Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Чикарув жараѐнлари 
 
 
Инсон хаѐт фаолияти давомида жуда кўплаб модда алмашинуви маҳсулотлари 
ҳосил бўлади. Бу маҳсулотлар ҳужайралар томонидан фойдаланилмайди ва албатта 
ташқарига чиқариб юборилиши керак. Бундан ташқари организм турли зарарли 
моддалардан, ѐт моддалардан, доривор моддалардан, органик моддалардан, ортиқча сув ва 
тузлардан ҳолис бқлиши керак. Инсон чиқарув жараѐнларида буйраклар, ўпка, тери, хазм 
тизими, жигарлар иштирок этади. Чикарув аъзоларининг асосий вазифаси организм ички 
муҳити доимийлигини сақлашдан иборат. Чиқарув аъзолари бир-бири билан узвий 
боғланган бўлиб, бирининг фаолияти бузилиши бошқасини фаолиятига таъсир этади.
Буйраклар инсоннинг асосий чиқарув аъзоси ҳисобланади. Буйраклар организмдан 
ошиқча бўлган сув, органик ва ноорганик моддаларни, моддалар алмашинувининг
охирги маҳсулотларини, организм учун ѐт ва зарарли моддаларни чиқариб юборади. 
Ўпка карбонат ангдриди ва сувни, айрим учувчи моддаларни организмдан чиқариб 
юборади. Масалан: наркоз қўлланганда организмдан эфир ва ҳлороформларни чиқариб 
юборади. Кўп миқдорда алкогол ичимликлари истеъмол қилинганда, спиртни чиқариб 
юборади. Буйракларни фаолияти бузилганда эса, қонда йиғилиб қолган айрим чиқинди 
моддалар ўпка орқали чиқариб юборилади, буларга мочевина, аммиак ва хаказолар 
киради.


130 
Ҳазм тракти орқали озиқ маҳсулотлар парчаланишидан ҳосил бўлган 
маҳсулотлар, сув, ўт ва хазм шираси таркибида тушган моддалар (морфин, ҳинин, 
салицилатлар, симоб, йод) чиқариб юборилади. 
Жигар орқали эса гемоглобин алмашинувини маҳсулотлари ва бошқа порфиринлар 
ўт пигменти шиклида, холестерин алмашинувини охирги маҳсулотлари ўт кислотаси 
шаклида чиқариб юборилади. Бундан ташқари доривор моддалар (антибиотиклар), 
фенолрот, маннит, инулин ва бошқалар чиқарилиб юборилади. 
Тери асосан тер безлари ва ѐғ безлари ҳисобига чиқарув аъзоси ҳисобланади. Тер 
безлари орқали сув, органик моддалар жумладан, мочевина, сут кислотаси, креатинин
сийдик кислотаси, ишқорий метал тузлари, (Nа), учувчи ѐғ кислоталари, 
микроэлементлар, ҳазм ферментлари (пепсиноген, амилаза, липаза ва ишқорий 
фосфетоза). Буйракнинг оғир ҳасталикларида оқсил алмашинуви маҳсулотларини чиқариб 
юбориши кучаяди. 
Ёғ безлари ва сут безлари чиқарув аъзолари ичида алоҳида аҳамиятга эга. Уларнинг 
маҳсулотлари алоҳида физиологик аҳамиятга эга. Яъни сут чақалоқнинг асосий озиқ 
маҳсулоти бўлса, ѐғ эса терини мойлаб, ҳар хил шикастлардан сақлайди. Ёғ безлари 
орқали эркин ѐғ кислоталари ва жинсий гормонлар маҳсулотлари чиқарилиб юборилади. 
 
Буйрак ва унинг вазифалари.  
Буйраклар асосий чиқарув аъзоси бўлиб, жуда 
кўплаб вазифаларни бажаради. 
1. Чиқарув ѐки экскретор вазифаси. Буйраклар организмдан ортиқча бўлган сув, 
ноорганик ва органик моддалар, азот алмашинуви маҳсулотлари, ѐт, моддалар, 
мочевини, сийдик кислотаси, креатинин, аммиак, доривор моддалар. 
2. Сув мувозанатини сақлаш. Хужайра ичи ва хужайра таши сув миқдорини бир 
ҳилда ушлаб туриш (волюморегуляция). 
3. Ички муҳит суюқликларини осмотик босими барқарорлагини сақлаш 
(осморегуляция). 
4. Ички муҳит суюқликларини ион барқарорлигини таъминлаш. 
5. Кислота- асос мувозанатини сақлаш. 
6. Физиологик фаол моддалар ишлаб чиқариш: ренин, эритропоэтин, витамин Д
3
,
простогландинлар, брадикининлар, урокиназа. 
7. Қон босимини бошқаришда иштирок этиш. 
8. Эритропоэзда иштирок этиш. 
9. Гемостозда иштирок этиш. 
10. Оқсил, ѐғ, углеводлар алмашинувида иштирок этиш. 
11. Ҳимоя вазифаси-организм ички муҳитидан ѐт моддалар, ҳамда захарли 
моддаларни чиқариб юбориш. 
Умумлаштириб олганда буйраклар қўйидаги вазифаларни бажаради: экскретор, 
гомеостатик, метаболитик, инкретор ва химоя. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish