162
тасвир этишган. Структураси жиҳатдан ретикуляр формацияга яқин турадиган ядролар
таламусда ҳам бор; бу ядролардан мия пўслоғига борувчи нерв толалари ғайри
махсус
(носпецифик) йўлларни ҳосил қилади.
Ретикуляр формациянинг физиологик аҳамиятини яқиндагина аниқланди, бунинг
учун ретикуляр формациянинг турли қисмларини тажрибада емириб ѐки таъсирлаб ва
улардан бошланувчи нерв йўлларини қирқиб қўйиб, катта ярим шарлар ва орқа
миядаги
электр фаоллигининг ўзгаришлари текшириб кўрилди. Ретикуляр формациянинг турли
қисмларига таъсир этиш учун энг ингичка электродлар қўлланилади ва бу электродларни
киритиш учун стереотаксис усулидан фойдаланилади.
Марказий нерв системасининг ҳамма бўлимларидаги тонус ва қўзғалувчанликни
бошқаришда ретикуляр формациянинг катта аҳамияти борлиги аниқланди. Ретикуляр
формация тушувчи ретикуло-спинал йўллар орқали орқа миянинг рефлектор фаолиятини
фаоллаштира олади,
шунингдек тормозлай олади, кўтарилувчи йўллар орқали эса катта
ярим шарлар пўстлоғини фаоллаштира олади, ретикуляр
формациядан ва таламуснинг
носпецифик ядроларидан келувчи импулслар катта ярим шарлар пўстлоғини тийрак ҳолда
сақлаб туради. Ретикуляр формация таъсирида рефлетор реакциялар кучлироқ ва аниқроқ
бўлиб қолади
.
Ретикуляр формациянинг кўтарилувчи ва тушувчи йўллар орқали таъсир этишига
имкон берадиган фаоллигига сабаб шуки, унга ҳар хил афферент йўлларнинг
коллатераллари орқали импулслар келиб туради. Шу туфайли рецепторларнинг турли-
туман таъсирланиши ретикуляр формация ҳолатига таъсир этади. Уни ҳосил қилувчи
нейронлар, бундан ташқари, ҳар хил кимѐвий моддалар
- гормонларга ва модда
алмашинувида ҳосил бўладиган баъзи бир моддаларга юксак даражада сезувчан.
Ретикуляр формацияга мияча ва катта ярим шарлар пўстлоғининг эфферент
марказларидан ҳам импулслар келиб туради.
Кўтарилувчи афферент импулслар ҳам тушувчи афферент импулслар ҳам
ретикуляр формация соҳасида ўзаро таъсир этади. Импулслар берк ҳалқа нейрон
занжирлари орқали ҳам айланиб юриши мумкин. Шундай қилиб,
ретикуляр формация
нейронлари доимо қўзғалиш ҳолатида бўлади, шу туфайли марказий нерв системасининг
турли қисмлари тонус ва фаолиятга муайян даражада тайѐр бўлиб туради.
Ретикуляр формациянинг муҳим аҳамият касб этишини қайд қилиш билан бирга,
унинг қўзғалиш даражасини катта ярим шарлар пўстлоғи идора этишини уқтирмоқ керак.
Катта ярим шарлар пўстлоғидан келувчи импулслар ретикуляр формациянинг фаоллигини
назорат қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: