Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Ўрта мия. Ўрта мияда тўрт тепалик ядролари (улар Силвий сув йўлининг устида 
қопқоқ-teсtum соҳасида жойлашади), қизил ядро (nucleus ruber), кўзни ҳаракатлантирувчи 
ва ғалтак нервларнинг ядролари (улар Силвий сув йўлининг остида, ўрта миянинг 
марказий қисмида) ва қора субстанция- substantia nigra (ўрта мия асосида) бор. Таламусга, 
катта ярим шарларга ва миячага импулс олиб борадиган барча кўтарилувчи йўллар ва 
узунчоқ мия билан орқа мияга импулс етказиб берадиган тушувчи йўллар ўрта мия
орқали ўтади. Узунчоқ миядаги каби, ўрта мияда ҳам ретикуляр формация нейронлари 
бор. 
 
Ўрта мия ядроларининг функциялари. Ўрта мия ядролари бир қанча муҳим 
рефлектор функцияларни бажаради. 
 
Тўрт тепаликнинг олдинги дўмбоқлари бирламчи кўрув марказлари  бўлиб, ѐруғлик 
таъсирига жавобан баъзи рефлексларнинг юзага чиқишида қатнашади. Бу рефлексларга 
кўриб чамалаш (ориентировка) рефлекслари киради. Бу рефлекслар шундан иборатки, 
ҳатто ярим шарлардан маҳрум бўлган, аммо ўрта мияси бутун қолган ҳайвон ѐруғлик 
таъсирига жавобан кўз ва тана ҳаракатлари билан реакция кўрсатади. Кўз мускулларига 
кўзни ҳаракатлантирувчи ва ғалтаксимон нервларнинг йирик ҳужайрали ядроларидан 
импулслар келиб туриши туфайли кўз рефлекс йўли билан ҳаракатланади. Тўрт 
тепаликнинг олдинги дўмбоқлари қорачиқ рефлексининг юзага чиқишида қатнашади. 
Ўрта миянинг бирламчи кўрув марказлари билан алоқадор рефлексларга кўз 
аккомодацияси ва кўрув ўқларининг бир нуқтага келиши-конвергенция киради. 
Тўрт тепаликнинг орқа дўмбоқлари бирламчи эшитув марказлари бўлиб, товуш 
келаѐтган томонни чамалаб билаш рефлексларининг юзага чиқишида: ҳайвонларнинг 
қулоғини динг қилишида, боши ва гавдасини янги товуш келаѐтган томонга буришида 
қатнашади. 
Ўрта мияси бутун қолган ҳайвондаги чамалаш рефлексида ҳаракат реакциялари 
билан бир қаторда бази вегетатив рефлекслар ҳам кузатилади; юрак фаолиятини 
ритмининг ўзгариши, артериал босимнинг ўзгариши ва ҳоказолар шу жумладандир. 
Тўрт тепалик ядролари «соқчиллик» рефлексининг юзага чиқишида қатнашади. Бу 
рефлекснинг организм учун аҳамияти шуки у организмни тўсатдан янги таъсиотга 
реакция кўрсатишга таѐрлайди. Бу мураккаб рефлекснинг муҳим компоненти шуки, 
мускул тонуси қайта тақсимланади-бу букувчи мускуллар тонуси ошиб, ҳайвоннинг қочиб 
кетишига ѐки хужум қилишига ѐрдам беради. Тўрт тепалик соҳаси зарарланган киши 
бехос таъсиротга жавобан тез реакция кўрсата олмайди.
Қора субстанция (substantiа nigra) овқат ютиш ва чайнаш рефлекслари каби 
мураккаб актларнинг координацияланишига бевосита дахлдор. Қора субстанцияга электр 
токи билан таъсир этилганда овқат ютиш ҳаракатлари юзага чиқиб, нафас олиш 
тегишлича ўзгаради. Қора субстанция пластик тонусни бошқаришда қатнашади ва қўл 
бармоқларининг жуда аниқ бажариладиган майда ҳаракатларини юзага чиқаришда ва 
бинобарин, тонуснинг нозик бошқарилишда аҳамият касб этади, деган кўрсатмалар ҳам 
бор. 
Бошқа ҳайвонларга нисбатан одамда қора субстанция кўпроқ ривожланганлигини, 
афтидан, шу билан тушунтирса бўлар. Ўрта миянинг шу қисми (қора субстанция) 
зарарланганда мускуллар тонуси ошиб кетади, яъни гипертонус рўй беради. Аммо, бу
гипертонусни фақат қора субстанциянинг аҳамияти билан изохлаб бўлмайди, чунки у 
шикастланган тақдирда мускуллар тонусининг бошқарилишига бевосита дахлдор бўлган 
қизил ядро ва ретикуляр формация билан алоқаси узилади. 


159 
Ўрта мияси бутун турган мезэнцефал ҳайвон булбар ҳайвондан фарқ қилиб, 
мускуллар тонуси нормал тақсимланган бўлади, бундай (мезэнцефал) ҳайвон нормал 
фазасини (вазиятини) тиклай ва сақлай олади. Бу, асосан, ўрта миядаги қизил ядро ва 
ретикуляр формациянинг функцияларидан келиб чиқади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish