Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Буйракларнинг инкретор фаолияти. Буйраклар қонга физиологик фаол моддалар
синтезлаб чиқаради. Бу моддалар бошқа аъзоларга таъсир этади ѐки буйракларда қон 
айланишининг бошқариш ва буйраклар метабализмида иштирок этиш каби маҳаллий 
таъсир кўрсатади. 
Юкстагломеруляр апаратнинг донадор ҳужайраларида ҳосил бўлувчи ренин, 
протеолитик фермент бўлиб, қон плазмасидаги D
2
-глобулин–ангиотензиногенни 
парчалайди ва ангиотензиноген I ҳосил бўлади. Ангиотензин I 10 та аминокислота 
қолдиғидан иборат пептид. Фермент таъсирида ундан иккита аминокислота қолдиғи 
ажралиб чиқади. Натижада қон томирларини торайтирувчи ангиотензин II ҳосил бўлади. 
Ангиотензин II томирларни торайтириб, артериал босимни оширади. Алдестерон 
секрециясини кучайтиради, натрий реабсорбцияси-ни оширади, чанқоқ ҳосил бўлиб, 
суюқлик ичишга эҳтиѐж ортади.
Ангиотензин II алдестерон ва ренин билан биргаликда организмдаги асосий 
бошқарувчи системаларидан бири ренин-ангиотензин системасини ҳосил қилади. Бу 
тизим буйрак қон айланишини, айланиб юрган қон хажмини, сув-туз балансини 
бошқаришда 
катнашади. 
Агар 
буйракларни 
коптокчаларида 
олиб 
келувчи 
артериолаларида босим ортса ренин ишлаб чиқарилиши камаяди ва аксини NаСl нинг 
микдори дистал каналчаларда кўп бўлса ренин секрецияси тормозланади. Донадор
ҳужайраларда β-адренорецепторлар қўзғалса, ренин секрецияси кучаяди, α-
адренорецепторлар қўзғалса тормозланади. Арахидон кислотаси ва ПГИ-2 типидаги 
простогландинлар ренин секрециясини кучайтиради. 


139 
Эритропоэтин ишлаб чиқарилиб, суяк кўмигида эритропоэзни кучайтиради. 
Буйраклар қоннинг фабринолитик активлигида иштирок этади. Плазминоген активатори-
урокиноза синтез қилади. Буйраклар мағиз моддаси простогландинлар синтезланади. 
Улар буйраклар ва умумий қон айланишини бошқаришда қатнашади. Сийдик билан 
натрий чиқишини кучайтириб, каналчалар ҳужайраларини АДГ га сезгирлигини 
камайтиради. 
Буйракларда кининлар синтезланади. Улардан бродикинин қон томирини кучли 
кенгайтириб, буйракларда қон оқишини ва натрий ажралишини бошқариб туради. 
Буйракларнинг метаболитик функцияси. Буйракларнинг метаболитик функцияси 
организм ички муҳити метоболитлар миқдорини бир хилда ушлаб туришда иштирок 
этишдан иборат. Буйраклар метаболизм натижасида ҳосил бўлган моддаларни чиқариб 
юборибгина қолмай, унинг ўзида метаболизм жараѐнларида содир бўлган моддалани ҳам 
чиқариб юборади. Буйраклар каналчалари филтрланиб ўтган паст молекуляр оғирликка
эга 
бўлган 
пептидлар 
ва 
денатурацияга 
учраган 
оқсилларни 
парчалайди. 
Аминокислоталарни қонга қайтариб, бу пептидлар ва гормонларни қондаги миқдорини 
ушлаб туради. 
Буйрак тўқималари глюконеогенезда иштирок этади. Агар аъзо оғирлигига 
нисбатан олинса, буйракларда бу хусусият жигарга нисбатан юқори. Узоқ вақт оч 
қолганда қонга тушаѐтган глюкозанинг ярми буйракларда ҳосил бўлади. Буйраклар 
инозитолни оксидланувчи катаболизмида иштирок этувчи асосий аъзолардан бири 
ҳисобланади. Бу ерда қонга тушган ҳужайра мембранасининг асосий қисми бўлиш 
фосфатидилинозитол, глюкурон кислота, триацилглицеринлар ва фосфолипидлар 
синтезланади. 
Буйраклар ѐғлар алмашинувида ҳам иштирок этади. Эркин ѐғ кислоталари унинг 
ҳужайраларида триацилглицеринлар ва фосфолипидлар таркибига қўшилиб, қонга 
тушади. 
Буйраклар фаолиятининг бошқарилиши. Нерв йўли билан бошқарилиши. Нерв 
системаси буйрак гемодикамикасини, юкстагломеруляр аппарат иши, филтрация, 
реабсорбция ва секрециясини бошқаради. Буйракларни иннервация қилувчи симпатик 
нерв таъсирланса, унинг томирларига торайтирувчи таъсир этади. Коптокчаларнинг олиб 
келувчи артериоласи торайса, филтрацион босим ва филтрация пасаяди Олиб кетувчи 
артериола торайса, филтрацион босим ва филтрация кучаяди. Шундан ҳам кўриниб 
турибдики симпатик нерв таъсирланса қайси томирларга таъсир этишига қараб икки хил 
эффект келиб чиқади. Симпатик эфферент толалар таъсирланса натрий ва сув 
реабсорбцияси кучаяди. Парасимпатик адашган нерв таъсирланса глюкоза реабсорбцияси 
ва органик кислоталар секрецияси кучаяди. 
Оғриқ бўлганда сийдик ажраши камаяди, ҳатто оғриқ кучли бўлса бутунлай 
тўхташи ҳам мумкин. 
Симпатик нерв системаси қўзғалиши ҳисобига буйрак усти безидан 
катехоламинлар ишлаб чиқарилиши кучайиб, буйрак артериялари тораяди ва буйракларга 
қон келиши озаяди. Бир вақтнинг ўзида гипофизни орқа бўлагидан антидиуретик гормон 
ишлаб чиқарилиши кучаяди. 
Диурезни кучайиб, озайиши шартли рефлектор йўл билан ҳам бошқарилиши 
мумкин. Бу эса бош миянинг олий бўлимларини буйраклар фаолиятида муҳим ўрин 
эгаллашидан далолат беради. Л.А.Орбели лабораториясида итларга оғритувчи таъсирлар 
берилгада сийдик ажраши тўхтаганлиги кузатилган. Бу иш кўп маротаба токрорланса 
итнинг станокка ўрнатилиши ўзи ҳам диурезни камайтиради. 
Агар ошқозонига ва сийдик пуфагига фистула ўрнатилган итларга шатли сигнал 
билан биргаликда ошқозонига сув киритилса ва бу бир неча маротаба такрорлангандан 
сўнг, шартли сигналнинг ўзини ѐлғиз қўллаш диурезни кучайтиради. 


140 
Гуморал бошқарилиши. Буйраклар фаолиятини бошқарилишида гуморал тизим 
асосий ўрин эгаллайди. Жуда кўп гормонлар буйрак фаолиятига таъсир этади, уларнинг 
энг асосийлари антидиуретик гормон ѐки вазопрессин ва алдестерон ҳисобланади. 
АДГ ѐки вазопрессин, нефронни дистал каналчалари ва йиғувчи найларни сувга 
ўтказувчанлиги ортиб, сув реабсорбцияси кучаяди. АДГ аденилатциклаза ферментини 
фаоллаб, АТФ дан ЦАМФ ҳосил бўлишини таъминлайди. цАМФ эса цАМФ мойил 
протеинкиназани 
фаоллаштиради. 
У 
эса 
ҳужайра 
мембрана 
оқсилларини 
фосфорилланишида қатнашиб, унинг сувга ўтказувчанлигини оширади. Бундан ташқари 
АДГ гиалуронидаза ферментини фаоллаштириб, ҳужайралараро бўшлиқдаги гиалурон 
кислотасини деполимерлайди. Гиолурон кислотаси диполимерланганда йиғувчи 
найларнинг девори ғовак бўлиб, сувни ўтказиб юборади.
АДГ кўп ишлаб чиқарилса сийдик ҳосил бўлиши бутунлай тўхташи мумкин.
Агар бу гормон ишлаб чиқарилиши озайса, оғир хасталик қандсиз диабет 
касаллигини келтириб чиқаради. Нефроннинг дистал каналчалари ва йиғувчи найлари 
сувни ўтказмай қўяди ва жуда кўп суюқ сийдик ҳосил бўла бошлайди. Касаллар бир-кеча 
кундузда 25 л гача сийдик чиқариши мумкин.
Алдестерон буйрак каналчаларида натрий иони реабсорбциясини, калий ва водород 
ионлари секрециясини кучайтиради. Бир вақтда сувнинг реабсорцияси кучаяди. Бу гормон 
проксимал каналчаларда калций ва магний реабсорбциясини камайтиради.
Натриуретик гормон (атриопептид) сийдик билан натрий чиқишини кучайтиради. 
Қалқонсимон 
олд 
бези 
гормони-паратгормон 
калций 
реабсорбциясини 
кучайтиради. Натижада қон плазмасида калций миқдори ортади, сийдик билан фосфатлар 
чиқиши кучаяди. Проксимал каналчада натрий ва НСО
3
реабсорбциясини тормозлаб, 
Генле қовузлоғини юқорига кўтарилувчи қисмида магний реабсорбциясини кучайтиради. 
Калцитонин калций ва фосфатлар реабсорбциясини тормозлайди. Инсулин-бу 
гормон ишлаб чиқарилиши камайганда гипогликемия, глюкозурия кузатилади. 
Сийдикнинг осмотик босими ортади ва диурез кучаяди. 
Сийдик чикариш. Нефронда ҳосил бўлган иккиламчи сийдик йиғувчи найларга 
ўтиб, ундан буйрак жомчаларига тушади. Жомчаларга маълум миқдордаги сийдик 
йиғилгандан сўнг, у ердаги барорецепторларни таъсирлайди. Сўнгра жомча мускуллари 
қисқариб сийдик йўллари очилади ва сийдик сийдик пуфагига тушади. 
Сийдик пуфаги силлиқ мускуллардан ташкил топган бўлиб, сийдик пуфак 
бўшлиғига аста-секин тушиб, уни тўлдиради, натижала унинг деворлари чўзилади. 
Сийдик пуфагига сийдик тушаѐтганда босим аввалига унча ўзгармайди, сўнг жуда тез 
ошиб кетади. Сийдик миқдори 250 мл га етганда, сийдик пуфагидаги механорецепторлар 
таъсирланади, тос нервини афферент толалари орқали орқа миянинг 2-3-4 сакрал 
бўлимига боради. Бу ерда сийдик чиқариш маркази жойлашган. Эфферент импулслари 
парасимпатик марказдан сийдик пуфагига ва сийдик чиқарув йўлларига келади. Натижада 
сийдик пуфагининг силлиқ мускули қисқаради ва сийдик пуфаги ҳамда сийдик чиқарув 
йўли сфинктерлари бўшашади, сийдик пуфагидан сийдик чиқади ва сийдикдан холис 
бўлади. Сийдик пуфагини асосий таъсирловчиси бўлиб, ундаги босим ортиши эмас, 
балким уни деворларининг чўзилиши ҳисобланади. Сийдик пуфагининг сийдик билан 
тўлиши ҳам катта ўрин эгаллайди. Тез тўлса, яъни сийдик ҳосил бўлиш кучайганда 
импулслар ҳосил бўлиши тезлашади. Сийдик чиқаришни спинал марказига юқорида 
жойлашган марказлар бошқарувчиси бўлади: бош мия ярим шарлари пўстлоғи ва ўрта 
мия тормозлайди, варолиев кўпригининг олдинги қисмини ва гипоталамуснинг орқа 
қисми қўзғатади. Бош мия ярим шарларининг турғун бошқарув роли боланинг икки 
ѐшидан бошлаб шаклланиб бўлади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish