Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ютиш. Озиқ моддани оғиз бўшлиғидан меъдага ўтказилиши ютиш жараѐни
орқали амалга оширилади. Ютиш рефлектор ҳаракат бўлиб оғиз, ҳалқум ва кизилўнгач 
даврларидан иборат. 
Оғиз даври (ихтиѐрий)-овқат луқмаси тил билан қаттик танглайга босилади ва 
тилнинг ўрта қисмидаги мускуллар ҳаракати натижасида секин аста луқма тил ўзагига 


121 
силжитилади. Бу ерда овқат луқмаси юмшоқ танглай, тил ўзаги ва халқум орқа девори 
механорецепторларини қитиқлайди. Бу рецепторлардан қўзгалиш уч шохли, тил ҳалкум ва 
ҳиккилдоқнинг юқори нервларининг афферент толалари орқали ютиш маркази узунчоқ 
мияга боради. У ердан уч шохли, тил ости, тил халқум ва адашган нервлар эфферент 
толалари орқали келган импулслар ютишда иштирок этадиган мускулларга келади. 
Ҳалқум даврида (тез ихтиѐрсиз) юмшоқ танглайни ва хиқилдоқни кўтарувчи 
мускуллар қисқариши ҳисобига бурун ва нафас йўллари беркилади. 
Нафас маркази узунчоқ мияда нафас маркази ѐнида жойлашган ва у билан пайваста 
(реципрок) муносабатда бўлади. Шунинг учун ҳам ютинаѐтган пайтда нафас тўхтайди. 
Тилнинг ҳаракати билан овқат луқмаси ҳалқумга суриб туширилади. Бу ерда луқмани 
ҳалқумга тушишига таъсир қилувчи асосий омил оғиз бўшлиғи ва халқумдаги босимлар 
билан фарқланади. Луқма халқумга тушиши билан унинг кириш соҳасидаги мускуллар 
қискаради. Луқмани қизилўнгачга суриб юборади. Бу ерда ҳам халқум ва қизилунгач 
ўртасидаги босимлар фарқи асосий ҳаракатлантирувчи омил бўлиб ҳизмат қилади.
Ютишдан олдин халқум-қизилўнгач сфинктери ѐпиқ бўлади, ютиш даврида халқумда 
босим 45 мм симоб устунигача кўтарилади, сфинктер очилади ва луқма қизилўнгачнинг 
бошланғич соҳасига тушади, бу ердаги босим 30мм симоб устунидан ортмайди.
Қизилўнгач (секин ихтиѐрсиз) даврида қизилўнгачнинг перисталтик ҳаракати туфайли 
овқат луқмаси меъда томон силжийди. Ютиниш ҳаракати таъсирида қизилўнгачда ҳосил 
бўлган перисталтик ҳаракатнинг бирламчи тўлқини меъдагача боради. Қизилўнгачнинг 
аорта равоғи билан кесишган соҳасида бирламчи тўлқин таъсирида иккиламчи тўлқин 
ҳосил бўлади. Бу тўлқин ҳам меъданинг кардиал соҳасигача боради. Меъданинг кардиал 
сфинктери луқма яқинлашганда очилади ва овқат меъдага тушади. 
Меъдадаги ҳазм. Меъдада озиқ модда кимѐвий ва механик ишловдан ўтади. Бундан 
ташқари меъда «овқат депоси» вазифасини ҳам ўтайди. Механик ишлов меъданинг 
ҳаракати ва кимѐвий ишлов унинг шираси таркибидаги ферментлари таъсирида амалга 
оширилади. 
Меъда қуйидаги функцияларни бажаради: шира ажратиш, мотор (ҳаракат), сўриш, 
экскретор (мочевина, сийдик кислотаси, креатинин, оғир металлар тузлари, йод, доривор 
моддаларни чиқариш), гомеостатик (рНни бошқариш), гемопоэзда иштирок этиши 
(Касл ички омилини ишлаб чикариш).
Меъданинг шира ажратиш фаолияти. Шира ажратиш фаолияти меъданинг шиллиқ 
қаватида жойлашган безлар томонидан амалга оширилади. Бунда уч хил безлар ўз 
ҳусусиятига кўра тафовут қилинади: кардиал, фундал (меъданинг ҳусусий безлари) ва 
пилорик (меъдани ўн икки бармоқли ичакка ўтадиган соҳасидаги безлар). Безлар- бош, 
париетал(коплама), қўшимча  ҳужайралардан ва мукоцитлардан иборат. Бош ҳужайралар 
- пепсиноген, париетал ҳужайралар –хлорид кислота, қўшимча ҳужайра ва мукоцитлар-
мукоид шира ишлаб чиқаради. Фундал соҳада ҳар уччала ҳужайралар мавжуд. Шунинг 
учун ҳам фундал соҳа шираси ферментларга бой, кўп миқдорда HCl сақлайди ва меъда 
ҳазмида аҳамияти катта. 
Меъда шираси таркиби ва хоссалари. Катта ѐшли одамларда бир сутка давомида 2-
2,5 л миқдорда меъда шираси ажралади. Меъда шираси кислотали муҳитга (рН 1,5-1,8) 
эга. Унинг таркиби 99% сув ва 1% қуруқ органик ва анорганик моддалардан иборат. 
Меъда ширасининг асосий органик қисмини эркин ва протеинлар билан боғланган 
ҳолда юрувчи хлорид кислоталар ташкил қилади. Хлорид кислота қуйидаги вазифаларни 
бажаради: 1) меъдадаги оқсилларни денатурация қилиш ва бўктириш орқали пепсин 
таъсирида парчаланишни осонлаштиради; 2) пепсиногенни фаоллаштиради ва 
пепсинга айлантиради; 3) меъда шираси таъсир қилиши учун оптимал кислотали муҳитни 
яратади; 4) меъда шираси антибактериал таъсирини таъминлайди; 5) озиқ моддани 
меъдадан ўн икки бармоқли ичакка эвакуацияси (ўтишини) меъѐрда ушлаб туради; меъда 
томондан таъсир қилиб пилорик сфинктер очилишини ва ўн икки бармоқли ичак 


122 
томондан таъсир қилиб унинг ѐпилишини таъминлайди; 6) панкреатик шира ажралишини 
кучайтиради. 
Меъда ширасининг таркибига қуйидаги анорганик моддалар ҳам киради: хлоридлар, 
бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар, натрий, калий, калций, магний ва бошқалар. 
Ширанинг органик таркибига протеолитик ферментлар киради, уларнинг ичида асосий 
вазифани бажарувчи фермент пепсиндир. Пепсинлар нофаол (суст) пепсиноген холатида 
ажралади ва хлорид кислота таъсирида фаоллашади. рН 1,5-2,0 бўлганда уларнинг 
протеолитик фаоллиги оптимал бўлади, оқсилларни албумоз ва пентонларгача 
парчалайдилар. Гастриксин рН 3,2-3,5га тенг бўлганда оқсилларни гидролизга учратади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish