Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Тормозловчи нейронлар. Бу нейронлар марказий нерв тизимининг турли 
бўлимларида топилган. Уларга мисол қилиб орқа миядаги Реншоу ҳужайраларини 
кўрсатиш мумкин. Орқа мияни ҳаракатлантирувчи нейронларининг аксонлари ѐн шохлари 
орқали Реншоу хужайраларига бирикади. Реншоу ҳужайраларининг аксонлари ўша 
ҳаракатлантирувчи нейронларда тугайди. Ҳаракатлантирувчи ҳужайрада ҳосил бўлган 
қўзғалиш тўғри йўл орқали мускулга боради, ѐн шохлари орқали эса тормозловчи 


148 
нейронни қўзғатади. Тормозловчи нейрон синапс орқали ҳаракатлантирувчи ҳужайрани 
тормозлайди. Бу турдаги тормозланишни қайтар тормозланиш деб аталади(24-расм). 
Рефлекс жараѐнларининг координацияси. Организмда содир бўладиган ҳар қандай 
ҳаракат турли хил рефлексларни ўзаро бир-бирига таъсири натижаси ҳисобланади. 
Марказий нерв тизимидаги нейронлар ва нерв жараѐнларининг ўзаро келишиб, 
уйғунлашиб ишлашини координация деб аталади. 
Рефлекслар ўзаро таъсирининг морфологик асоси нерв тизимида оралиқ 
нейронларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Оралиқ нейронлар бир нечта рефлекс ѐйлари 
йўллари таркибига кириши мумкин.
Рефлексларни ўзаро таъсири натижасида жавоб реакцияси кучайиши ѐки сусайиши 
мумкин. 
Масалан, оғиз бўшлиғидаги тактил ва таъм билиш рецепторларини қўзғатилса 
сўлак ажаралиш рефлекси кучаяди ва ютиш рефлекси ҳамда нафас олиш рефлексини 
тормозлайди. 
Рефлексларнинг ўзаро уйғунлашуви ѐки координацияланиши бир қатор 
механизмлар орқали амалга ошади. 
Конвергенция. Кўп ҳолларда турли нерв йўллари орқали келаѐтган қўзғалиш 
импулслари битта оралиқ ѐки эфферент нейронга келади. Яъни битта нейронга 
конвергенцияланади. Марказий нерв тизимида конвергенция жараѐнининг мавжудлиги 
турли йўллардан келаѐтган ахбортни бир жойга тўпланиши, организмни зарур жавоб 
реакциясини тайѐрлашни осонлаштиради. Нерв марказларининг окклюзия йиғилиш ва 
осонланиши хусусиятлари конвергенция жараѐни билан боғлиқ. 
Қўзғалишларнинг иррадиацияланиши. Нерв марказига келаѐтган таъсиротлар кучли 
ва узоқ давом этса, ўша марказдаги нейронларнигина қўзғатиб, қолмасдан бошқа 
марказлардаги нейронларни ҳам қўзғатади. Марказий нерв тизимида қўзғалишни шу 
тариқа тарқалишини иррадиация деб аталади. 
Нерв жараѐнларининг марказий нерв тизимида тарқалиши-иррадиацияланиш 
тартибсиз тўлқинсимон бўлмасдан, танлаб тарқалиш хусусиятига эга. Масалан, бош 
миясизлантирилган бақа етарли совитилса ва унинг бир оѐғи электр токи билан қўзғатилса 
дастлаб бақа ўша оѐғини букади, кейин иккинчи оѐғини, ундан сўнг қўзғатилаѐтган оѐғи 
томондаги олдинги оѐғини ва энг охири қарама-қарши томондаги олдинги оѐғини 
ҳаракатлантиради. 
Марказий нерв тизимида қўзғалишнинг иррадиацияланиб кетишга тормозловчи 
Реншоу ҳужайралари тўсқинлик қилади. 
Реципрок (пайваста) иннервация. И.М.Сеченов ва В.В.Пашутин (1865) тананинг 
бир томонидаги нерв тўпламлари қўзғатилганда қарама-қарши томондаги рефлекс 
реакцияларининг тормозланганлигини кузатишган. Қўзғалиш ва тормозланишни бундай 
реципрок алоқаси кейинчалик рус олими В.Н.Введенский, инглиз олими Ч.Шеррингтон ва
бошқалар изланишлари учун туртки бўлди. 
Ч.Шеррингтон бош миясизлантирилган ҳайвоннинг орқа миясида юришда иштирок 
этувчи мускулларнинг марказларида реципрок алоқаларни кузатди. Масалан, орқа мияли 
мушукнинг оѐқ териси электр токи билан қўзғатилса оѐғини букади, яъни букувчи 
мускуллар қисқаради, шу вақтда ѐзувчи мускуллар бўшашади. қарама-қарши оѐғида эса 
ѐзувчи мускуллар қисқариб букувчи мускуллар бўшашади. Бу ҳодисани қуйидагича 
тушунтириш мумкин, бир оѐқни букиб мускулларнинг маркази қўзғалганда ѐзувчи 
мускулнинг маркази тормозланади, иккинчи оѐқни ѐзувчи мускуллар маркази қўзғалиб, 
букувчи мускулларнинг маркази тормозланади. 


149 
Қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнларининг реципрок алоқасини марказий нерв 
тизимининг барча бўлимларида кузатилади. 
Индукция. Нерв марказлари орасидаги ўзаро бир-бирига таъсири индукция тарзига 
асосланади. Индукциянинг бир вақтда ва кетма-кет шакллари мавжуд. Бир вақтда юзага 
келадиган индукция манфий ва мусбат бўлади. Манфий индукцияга кучли шовқинни бош 
мия ярим шарлари кўрув пўстлоғи фаоллигининг сусайишини мисол қилиш мумкин, ѐки 
айрим одамларда кучли шовқин оғриқни сусайтиргани кузатилган. Мусбат индукцияда 
ўзаро таъсир қилаѐтган марказларнинг фаоллиги ортади. Масалан, ширин ҳидлардан 
нафас олиш ҳидлов марказининг фаоллигини оширади, шу вақтда айриш анализаторлар 
нейронларининг фаоллиги ортади. 
Мусбат кетма-кет индукцияда тормозланган марказ қўзғалади, манфий кетма-кет 
индукцияда эса аксинча бўлади.
Доминанта. Доминанта сўзи рус олими А.А.Ухтомский томонидан 1923 йили 
физиология фанига киритилган. Марказий нерв тизимида қайсидир бир нерв маркази 
бошқа марказлардан фаолиятда устунлик, яъни доминантлик қилади. 
Доминант марказ юқори қўзғалувчанликка эга бўлиб, турғун ва давомли қўзғалган 
бўлади. Доминант марказ ўзидан кучсизроқ қўзғалган марказлардан қўзғалишни ўзига 
тортиб олиш хусусиятига эга. Натижада доминант марказ билан боғлиқ функция кучаяди. 
Масалан, оч ҳайвон овқатланаѐтганда терисининг ҳохланган жойи электр токи билан 
қўзғатилса, оғриқдан қочиш ўрнига овқатланишни тезлатади. Экзоген эндоген ва сунъий 
доминантлар бўлиши мумкин. Совуқ шароитда бақалар орқа оѐқларини танасига иложи 
борича ѐпиштириб олишади. Шундай шароитда бақага ҳар қандай ташқи таъсир
оѐқларини янада
кучлироқ букишига олиб келади. Буни экзоген доминанта деб аталади.
Баҳор ойларида жинсий гормонлар таъсирида эркак бақалар олдинги оѐқлари билан 
урғочиларни қучоқлаш рефлекси кучаяди. Шундай ҳолатда бақа териси таъсирланса 
химояланиш ўрнига доминант қучоқлаш рефлекси кучаяди. Бундай доминант ҳолат 
жинсий гормонларни олдинги оѐқларидаги мускулларни бошқарувчи нерв марказига 
таъсири натижасида келиб чиқади. Буни эндоген доминанта деб аталади.
Бош мия ярим шарлар пўстлоғининг олдинги оѐқни ҳаракатлантирувчи қисми 
ўзгармас токни аноди билан таъсир қилиб, сунъий доминантани келтириб чиқариш 
мумкин. Шундай ҳолатда ҳохлаган оѐқни қўзғатилса ўзига хос жавоб реакцияси келиб 
чиқмасдан анод токи таъсир қилаѐтган олдинги оѐқ ҳаракатга келади. 
Умумий охирги йўл. Организмнинг турли жавоб реакцияларини келиб чиқишида 
орқа миянинг бир гуруҳ мотонейронлари иштирок этади. Бу ҳолатни Ч.Шеррингтон 
ҳаракат реакцияларининг «умумий охирги йўли» деб атади. Орқа миянинг бир гуруҳ 
мотонейронлари турли хил рефлексларни амалга ошишида қатнашади. Масалан, юриш, 
маълум бир тана ҳолатини ушлаб туриш, ҳимояланиш реакциялари бир гуруҳ 
мотонейронлар иштирокида юзага келади. Буларнинг барчаси бир гуруҳ мотонейронлар 
бир нечта рефлекс ѐйи таркибига киришини кўрсатяпти. Ч.Шеррингтон умумий охирги 
йўл тарзини оддий воронкага ўхшатган. Воронканинг кенг қисмидан ахборот кириб тор 
қисмидан чиқиб кетади. 
Марказий нерв тизимида сезувчи нейронларнинг ҳаракатлантирувчи нейрондан 5 
марта кўплиги умумий охирги йўл тарзининг морфологик асоси ҳисобланади. Нерв, 
марказ билан боғлиқ аъзонинг эҳтиѐжидан келиб чиқиб марказ ўзининг функциясини 
ўзгартириши мумкин. Нерв марказининг бу хусусиятини А.Бетс «пластиклик» деб атади. 
Агар итни операция қилиб диафрагмага ва оѐғига борган нервлари кесилиб алмаштириб 
тикилса, яъни диафрагма нервининг марказий қисми оѐқ нервининг периферик қисмига ва 


150 
оѐқ нервини диафрагма нервининг периферик қисмига уланса, маълум вақт ўтгандан 
кейин диафрагма ва оѐқнинг ҳаракати тўла тикланади. Демак, диафрагма ва оѐқ 
ҳаракатини бошқарувчи нервларнинг марказлари ўз функцияларини улар билан боғлиқ 
аъзолар эхтиѐжига созладилар.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish