Заҳм қўзғатувчиси Treponema pallidum 1905 й. Ф. Шаудин ва Э. Гоффманлар томонидан топилган. Бу спирохета анилин бўёқлари билан яхши бўялмайди, шунинг учун уни оқиш трепонема дейилади. Морфологияси



Download 106,97 Kb.
bet1/9
Sana26.03.2022
Hajmi106,97 Kb.
#511559
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
mikrabiologiya 7


Спирохеталар

Спирохеталар (лот. Spira-эгри-бугри, бурама, chaitа-ингичка), пармага ўхшаш буралган, ҳаракатчан, бир ҳужайрали микроорганизмлар.Сапрофит ва патоген спирохеталар таснифи: Тартиби: Spirachaetales иккита оила киради:



  • Spirochaetaceae

  • Leptosiraceae

Spirachaetales оиласига 7 авлод киради: Borellia, Brachyspira, Criatiapira, Leptonema, Serpulina, Spirochaeta, Treponema. Одам учун боррела ва трепонемалар патоген ҳисобланади.
Leptosiraceae оиласига фақат битта авлод Leptospira киради, унинг вакиллари одам ва ҳайвонлар учун патогендир.
Сперохеталар сапрофитлари йирик, катталиги 200–500 мкм бўлган ҳужайралар бўлиб, айримларида крипталар бор. Сапрофит спирохеталар ва нопатоген лептоспиралар ифлосланган сув ҳавзаларида, совуққонли ҳайвонлар ичагида яшайди. Романовский-Гимза усули билан кўк рангга бўялади.
Заҳм қўзғатувчиси

Заҳм қўзғатувчиси Treponema pallidum 1905 й. Ф.Шаудин ва Э.Гоффманлар томонидан топилган. Бу спирохета анилин бўёқлари билан яхши бўялмайди, шунинг учун уни оқиш трепонема дейилади.


Морфологияси. Tr.pallidum ингичка, 12–14 тача бурамаси бўлган, ҳаракатчан спирохетадир. Танаси бир текис буралиб спирал ҳосил қилади. Трепонемаларнинг икки томони учли ёки бир оз букилган бўлиб, узунлиги 10–13 мкм, эни 0,09–0,18 мкм. Кўндаланг кесими жуда кичик бўлганлиги сабабли бактериологик фильтрлардан ўтиб кетади ва ёруғлик микроскопида кўринмайди. Заҳм қўзғатувчиси буралиб, тўлқинсимон ҳаракат қилади. Электрон микроскоп остида оқиш трепонема уч қаватли қобиққа ўралган ҳолатда кўринади, ҳар бир қават ўз структураси ва вазифасига эга. Фибриллалар ип шаклида бўлиб, бир учи билан блефаробластларга ёпишади. Цитоплазма таркибида турли хил катталикдаги рибосомалар жойлашган, улар оқсил молекулалари, вакуола ва лизосомалар синтезини амалга оширади. Оқиш трепонемалар кўндаланг бўлиниш йўли билан кўпаяди. Романовский-Гимза усули билан бўялганда оч пушти рангга киради. Трепонемалар учун организмда ноқулай шароит вужудга келиши (антибиотиклар таъсири) уларнинг цисталар ҳосил қилишига олиб келади. Цисталар коптокча шаклида ўралган трепонемалар бўлиб, ташқи томонидан дори-дармонлар таъсирига чидамли муцинсифат қобиқ билан ўралган. Циста шаклига ўтган трепонемалар организмга патоген таъсир кўрсатмайди ва маълум муддат сақланади. Макроорганизмнинг иммунобиологик хусусияти пасайганда ва микроорганизмга таъсир этувчи омиллар бартараф этилганда циста шаклидаги микроблар патоген трепонемаларга айланади.
Ўсиши. Оқиш трепонема қатъий анаэроб, озиқ муҳитга талабчан, оддий муҳитда ўсмайди. Оқиш трепонема товуқ эмбрионининг хорионаллантоис тўқимасида, мия тўқимасининг бўлакчалари қўшилган қуён зардобида вазелин мойи остида кўпайиши тажрибаларда кўзатилган. Патоген хусусиятларга эга бўлган ва қуёнларда, лаборатория шароитида сақланувчи трепонемалар тўқимадаги штаммлар деб аталади. Бундай штаммлар биргина патогенлиги билан эмас, балки антигенлик жиҳатлари билан ҳам фарқ қилади.

Download 106,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish