Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Миячани олиб ташлаш натижалари.Миячани олиб ташлаш ѐки шикастлаш 
натижасида статик ва стато-кинетик рефлекслар бузилади; айниқса ихтиѐрий ҳаракатлар 
издан чиқади. Бундан англашиладики, мияча, биринчидан, гавда вазиятининг тоник 
рефлексларига ва ҳолат рефлексларига (бу рефлексларни мия ўзанининг марказлари юзага 
чиқаради), иккинчидан, катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасига ва у билан 
боғланган нерв марказларига таъсир этади. 
Миячанинг бир ярми олиб ташлангач тегишли томондаги оѐқ ѐзилиб қолади: 
ҳайвон ўрнидан турмоқчи бўлиб бурилганда ѐнбошлаб йиқилади ѐки операция қилинган 
томонга доира бўйлаб ҳаракатлана бошлайди (манеж ҳаракатлари). Кейинчалик, 
дастлабки оғир ҳодисалар ўтиб кетгач, ҳайвон ўрнидан тура ва юра бошлайди, лекин 


167 
операция қилинган томондаги ҳаракатларнинг беўхшовлик ва бузилиш элементлари 
умрбод сақланади. 
Мияча бутунлай олиб ташланганда янада оғир ҳодисалар рўй беради. Операциядан 
кейинги дастлабки кунларда ҳайвон тамомила ожиз бўлади; унинг оѐққа туришга 
уриниши муваффақиятсизлик билан тугайди. Ҳаракатлар секин-аста тикланади-ю 
тартибсизлигича қолаверади. Ҳайвон гандраклайди, йиқилиб тушади, боши ва аѐқлари 
бир талай ортиқча ҳаракатлар қилади; бу ҳаракатлар беқиѐс катта ва ноаниқ бўлади.
Ҳайвон тикка турганда мувозанатни сақлаш учун оѐқларини кенг қўйишга мажбур 
бўлади. 
Одамнинг миячаси зарарлангач тақдирда кўзини очиб тикка турса роса 
гандираклайди, кўзини юмим олса, йиқилади, энтак-тентак юради; ҳаракатлар 
уйғинлашмаган бўлади, мускулларнинг антагонистик гурухлари билан тез ҳаракат қилиш 
имконияти, масалан, қўлни қаторасига бир неча марта букиш ва ѐзиш имконияти бузилади 
(бу симптом адиадоҳокинез деб аталади). 
Ҳайвонларнинг миячасини олиб ташлашдан кейин ҳаракат аппаратининг бузилиш 
симптомларини биринчи марта Л.Лючиани мукаммал тасвир этган уч симптом: атония, 
астения ва астазия келиб чиққанини кузатган. Кейинчалик яна бошқа симптомлар; 
атоксия, дезэквилибрация ва дисметрия ҳам тасвир этилган. 
Дезэквилибрация мувозанатнинг бузилишидан иборат. Маймунлар миячасининг 
флокуло-нодуляр бўлаги олиб ташланганда шу симптом кузатилади, чунки бу бўлак 
узунчоқ миянинг вестибуляр ядролари билан чамбарчас боғлангандир. Бундай 
операциядан кейин гавда вазияти рефлекслари ва ихтиѐрий ҳаракатлар айтарли 
бузилмасдан туриб мувозанат рўй-рост бузилади. Операция қилинган маймун ѐтса, унда 
ҳаракат бузилиши ҳеч бир қайд қилинмайди. Ҳайвон овқатни қўли билан олиб оғзига 
яқинлаштира олади, ўтира олади, лекин бунинг учун деворга суянишга мажбур бўлади, 
тикка туришга эса қурби етмайди. Ҳайвон юрганда қафас деворларига ѐпишишга мажбур 
бўлади. 
Мускуллар тонусининг йўқолиши, яъни атония мияча олиб ташлангач бир неча 
кундан кейин рўй беради (операциядан кейинги дастлабки вақтда мускуллар тонуси, 
айниқса ѐзувчи мускуллар тонуси кескин даражада ошган бўлади). Л.А.Орбелининг 
кузатишларига қараганда, баъзи мускул гурухларинингтонуси узоқ муддатдан кейин 
ошиб қолиши мумкин. Шу сабабли миячани олиб ташлаш мускуллар тонусининг 
йўқолишида, яъни атонияда эмас, балки мускуллар тонусининг бошқарилмай қолишида, 
яъни дистонияда намоѐн бўлади, деб айтиш тўғрироқдир. Миячанинг орқа бўлагидаги 
олдинги қисм ва тошсимон ядро мускул тонусининг бошқарилишида алоҳида аҳамиятга 
эга. 
Астазия шундан иборатки, мускуллар сидирға тетаник қисқариш хоссасидан 
махрум бўлади. Натижада ҳайвоннинг боши, танаси ва оѐқлари узлуксиз қалтираб ѐки 
тебраниб туради. Ҳайвон биронта ихтиѐрий ҳаракат қилгандан кейин бу ходисалар 
айниқса яққол кўринади.
Астения шундан иборатки, моддалар алмашинуви кучайганлигидан организм салга 
чарчайди. Ҳаракатлар тежамсиз бажарилганлиги, уларда бир талай мускуллар иштирок 
қилганлиги туфайли моддалар алмашинуви кучайса керак. 
Атаксия ҳаракатларнинг чала уйғунлаштирилишидан ва ҳаракатлар кучи, 
катталиги, тезлиги ва йўналишининг бузилиши (дисметрия) дан иборат. Атаксия 
ҳаракатларнинг чала уйғунлаштирилишидан ва ҳаракатлар кучи, катталиги, тезлиги ва 
йўналишининг бузилиши (дисметрия) дан иборат. Атаксия маст кишига ўхшаб 
гандираклаб юришда ўз ифодасини топади. Оѐқ ва қўл ҳаракатлари юриш вақтида омонат, 
хаддан ташқари кучли кенг амплитудали бўлади. Одамнинг миячаси бир томонлама 
зарарланганда ҳаракат берилган йўналишдан оғади. Миячаси зарарланган беморларда қўл 
ҳаракатларининг бузилиши яққолроқ кўринади. Масалан, бемор қўли билан аниқ ҳаракат 
қила олмайди. Масалан, у кўрсаткич бармоғини бирон нарсага ѐки ўз бурнига текизмоқчи 


168 
бўлса, бармоқ ҳаракати мураккаб териактория бўйлаб бажарилади ва бармоқ 
мўлжалланган жойга тўғри келмайди. 
Ҳаракатлар бузилиши мияча олиб ташлангач узоқ вақтдан кейин бир мунча 
камаяди, аммо бир неча йил ўтгандан кейин ҳам тўла бархам топмайди. Э.А.Асратян 
кўрсатиб берганидек, мияча олиб ташлангач бузилган функциялар мия катта ярим 
шарлари пўстлоғида янги шартли рефлектор алоқалар вужудга келиши туфайли 
компенсацияланади. Миячаси олиб ташланган итда ҳаракат функцияларининг нисбий 
компенсацияланиш даврида мия ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонаси олиб ташланса, 
ҳаракат аппарати ҳолатининг бузилиши, миячани олиб ташлашдан кейин дастлабки 
вақтда кузатилганидек, рўй-рост кўринади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish