Заҳмнинг иккиламчи даври. Трепонема лимфа томирлари орқали қонга ўтиб, бутун организмга тарқалади, натижада тери ва шиллиқ қаватларида ҳар хил пушти рангли тошмалар (сифилидлар) пайдо бўлади. Яллиғланган тошмалар ичида кўп миқдорда трепонемаларопилади улар ниҳоятда хавфлидир. Шунинг учун бемор бу даврда атрофдагилар учун юқумли ҳисобланади. Заҳмга хос жароҳатлар беморнинг ички аъзолари, суяк, периферик ва марказий нерв системаларида пайдо бўлади. Бу давр 2–3 йил, баъзан бир неча йил давом этиши мумкин. Бу давр иккиламчи, янги, қайталама ёки яширин даврларга бўлинади.
Заҳмнинг учламчи даври. Касалликнинг бу даврида баданнинг айрим жойларида гранулематоз тўқималар пайдо бўлади. Тери, тери ости ёки ички аъзоларда маҳаллий сурункали яллиғланиш бошланиб, папула, тугунчалар, гумма ёки емирилувчи гумма инфильтратлар пайдо бўлади, тўқималар чирийди ва чуқур жароҳатлар бошланади.
Гуммадан қўзғатувчини ажратиб олиш жуда қийин, аммо бемор даволанмаса, оқиш трепонема организмда сақланиб қолаверади. Кўпинча улар беморнинг нерв системасида тўпланади ва касаллик оғир оқибатларга олиб келади.
Иммунитети. Кишиларда заҳмга қарши антителолар ҳосил бўлади, аммо улар инфекциянинг қайта тушишидан ҳимоя қила олмайди. Бу касалликда суст гипертаъсирчанлик реакциялари ривожланади.
Лаборатория ташҳиси. Касалликнинг даврига қараб турли усуллар қўлланилади. Аммо унинг барча даврида бактериоскопик усулдан фойдаланилади. Текшириш учун материал ярадан, папуладан ажраладиган суюқлик ва регионар лимфа тугунларидан олинади ва натив препарат микроскопнинг қоронғилатилган майдонида (ҳаракатланиши) кўрилади. Суртмалар тайёрлаб, Романовский-Гимза ва Бурри усуллари билан бўялади, кумушлантирилади ва микроскоп остида кўздан кечирилади.
Иммунофлюоресцент усулидан ҳам фойдаланилади. Ҳар бир ажратиб олинган оқиш трепонемани бошқа нопатоген, ташқи жинсий аъзоларда (T.refringens) ва оғизда (T.macrodentum, T.denticola, T.orale) яшовчи бўладиган трепонемалардан фарқ қилиш лозим. Касалликнинг иккинчи даврида бемор организмида иммунобиологик ўзгаришлар содир бўлади. Буларни Вассерман ва чўкма реакциялар ёрдамида аниқланади. Вассерман реакцияси Борде-Жангу реакциясига ўхшаш. Борде-Жангу реакциясида комплементни махсус антиген-антитело комплекси ўзига бириктиради. Вассерман реакциясида эса антиген сифатида оқиш трепонема культурасидан ёки заҳм билан жароҳатланган ҳомила аъзоларидан олинган специфик, протеин комплекси ҳамда ҳўкиз юраги мускулидан тайёрланган носпецефик кардиолипидлардан фойдаланилади. Ташҳис қўйишда қўшимча иккита чўкма реакциялар (Кан ва цитохол) қўйилади. Вассерман реакцияси (касалликнинг биринчи даврида, қаттиқ шанкрдан 2–3 ҳафта кейин ёки инфекция юққан 5–6 ҳафтада ўтгач) 50% беморларда мусбат бўлади. Учинчи даврда 75%, ривожланувчи фалажда 95–98% ва нерв системаси заҳмида 50-70% беморларда Вассерман реакцияси мусбат бўлади. Туғма заҳм билан туғилган чақалоқларда 2–3 ой ўтгач реакция мусбат бўлиши мумкин.
Заҳмга ташҳис қўйишда Вассерман реакцияси билан бирга иккита чўктириш: Кан ва Зак-Витебский (цитохол) реакциялари кенг қўлланилади. Бемордан олинган қон зардобини, ҳўкиз юраги мускулидан тайёрланган липоид антиген билан аралаштирилади. Агар 10 дақиқадан сўнг майда доначалар ёки бўлакчалар шаклида чўкмалар пайдо бўлса, реакция мусбат ёки аксинча, бир хил қуйқа ҳосил бўлса, реакция манфий бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |