145
Қўзғатиш ритмларининг трансфомацияланиши. Нерв марказидан ўтаѐтган
импулслар ўз ритмини ўзгартира олади. Нерв марказидаги
нейронларнинг айримлари
юқори частота билан жавоб берса, айримлари паст частота билан жавоб беради. Улардан
айримлари эса импулслар ритмини кучайтириб жавоб беради. Импулслар сонини
камайтириш ѐки орттиришни трансформация дейилади. Трансформация натижасида нерв
маркази билан боғлиқ функциянинг оптимал шароитда амалга ошиши таъмин этилади.
Фаолият изи. Аксарият ҳолларда қўзғатувчининг таъсир қилиш вақтига қараганда
рефлексни жавоб реакцияси вақти узоқроқ давом этади. қўзғатувчининг кучи ва таъсир
қилиш вақти қанчалик кўп бўлса жавоб реакцияси шунча узоқ давом этади, яъни нерв
маркази узоқроқ қўзғалади. Ҳозирги вақтда кўпчилик
олимлар нерв марказида
қўзғалишни узоқроқ давом этишини импулсларни марказдаги нейронлар занжирида
айланиш билан изоҳлашмоқда.
Чизмадан кўриниб турибдики рецептор майдони қўзғалгандан кейин, қўзғалиш
биринчи нейронни қўзғатади, у ўз навбатида ижрочи аъзони, қўзғатади. Биринчи
нейроннинг аксони ѐн шохлари орқали 2,3 нейронларни қўзғатади. Иккинчи нейрондан
қўзғалиш биринчи ва бешинчи нейронга боради. Учинчи нейрондан тўртинчи нейронга
боради. Тўртинчи ва бешинчи нейронлардан яна биринчи нейронга келади.
Шундай
қилиб қўзғалиш
марказдаги нейронлар занжирида айланиши ҳисобига нерв маркази қўзғалган ҳолатда
бўлади. Фаолият изи марказ ишини енгиллатиш учун муҳит аҳамиятга эга.
Нерв марказларининг чарчаши. Нерв толалари нисбатан чарчамайди. Нерв
марказлари эса жуда тез чарчайди. Агар узоқ вақт битта ҳаракатни тўхтовсиз такрорласак,
ҳаракатланиш кучи аста-секин сусайиб охири тўхтаб қолади, яъни ҳаракатни амалга
ошираѐтган мускуллар қисқармай қолади. Шу ҳолатда мускулнинг ўзини бевосита ѐки
унга келаѐтган ҳаракатлантирувчи нерв қўзғатилса мускул қисқаради. Шундан маълум
бўлаяптики рефлекс ѐйида чарчаш нерв марказида юзага келади. Чарчашни келиб
чиқишини марказдаги синапслардан қўзғалиш ўтишининг қийинлашиши билан
тушунтирилади. Бунга сабаб медиатор заҳираларининг озайиши, ҳужайраларининг
энергия ресурсларини камайиши ва постсинаптик мембранани медиаторга сезгирлигининг
пасайиши деб кўрсатиш мумкин.
Турли нерв марказларининг чарчаш тезлиги ҳар хил бўлади. Тана ҳолатини
белгилайдиган тоник рефлексларнинг нерв марказлари энг секин чарчайди. Ихтиѐрий тез
ҳаракатларни бошқарувчи нерв марказлари нисбатан тез чарчайди.
Нерв марказларининг тонуси. Кўпчилик рефлексларнинг
нерв марказларини
электрофизиологик ўрганиш натижаларига кўра тинч ҳолатда ҳам марказнинг айрим
нейронлари қўзғалган ҳолатда бўлади. Бундай ҳолатни нерв марказларининг тонуси деб
аталади. Нерв маркази билан боғлиқ ижрочи аъзоларга эфферент толалар орқали сийрак
импулслар бориб туради ва уларни ҳам тонуси таъминланади.
Нерв марказлари тонусининг периферик аъзоларга таъсирини бақаларда осон
кузатилади. Орқа миянинг олдинги илдизлари кесилса бақанинг оѐқлари ипга ўхшаб
осилиб қолади, мускуллари бўшашган ҳолатга тушади. Бу орқа мияни мускулларга
таъсири йўқолганидан дарак беради. Нерв марказларининг тонуси ўз навбатида
рецепторлардан бораѐтган афферент импулслар таъсирида юзага келади. Буни ҳам бақада
кузатишимиз мумкин. Агар бақа орқа миясининг олдинги илдизларини бутун қолдириб,
орқа илдизлари қирқилса перифериядан бораѐтган афферент импулсларни тўхтаб қолиш
сабабли мускул тонуси йўқолади. Демак, афферент
импулслар нерв марказининг
тонусини таъминлаб ижрочи аъзоларнинг ҳам тонусини ушлаб туради.
146
Узунчоқ мия, ўрта мия ва оралиқ миядаги марказларининг мускуларни тонусига
таъсири айниқса сезиларли. Мушукларда бош мия тўрт тепалигининг олдинги дўмбоқлари
соҳасидан қирқилса ѐзувчи мускулларнинг тонуси кескин ортиб кетади.
Оралиқ мияни бутун қолдириб, мия ярим шарлари олиб ташланса, ҳайвон
мускуларининг «мумга» ўхшаш ҳолати юзага келади. Ҳайвонларнинг оѐқ ва қўлларини
исталган ҳолатга солиб, шу ҳолатда соатлаб чарчамай туришини кузатиш мумкин. Бундай
ҳолатни пластик тонус деб аталади.
Айрим захарлар таъсирида гипноз ва касалликлар даврида пластик тонус келиб
чиқади. Одамда пластик тонус нерв тизимининг каталепсия деган махсус ҳолатига хос. Бу
ҳолатда одам қандайдир ғайри табиий тана ҳолатида бир неча соатлаб қотиб қолади.
Тоник рефлекслар ҳаракатланишни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Нерв марказларининг ишига баъзи кимѐвий моддаларнинг таъсири. Нерв
марказлари қон ва тўқима суюқлигининг кимѐвий таркибини ўзгаришига жуда сезгир.
Нерв марказига кислород келишининг камайиши жуда тезда унинг қўзғалувчанлиги
йўқотади ва нерв ҳужайраларининг ўлишига олиб келади. Буни бош мияда қон
қуйилишидаги ўзгаришларда кўриш мумкин.
Стрихнин деган модда нерв марказларининг қўзғалувчанлигини тормозловчи
синапсларнинг фаолиятини тўхтатиш ҳисобига орттиради.
Хлороформ ва эфир дастлаб
нерв марказлари қўзғалувчанлигини орттиради, сўнг пасайтиради. Апоморфин асосан
қусиш марказини, лобелин-нафас, бош мия марказини қўзғатади.
Корозол бош мия
пўстлоғини ҳаракатлантирувчи бўлимини қўзғатиб эпилепсияга хос пойтортишни
келтириб чиқаради ва ҳ.к.
Ҳар хил нерв марказларининг кимѐвий моддаларга сезгирлиги турлича. Масалан,
кислород 5-6 минут етишмаслиги пўстлоқ ҳужайраларининг ўлишига олиб келади, мия
ўзани ҳужайралари кислород етишмаслигига 15-20 минут чидаса, орқа мия нейронлари
20-30 минут қон оқиши тўхтагандан кейин ҳам функциялари қайта тиклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: