ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«НООРГАНИК МОДДАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ
«НООРГАНИК МОДДАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ»
фанидан бакалаврлар учун амалий машғулотлар бўйича
услубий қўлланма.
Тошкент-2009 й.
«Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» фанидан амалий машғулотлар бўйича услубий қўлланма.
Мазкур услубий қўлланмада хар хил концентрациядаги сульфат кислота эритмасини тайёрлаш, сульфат кислота сақлагичлари ҳисоблари, сульфат кислота ишлаб чиқариш учун хом ашё сарфи, флотацияланган колчеданни ёқишда ҳосил бўлувчи иссиқлик ҳисоблари, олтингугурт диоксидини олтингургут уч оксидига оксидлашда мувозанат шароитидаги оксидлаш даражасини аниқлаш, атмосфера ҳавосини ажратиш технологик хисоблари, NH3 ва кучсиз азот кислотаси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом-ашёлар сарфини аниқлаш ҳисоблари келтирилган.
Тузувчилар: доц.Якубов Ш.А., кат.ўқ. Адилова М.Ш.
Тақризчи: ЎзР ФАУмумий ва ноорганик кимё институтининг
лаборатория мудири, т.ф.н. Кучаров Б.
Мазкур услубий қўлланма «Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедрасининг 2007 йил ____ №_ -сонли йиғилишида кўриб чиқилган.
ТошКТИ Илмий-услубий Кенгашининг 2007 йил ____ №_ -сонли йиғилишида мухокама қилинган ва кўп нусхада чоп этишга рухсат этилган.
Масала №1. Ҳар хил концентрациядаги сульфат кислота эритмасини тайёрлаш хисоблари.
Масалани шарти:
Оғирлиги m2=750 тонна C2=5% ли H2SO эритмасини тайёрлаш учун неча тонна С1=93% купорос мойи ва технологик сув керак. Купорос мойи ва технологик сувнинг миқдорлари оғирлик ва ҳажмий ўлчов бирликларида ҳисоблансин.
Берилган:
м2=750 т H2SO4
C2=5% H2SO4
1=93% H2SO4=1,8279 т/м3 (Бу қийматлар маълумотномадан олинади).
2=5% H2SO4=1,0317 т/м3
m293% H2SO4 m3H2O?
V193% H2SO4 V2H2O?
Масалани ечими:
1
93
. Бу масаланинг ечими учун Крест қоидаси асосида прапорция тузамиз.
5
2. m2=750 т С2=5% H2SO4 эритмасини тайёрлаш учун 93%-лик купорос мойини сарфини хисоблаймиз;
9 3т 5% H2SO4 5т 93% H2SO4
m 1т 5% H2SO4 m2т H2O4
m2 93% H2SO4=
m2 93% H2SO4= =40,3 т 93% H2SO4
3. Технологик сувни сарфини хисоблаймиз:
9 3т5% H2O4 88т технологик H2O
m 1т5% H2O4 m3т технологик сув
Бу ердан:
m3 H2O ;
m3 H2O Н2О
4. Хисобимиз тўғрилигини билиш учун
m2+m3 =40,3т+709,7т =750т 5% H2SO4
Демак, оғирлик ўлчов бирликларида бажарилган ҳисоблар тўғри экан.
Энди сульфат кислотаси ва технологик сувнинг хисоблаб топилган оғирлик миқдоридан улар ҳажми миқдорларини ҳисоблаймиз.
5. 40,3т 93% H2SO4 неча м3 ҳажмни эгаллайди?
V1 93% H2SO4 93% H2SO4
6. 709,7 H2O неча м3 ҳажмни эгаллайди?
V2H2O H2O
бу ерда H2O технологик сувнинг зичлиги.
7. 750 т 5% H2SO4 нинг ҳажмини аниқлаймиз.
Бу ҳажм икки усул билан аниқланиши мумкин.
А). 93% H2SO4 ҳажмига H2O ҳажмини оддий қўшиш усули билан, яъни;
V3/a=V1+V2=22,047м3 +709,7м3=731,747м3 5% H2SO4
Б). 5% H2SO4 ҳажмини унинг зичлиги орқали хисоблаш:
V3/a 5% H2SO4
Бу натижалардан ҳақиқийси V3/б =726,955 м3дир, V3/б =731,474 м3 эса нотўғри жавобдир, чунки сульфат кислотаси сувда жуда яхши эрийди. Шу муносабат билан А) усули бир-бирида эримайдиган моддалар учунгина тўғридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |