Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Сийдикнинг қуюқлашиш механизмлари. Иссиқ қонли ҳайвонларнинг буйраги конга 
нисбатан юқори концентрацияли сийдик чиқариш хусусиятига эга. Бунинг сабабини 
буйраклар турли қисмларини буриб тескари оқиш механизми билан изохлаш мумкин. Сув 
мувозанати холатига қараб, буйраклар гох суюқ, гох қуюқ сийдик ажратиши мумкин. Бу 
жараѐнда нефроннинг барча қисмлари мағиз модда томирлари ҳужайралараро суюқлик 
иштирок этади. 
Буриб тескари оқизувчи системанинг ишлаш моҳияти шундан иборатки, Генле 
қовузлоғининг икки қисми-тушувчи ва кўтарилувчи қисмлари бир-бировига жипс 
тақалиб, бир бутун механизм сифатида ишлайди. Қовузлоқнинг тушувчи (проксимал) 
қисмидаги эпителий фақат сувни ўтказади-ю, натрий ионларини ўтказмайди. 
Кўтарилувчи (дистал) қисмдаги эпителий эса фақат натрий ионларини актив реабсорбция 
қила олади, яъни каналча сийдигидан буйракнинг тўқима суюқлигига ўтказа олади, лекин 
айни вақтда сувни каналчалардан тўқима суюқлигига ўтказмайди.
Сийдик генле қовузлоғининг тушувчи (проксимал) қисмидан ўтаѐтганда сув 
тўқима суюқлигига ўтгани туфайли сийдик аста-секин қуюқлашади. Тўқима суюқлигига 
сув ўтиши пассив процессдир, бунинг сабаби шуки, қовузлоқнинг проксимал қисми 
ѐнидаги дистал қисми эпителийси натрий ионларини актив реабсорбция қилади, яъни 
уларни каналчалардан тўқима суюқлигига (интерстициал суюқликка) ўтказади; тўқима 
суюлигига ўтган натрий ионлари бу ерда сув молекулаларини дистал каналчадан эмас
балки проксимал каналчадан тортиб олади. 
Сувнинг проксимал каналчадан тўқима суюқлигига чиқиши сабабли бу каналчада 
сийдик тобора қуюқланади ва қовузлоқ чўққисида кўпроқ концентрланиб қолади. Сийдик 
юқори концентрацияли бўлиб қолгани туфайли дистал қисмидаги натрий ионлари тўқима 
суюқлиғига ўтади, чунки дистал каналча деворлари сувни ўтказмайди, лекин натрий 
ионларини актив реабсорбция қилади. Қовузлоқнинг дистал каналчасидан натрий 
ионларининг тўқима суюқлиғига ўтиши ўз навбатида бу суюқликнинг осмотик босимини 
оширади, бунинг натижасида эса, юқорида кўрсатилганидек, сув проксимал каналчадан 
тўқима суюқлиғига чиқади. Шундай қилиб, проксимал каналчада сувнинг сийдикдан 
тўқима суюқлиғига ўтиш туфайли дистал каналчада натрий реабсорбцияланади
натрийнинг реабсорбция каналчадан сувнинг тўқима суюқлиғига чиқишига сабаб бўлади. 
Бу иккала процесс бирга ўтади. Натрий сийдикдан тўқима суюқлиғига чиқиши сабабли 
қовузлоқ чўққисидаги гипертоник сийдик кейинчалик Генле қовузлоғининг дистал 
каналчаси охирида қон плазмасига нисбатан изотоник ва ҳатто гипотоник бўлиб қолади.


137 
Қовузлоқнинг турли ерларида ѐнма-ѐн ѐтган проксимал ва дистал каналчалардаги 
сийдикнинг осмотик босими жуда кам фарқ қилади. Каналча атрофидаги тўқима 
суюқлиғининг осмотик босими проксимал ва дистал каналчаларнинг шу қисмидаги 
сийдикнинг осмотик босимига тахминан баравар келади.
Проксимал каналчада сув сўрилганидан, сийдикнинг осмотик босими аста-секин 
ошиб боради, дистал каналчада эса натрий реабсорбцияси туфайли сийдикнинг осмотик 
босими шуга яраша секин-аста пасаяди. Шундай қилиб, проксимал (ѐки дистал) 
каналчанинг қўшни икки қисми орасидаги осмотик босимлар фарқи унча катта 
эмас.Қовузлоқ бўйлаб эса босимнинг бу кичик фарқлари қаналчаларнинг ҳар бир қисмида 
қўшилиб боради ва қовузлоқнинг бошланғич (ѐки охирги) қисми билан чўққиси орасида 
босимнинг жуда катта фарқини (градиентини) вуждга келтиради. Қонга нисбатан 
изотоник бўлган бир талай сийдик қовузлоқнинг бошланғич қисмига йиғилишини 
таъкидлаб ўтиш зарур. Генле қовузлоғида сийдик кўплаб сув ва натрийни йўқотади ва 
қовузлоқдан анча кам сийдик оқиб чиқади, бу сийдик қон плазмасига нисбатан яна 
изотоник, ҳатто гипотоник бўлади. Шундай қилиб, қовузлоқ кўп миқдорда сув ва натрий 
ионларини реабсорбцияловчи концентрацион механизм сифатида ишлайди. Техникада 
қандай бўлмасин моддалар концентрациясини катта тафовут қилдириш зарур бўлганда 
боя тасвир этилганига ўхшаш буриб тескари оқизувчи система принципини тадбиқ 
этишади. 
Иккинчи тартибдаги бурама каналчаларда натрий, калий, ионлари, сув ва бошқа 
моддалар ҳамон сўрилаверади. Биринчи тартибдаги бурама каналчалар ва Генле 
қовузлоғи процессларга қарама-қарши ўлароқ иккинчи тартибдаги бурама каналчаларда 
натрий ва калий ионларининг реабсорбцияланадиган миқдори (мажбурий реабсорбция) 
доимий бўлмай ўзгарувчандир (факултатив реабсорбция). Бу миқдор қондаги натрий ва 
калий ионларининг миқдорига боғлиқ бўлиб, организмда шу ионлар концентрациясини 
доим бир даражада сақлаб турувчи муҳим регулятор механизм ҳисобланади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish