Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ҳазм қилиш физиологияси 
Тирик организм яшаши учун энергетик ва пластик моддаларни истеъмол қилиши 
зарурдир. 
Юкори даражада ривожланган ҳайвонлар организми, ўсимликлардан ўзида 
анорганик моддалардан органик моддаларни синтезлай олмаслиги билан фарқланади. 
Шунинг учун ҳам бундай моддалар ҳайвонлар организмига ташқаридан тушиши зарур. 
Бундан ташқари, одамлар ва юқори ривожланган ҳайвонлар организмида оқсил, ѐғ ва 
карбонсувлар маълум бир физик ва кимѐвий ишловдан сўнггина ассимиляция қилинади. 
Мана шундай ишловдан ўтказиш ҳазм тизимининг вазифасига киради. 
 
Ҳазмнинг моҳияти. Ҳазм-истеъмол қилинган овқат ҳазм йўлларида физик ва 
кимѐвий ўзгартириладиган мураккаб физиологик ва биохимик жараѐнлардир. Бунинг 
натижасида озикли моддалар ўзларининг пластик ва энергетик қимматини сақлаб 
коладилар ва турга хослик хусусиятларини йўқотадилар. 
Озиқ моддаларнинг майдаланиши, бўкиши, эриши физик ўзгаришлар бўлиб, 
уларнинг ҳазм ширалари таъсирида емирилиши-кимѐвий ўзгаришдир. Ҳазм шираси 
таркибидаги гидролитик ферментлар бу жараѐнда катта аҳамиятга эга. 
Озиқли модданинг физик ва кимѐвий ўзгартирилиши ҳазм йўлида босқичма-босқич 
амалга оширилади. Ҳазм йўлида озиқли моддаларнинг ҳаракати, унинг айрим қисмида 
маълум вақтгача ушлаб турилиши, ҳазм шираси билан аралашиши силлиқ мускуллар 
фаолияти билан боглиқ. Озиқли моддаларнинг деполимерларниши натижасида асосан 
мономерлар ҳосил бўладилар, улар ичакда қон ва лимфага сўриладилар, тўқима ва 
ҳужайраларга етиб борадилар ва у ердаги метаболизмда ишлатиладилар. Сув, минерал 
тузлар ва айрим органик моддалар (витаминлар) ўзгармаган ҳолда қонга сўрилади. 


115 
 
Ҳазм турлари. Гидролитик ферментларнинг келиб чиқиши моҳиятига қараб ҳазм
хусусий, симбионт ва аутолитик каби уч турга бўлинади. 
 
Хусусий ҳазм-муайян макроорганизмда, унинг ҳазм безларида, эпителиал 
ҳужайраларида синтезланган сўлак, меда ва меда ости, ингичка ичак эпителийси 
ферментлари томонидан амалга оширилади. 
 
Симбионт ҳазм-озиқли моддалар гидролизи, макроорганизм ҳазм йўлидаги 
бактерия ва содда ҳайвонлар ферментлари томонидан амалга оширади. Одамларда бу 
турдаги ҳазмнинг аҳамияти кам. Овқатдаги клетчатка одамларда симбионтлар ферменти 
таъсирида йўғон ичакда гидролизга учрайди. 
 
Аутолитик ҳазм-организмга овқат таркибида тушувчи экзоген гидролазалар 
ҳисобига амалга оширилади. Чақалоқларда хусусий ҳазм тўла ривожланган эмас, шунинг 
учун хам уларда аутолитик ҳазмнинг аҳамияти каттадир. Она сути таркибида овкатли 
моддалар билан биргаликда ферментлар ҳам тушади ва улар гидролитик жараѐнида 
иштирок этадилар.
Озиқли моддаларнинг гидролиз жараѐни қаерда бажарилаѐтганлигига қараб ҳазм 
бир неча турга, хужайра ичи - ва ташидаги ҳазмларга бўлинади. 
 
Хужайра ичидаги ҳазм фагоцитоз ва пиноцитоз (эндоцитоз) йўли билан ҳужайра 
ичига олиб кирилган моддаларнинг лизосомал ферментлар таъсирида гидролизга учраши. 
 
Ҳужайрадан ташқаридаги ҳазм дистант ва контакт, девор олди ѐки мембранадаги 
ҳазмга бўлинади. Дистант ҳазм ферментлар ҳосил бўлган жойдан маълум бир узоқликда, 
ҳазм йўли бўшлиғида сўлак, меъда ва меъда ости безлари ферментлари таъсирида амалга 
оширилади. Бундай ҳазм бўшлиқдаги ҳазм деб ҳам аталади.
 
Девор 
олди, 
конттакт 
ѐки 
мембранадаги 
ҳазм 
ингичка 
ичакнинг 
микроворсинкалари ва мукополисахарид ипчалари гликокаликслар билан ҳосил қилинган
жуда катта юзада амалга оширилади, микроворсинкада «сафланиб» турган ферментлар 
таъсирида моддалар гидролизга учрайди. 
Ичакнинг шиллиқ каватидан ажралаѐтган шилимшиқ модда ва микроворсинка, 
гликокаликслардан ҳосил бўлган чизиқли ҳошия сохаси ферментларга бой. Бу соҳада 
ичакнинг хусусий ва ичак бўшлиғидан ўтган меъда ости бези ва кўчиб тушган 
энтероцитлар таркибидаги ферментлар бор. 
Демак девор олди ҳазмида ичакнинг шиллиқ соҳасида, гликокаликс ва 
микроворсинкалар соҳасидаги ичакнинг хусусий ва меъда ости бези ферментлари 
иштирокида амалга оширилади. 
Ҳозирги даврда ҳазм уч босқичли жараѐн сифатида қаралмоқда: бўшлиқдаги ҳазм, 
девор олди ҳазми, сўрилиш ҳазми. Бўшлиқда ҳазм натижасида полимерлар 
олигомерларгача парчаланади, девор олди ҳазмида эса олигомерлар мономерлагача 
ферментатив деполимеризацияси амалга оширилади ва мономерлар қон ва лимфага 
сўриладилар. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish