Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Каналчалардаги секреция. Каналчалардаги секреция–бу моддаларни қондан 
каналчалар бўшлиғига секрктор йўл билан ўтиши. Бу жараѐн кўпчилик ионларни тез 
экскреция бўлишини таъминлайди. Бундай ионларга калий мисол бўлиши мумкин. 
Секреция ҳисобига органик кислоталар (сийдик кислотаси) ва асослари (холин, 
гуанидин), организм учун ѐт моддалар, антибиотиклар (пенициллин), рентгенконтраст 
моддалар (диодтраст), бўѐқлар (фенол қизил) парааминогиппур кислотаси –ПАГ. 
Секреция жараѐни гемостазни ушлаб туриш механизмларидан бири хисобланади. 
Каналчаларнинг проксимал ва дистал қисми эпителиал ҳужайралари секреция 
қилиш ҳусусиятига эга. Проксимал каналга ҳужайралар органик бирикмаларни секреция 
қилади. Бунинг учун маҳсус ташувчилар зарур. Улардан баъзилари органик кислоталарни 
(ПАГ, диодраст, фенолрот, пенициллин…) бошқалари органик асослари (гуанидан, 
пиперидин, тиамин, холин, хинин, серотонин, морфин…). Водород ионлари секрецияси 
проксимал каналчаларда дистал қисмга нисбатан кўпроқ.
Калий секрецияси дистал каналчалар ва йиғувчи найларда содир бўлади. Калий 
секрецияси алдестерон гормони иштирокида бошқарилиб, реабсорбциясини камайтиради. 
Ҳужайраларнинг ўзида ҳосил бўлган аммиак секрецияси каналча-ларни проксимал ҳамда 
дистал қисмларида амалга оширилади. 
Сийдик миқдори, таркиби ва хоссалари. Вақт бирлиги ичида маълум миқдорда 
сийдик ажралиб чикади. Бир суткада ажралиб чиққан суткалик диурез миқдори 0,7-2,0 л 
ташкил қилади. Кўп суюқлик, оқсилли маҳсулотлар истеъмол қилгандан сўнг диурез 
кучаяди. Истеъмол қилинган суюқликнинг 65-80% сийдик билан чиқарилиб юборилади. 
Нормал ҳолда суюқлик истеъмол қилиб кўп терланганда диурез озаяди. Сийдик ҳосил 
бўлиши сутка давомида ўзгариб туради. Кечқурун кундузгига нисбатан секинлашади. 
Сийдик оч сариқ рангли, солиштирма оғирлиги 1,005-1,025 га тенг. Сийдик 
таркибидаги анорганик ва органик моддалар унинг солиштирма оғирлигини белгилайди. 
У эса истеъмол қилинган суюқлик миқдорига боғлиқ. 
Сийдикнинг рН муҳити кучсиз кислотали бўлиб,
Р
Н 5,0-7,0 га тенг. Оқсилли 
маҳсулотларни кўп истеъмол қилинса, кислотали томонга, ўсимлик маҳсулотларига кўп 
истеъмол қилинса ишқорий томонга ўзгаради. Сийдик тиниқ суюқлик бўлиб, озгина 
қолдиқ қисми ҳам бўлади. Агар сийдик центрифугаланса тубида қолдиқ қисми бўлиб, бу 
қисм жуда оз миқдорда эритроцитлар, лейкоцитлар ва эпителий ҳужайралардан иборат 
бўлади. Бундан ташқари сийдик кислотаси кристаллари, уратлар, калций, оксалат (рН 


136 
кислотали муҳит бўлса) ѐки калцийфосфат ва калций карбонат, аммоний кристаллари (рН 
и ишқорий бўлса) дан ташкил топган. 
Сийдикда оқсил бўлмайди унинг қолдиқлари бўлиши мумкин. Аминокислоталар 
миқдори бир кунда 0,5 г дан ортмайди. 
Сийдик таркибида мочевинанинг миқдори 2% тўғри келади. Бир кеча кундузда 
ажралган миқдори эса 20-30 г га тенг.
Сийдик таркибида сийдик кислотаси (1 г), аммиакпурин асослари, креатинин, унча 
кўп бўлмаган миқдорда ичакда оқсиллар бижғиши натижасида ҳосил бўлган индол, 
скатол, феноллар бўлади. 
Азотсиз органик моддалардан сийдик таркибида Мовул кислотаси, сут кислотаси, 
кетон ва сувда эрувчи витаминлар учрайди. 
Оддий холатда сийдик таркибида глюкоза бўлмайди. Буйрак ва сийдик йўллар 
касалликларида сийдик таркибида эритроцитлар пайдо бўлади (гематурия). Сийдик 
таркибида пигментлар (уробилин, урохром) бўлиб, унга ранг бериб туради. 
Сийдик таркибида кўп миқдорда анорганик моддалар бўлади. Улар ичида энг кўпи 
-10-15 г калий, хлорид 3-3,5 г, сулфат тузлар 2,5 г, фосфат тузлар 2,5 г, электролитлар ҳам 
ажралиб чиқади: Na
+
, К
+
, Сl
-
, Са
++ 
, Мg
++

Сийдик таркибида гормонлар ва уларнинг метаболитлари, ферментлар, 
витаминлар бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish