Нормал физиология курсига кириш


Мушак ва асаб толалари физиологияси



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Мушак ва асаб толалари физиологияси 
 
Мускуллар физиологияси. Инсон танасининг фазодаги ҳаракатини, кўз ҳаракатини, 
қон томирлар ва юрак фаолиятини ҳамда ҳазм қилиш тракти фаолиятини амалга 
оширишда икки асосий турдаги мускулларнинг аҳамияти каттадир. Булар силлиқ ва 
кўндаланг тарғил (скелет ва юрак кўндаланг тарғил мускуллари) мускулларидир. Улар 
бир-биридан тузилиши ва физиологик хоссалари жиҳатидан фарқ киладилар, лекин бу 
иккала турдаги мускулларда, қисқаришнинг молекуляр механизмида умумий 
ўхшашликлар жуда кўп. 
Юрак мускулларининг функцияси «Юрак ва қон айланиш» бобида кўздан 
кечирилади. Бу бобда фақат скелет мускуллар билан силлиқ мускулларнинг тузилиши
функцияси ва физиологик хоссаларини кўриб чиқиш билан чегараланамиз. 
Скелет мускуллари. Скелет мускул толаларининг синфланиши. Умуртқали 
ҳайвонларда ва жумладан инсонларда скелет мускули, ўзининг тузилиши ва функционал 
жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи мускул толаларининг бир неча турларидан ташкил 
топган. Ҳозирги кунда 4 турдаги толалари тафовут қилинади: 
1.Секин даврий оксидланувчи турдаги мускул тола. Бу толалар миоглобин оқсилига 
жуда бой бўлади, у О2 бириктириб олиш хусусиятига эга (ўзининг хусусиятига кўра 
гемоглобинга яқиндир). Агар мушак асосан шундай толалардан ташкил топса, унинг тўқ 
қизил ранги ҳисобига қизил кўринади ва бундай мускулларни қизил мускуллар деб ҳам 
атайдилар. Бу мускуллар инсон ва ҳайвонларнинг ҳолатини ушлаб туришда 
аҳамиятлидир. Бундай 
мускул толаларининг чарчаши секин юзага чиқади, бунинг 
сабаби шуки мазкур толалар миоглобин ва митохондрияларга жуда бойдир. Чарчашдан 
кейинги тикланиш ҳам тез рўѐбга чиқади. 
2.Тез даврий оксидланувчи турдаги мускул тола. Бундай толалардан ташкил топган 
мускуллар тез қисқариш хусусиятига эга бўлади, чарчаш эса узоқ вақт деярли
сезилмайди. Бу ҳолат қуйидагича изоҳланади: биринчидан, толаларда митохондриялар 
кўплиги бўлса, иккинчидан эса оксидланиш фосфорланиш йўли билан кўп миқдорда АТФ 
нинг ҳосил бўлишидадир. Бундай толаларнинг асосий вазифаси тез ва кучли ҳаракатларни 
юзага чиқаришдаги иштирокидир. 


20 
3.Тез даврий гликолитик оксидланиш туридаги мускул тола. Бундай толаларнинг 
характерли томони шундаки, улардаги АТФ гликолиз ҳисобига ҳосил бўлади. Бошқа 
толаларга нисбатан камроқ митохондрия ушлайди. Бу турдаги толалардан ташкил топган 
мушаклар тез ва кучли қисқаради, лекин тез чарчайди. Бундай толаларда миоглобин 
бўлмайди, шу сабабдан бундай толалар оқиш рангда бўлади, шунинг учун бундай 
мускулларни оқ мускуллар деб ҳам атайдилар. 
4.Тоник толалар. Юқорида кўрсатилган толалардан фарқи шундаки, тоник 
толаларда ҳаракатлантирувчи аксон жуда кўплаб синаптик алоқаларни ҳосил қилади. 
Толаларнинг қискариши секин амалга ошади, чунки миозин АТФ азасининг фаоллиги 
жуда паст бўлади. Толанинг бўшашиши ҳам ўз навбатида секин амалга ошади. Бу турдаги 
мускул толаси изометрик тартибда жуда яхши ишлайди. Бу мушак толалари ҳаракат 
потенциалини генерацияламайди ва «бор ѐки йўқ» қонунига ҳам бўйсунмайди. 
Инсонларда бундай турдаги мускул толалари кўзнинг ташқи мускуллари таркибида кўп 
бўлади. 
Мускул толаларининг тузилиши ва функцияси ўртасида боғланиш мавжуд. 
Тадқиқотларда кўрсатилишича, тез даврий толаларда саркоплазматик тўр яхши 
ривожланган, Т-тизим ҳам яхши тармоқланган. Секин даврий толаларда эса 
саркоплазматик тўр унчалик ривожланган эмас, Т-тизим ҳам яхши тармоқланмаган. 
Бундан ташқари, саркоплазматик тўрдаги калций насосларининг фаоллиги ҳам ҳар хил: 
тез толаларда унинг фаоллиги анча юқори, бу эса мушак толаларининг тез бўшашишини 
таъминлайди. Кўплаб скелет мускулларида бажарадиган функциясидан келиб чиқиб, у ѐки 
бу мускул толаси кўп бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish