни йиғиб олиш. Бунда ҳар хил безлардан 
ажралган аралаш сўлак, овқат қолдиғи йиғилади ва бунда сўлакнинг ҳажмини туғри 


118 
аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам иккинчи усул Лешли-Красногорский капсуласи 
ѐрдамида тоза сўлак йиғиб олинади. 
Одамларда меъда, меъда ости бези, ингичка ичаклар шира ажратиш ва ўт 
ажралиш фаолиятини зондли ва зондсиз усулларда ўрганиш мумкин.
Зондли усулда шира миқдорини, унинг таркибидаги электролитлар, ферментлар 
миқдорини ва рН катталигини аниқлаш мумкин. Секреция стимуляторлари ҳазм йўлига 
ѐки парентерал юборилади. Уларнинг таъсир механизмини билган ҳолда шира ажралиш 
ўзгариши сабабини аниқлаш мумкин.
Зондсиз усулда истеъмол қилинган моддаларга таъсир килиш натижасида ҳосил 
бўлган моддаларни қон ва сийдикдаги миқдорини аниқлаш. Масалан, меъдада кислота 
меѐрда ажралаѐтганида индикатор қонда ва сийдикда тезда пайдо бўлади, акс ҳолда 
индикатор қон ва сийдикда умуман бўлмаслиги ѐки секин пайдо бўлиши мумкин.
Зондсиз усулда шунингдек ҳазм безларининг функционал ҳолатини қон ва 
сийдикдаги гидролитик ферментлар миқдорини аниқлаш орқали ҳам ўрганиш мумкин. 
Қондаги гидролизга учрамаган озиқли моддалар миқдорига қараб ҳам ҳазм 
безларининг шира ажратиш ҳолати ҳақида хулоса қилиш мумкин. 
Редиотелеметрик усулда ҳазм йўлидаги ҳар хил ахборотларни (м: рН) ўрганиш 
мумкин. 
 
Мотор фаолиятни ўрганиш. Чайнашни (мастикациография - чайнаш жараѐнини 
ѐзиб олиш), ютишни (рентгенографик ва баллонографик усулларда) ўрганиш мумкин. 
Меъда ва ичакнинг мотор фаолиятини зондли ва зондсиз усулларда ўрганиш мумкин. 
Зондли усулда резинали баллонча ва ѐзиб олувчи мослама ѐрдамида ўрганилади. 
Зондсиз усулда радиотелеметрик босимни сезувчи радиопилюла ѐрдамида ўрганилади. 
Меъданинг мотор фаолиятини электрогастрографик усулда ҳам ўрганиш мумкин. Бунда 
меъданинг қисқараѐтган силлиқ мускулидаги секин потенциаллари қориннинг олдинги 
деворидан ѐзиб олинади. Бу усулдан ингичка ва йўғон ичаклар мотор фаолиятини 
ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Қизилўнгач, меъда, ичак, ўт пуфаги ва ўт йўллари ҳаракати рентгенконтраст 
моддадан фойдаланиб рентгенографик ўрганиш амалиѐтида кенг қўлланилади. 
Ҳазм аъзолари мотор фаолиятини озиқли моддани меъдадан ичакка эвакуация 
қилиш тезлигини ва ичакдаги ҳаракат тезлигини ўрганиш орқали ҳам аниқлаш мумкин. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish