Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Мускулнинг қисқариш турлари. Мускул берилган якка таъсиротларга мускул якка 
қисқариши билан жавоб беради. Якка қисқариши уч даврда содир бўлади: қисқаришининг 
латент даври, қисқариш ва бўшашиш даврлари. Латент давр мушак толаси 
мембранасининг қўзғалиши, тола ичидаги Т-тизим бўйлаб ҳаракат потенциалининг 
тарқалиши, инозитол уч фосфатнинг ҳосил бўлиши, ҳужайра ичида калций 
концентрациясининг ошиши, кўндаланг кўприкларнинг фаоллашиши учун кетган вақт 
билан ифодаланади. Мускул қисқаришини миографик қайд қилишининг оддий усулида 
латент даври 0,02 секундни ташкил қилади. 
Қисқариш даври ѐки тарангликнинг ортиши. Мускул толаларининг эркин қисқариши 
кузатиласа, бу ҳолда изотоник қисқариш кузатилади. Бунда мускулнинг таранглилиги 
деярли ўзгармайди, фақат мускул толаларининг узунлиги ўзгаради. Бундай қисқаришга 
изотоник қисқариш дейилади. Агар мускул толаси икки томондан маҳкамланиб унга 
таъсирот берилса, у ҳолда эркин қисқара олмайди. Бундай қисқаришга изометрик 
қисқариш деб аталади. Агар бу қисқариш турини тўлалигича таҳлил қилсак, қисқариш 
давомида мускул толасининг узунлиги ҳақиқатдан ҳам ўзгармайди, бироқ, саркомер 
ўлчами ўзгаради, бу ҳолат актин ва миозин оқсил ипларини бир-бирига нисбатан 
«сирпаниб» киришидан вужудга келади. Бу ҳолатда юзага келган тарангланиш, тола ичида 
жойлашган эластик элементларга узатилади. Эластик хусусиятни миозин ипларининг 
кўндаланг кўприкчалари, актин иплари, Z-пластинка
узунасига жойлашган 
саркоплазматик ретикулум ва мускул толасининг сарколеммаси намоѐн қилади. Инсон 
организмида соф ҳолдаги изотоник ѐки изометрик қисқаришлар учрамайди. 


23 
Тарангликнинг ривожланиши мускул толасининг узунлигини қисқариши билан намоѐн 
бўлади. Қисқаришнинг бундай тури – ауксотоник қискариш дейилади.
Бўшашиш даври миофибрилладаги-Са
+2
ионларининг концентрацияси камайганда
миозин бошчаси актин филаментларидан узилади ва натижада бўшашиш юзага келади. 
Скелет мускулининг якка қисқариш баландлиги таъсирот кучига боғлиқ. Бўсаға 
кучи билан таъсир этилганда қисқариш аранг сезилади, таъсирот кучи орттирилганда 
қисқариш кучаяди (субмаксимал қисқариш), маълум баландликка етган таъсирот кучи 
орттирилганига қарамай, мускулнинг қисқариш баландлиги ўзгармай қолаверади 
(максимал қисқариш). Бунинг сабаби шуки, мускул бир талай толалардан тузилган. 
Мускул толаларининг ҳар бири «бор ѐки йўқ» қонунига мувофиқ реакция кўрсатади, аммо 
ҳамма толаларнинг қўзғалувчанлиги бир хил бўлмаганлиги учун кучсиз таъсиротга 
уларнинг бир қисми қўзғалади. Максимал қўзғалишда эса мускулнинг ҳамма толалари 
қисқаради 
Қисқаришларнинг қўшилиши (суммация) ва тетанус. Табиий шароитда организмда 
скелет мускулининг якка қисқариши учрамайди. Нерв тизимидан одатда алоҳида 
таъсирлар эмас, балки узлуксиз тез келувчи бир қанча нерв импулслари келиб туради 
Қисқаришлар суммациясини кузатиш учун мускулга иккита якка таъсирот 
берилади. Таъсиротлар ўртасидаги интервал шундай бўлиши керакки, иккинчи таъсирот
мускулнинг қисқариши ѐки мускул таранглигининг ортиши даврида берилиши шарт, 
бунда кетма-кет якка қисқаришлар суммацияланади, натижада якка стимулга жавобан
амплитудаси юқори бўлган қисқариш юз беради. Агар мускул толасига берилаѐтган 
навбатдаги стимул мускулнинг қисқариш даврига тўғри келса, унда якка 
қисқаришларнинг тўла қўшилиши рўй беради, бундай ҳолат силлиқ тетанус деб аталади. 
Тетанус-бу мускулларнинг кучли ва давомли қисқаришидир. Бу ҳолатни 
қуйидагича тушунтирадилар: ҳужайра ичидаги калций концентрациясининг ортиши, 
актин ва миозин ўртасидаги муносабатни амалга оширади ва кўндаланг кўприкчалар 
ѐрдамида мускул кучининг генерацияси узоқ давом этади. 
Частотаси нисбатан паст бўлган ритмик импулслар мускулга таъсир қилганда 
тишли тетанус содир бўлади. Бу ҳолда қисқаришлар суммацияси юз беради, лекин бундай 
суммация чала суммация дейилади. Тетаник таъсир тўхтатилгач, мускул толалари 
аввалига тўла бўшашмайди, кейингина тикланади. Бу ҳодиса тетанусдан кейинги ѐки 
қолдиқ контрактура деб аталади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish