Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Орқа мия ўтказувчи йўлларининг функциялари. Орқа мия марказий нерв 
системасининг юқорироқдаги бўлимлари (мия ўзани, мияча ва катта ярим шарлар) га 
кўтарилувчи ва тушувчи ўтказувчи йўллар орқали боғланади. Рецепторлар оладиган 
ахборот кўтарилувчи йўллар орқали ўтади. 
Импулслар мускул пай ва бойламларнинг проприорецепторларидан марказий нарв 
системасининг юқорироқдаги бўлимларига қисман орқа миянинг орқа устунларидаги 
Голл ва Бурдах тутамларининг толалари орқали, қисман ѐн устунларидаги Говерс ва 
Лексик йўллари (орқа мия билан мияча ўртасидаги йўллар) нинг толалари орқали ўтади. 
Голл ва Бурдах тутамлари рецептор нейронларнинг ўсиқларидан ҳосил бўлади, бу 
нейронларнинг таналари орқа мия ганглийларида ѐтади. 
Ана шу ўсиқлар орқа мияга 
киргач юқорига кўтарилади, айни вақтда орқа миянинг бирмунча юқорида ва пастда ѐтган 
сегментларидаги кул ранг моддага катта шохчалар беради. Шу шохчалар орқа мия 
рефлектор ѐйларининг таркибига кирувчи оралиқ ва эффектор нейронларда синапслар 
ҳосил қилади. Голл ва Бурдах тутамлари узунчоқ мия ядроларида тугайди, афферент 
йўлнинг иккинчи нейрони шу ядролардан бошланади ва кесишгандан кейин таламусга 
боради; таламусда учинчи нейрон бор, унинг ўсиқлари афферент импулсларни катта ярим 
шарлар пўстлоғига ўтказади. Голл ва Бурдах тутамларининг таркибига кирувчи толалар 
узилмасдан узунчоқ мияга боради. Орқа илдизларнинг шулардан бошқа ҳамма афферент 
нерв толалари орқа миянинг кул ранг моддасига кириб, шу ерда узилади, яъни турли нерв 
ҳужайраларида синапслар ҳосил қилади. Орқа миянинг орқа шоҳидаги устун ѐки кларк 
ҳужайраларидан ва қисман орқа миянинг комиссурал ѐки битишма ҳужайраларидан 
Говерс ва Флексиг тутамларининг нерв толалари бошланади.
Орқа мия билан мияча ўртасидаги йўллар (Говерс ва Флексиг йўллари)дан 
афферент импулслар ўтмай қолиши натижасида мураккаб ҳаракатлар бузилади, мияча 
зарарлангандаги каби, бунда ҳам мускул тонуси бузилади ва атаксия ҳодисалари 
кузатилади.
Орқа миянинг тушувчи йўллари орқали унга юқорироқдаги эффектор марказлардан 
импулслар келиб туради. Орқа мия бош мия марказларидан тушувчи йўллар орқали 
импулслар олиб ва уларни ишловчи аъзоларга ўтказиб туради, шу тариқа ўтказиш-ижро 
этиш  вазифасини бажаради. 


155 
 
Узунчоқ мия ва варолий кўприги (кейинги мия).  Узунчоқ мия билан Варолий 
кўприги кейинги мия деган умумий ном билан бирлаштирилади. Улар ўрта мия билан 
бирга мия ўзанини ҳосил қилади. Мия ўзанининг таркибиги бир талай ядролар ҳамда 
кўтарилувчи ва тушувчи йўллар киради. Мия ўзанидаги тўрсимон тузилма-ретикуляр 
формациянинг муҳим функционал аҳамияти бор. 
Мия ўзани анатомик ва функционал жиҳатдан орқа мия, мияча ва катта ярим 
шарлар билан боғланган. Мураккаб координацияли кўпгина ҳаракат рефлексларининг 
ѐйлари мия ўзанида туташади. Нафас олиш юрак фаолияти, томирлар тонусини 
бошқарадиган ҳаѐт учун муҳим марказлар мия ўзанидадир. Ҳазм аъзолари ва бошқа бир 
қанча аъзоларнинг функцияларини идора этувчи марказлар ҳам мия ўзанида.
Мия ўзанининг физиологиясини экспериментал йўл билан ўрганишда учрайдиган 
катта қийинчилик шундан иборатки, ҳайвонларнинг мия ўзани қирқилиб қўйилганда 
турли функциялар бузилади, чунки ҳайвонларнинг ҳар хил турларида миянинг шунга мос 
келувчи бўлимлари турлича аҳамият касб этади. Модомики шундай экан, одам мия 
ўзанининг физиологиясини тушунмоқ учун турли касалликларда функциялар бузилишини 
клиникада кузатиш муҳим ахамиятга эгадир. Турли касалликларда мия ўзани ядролар ѐки 
ўтказувчи йўллар зарарланади.
 
Кейинги миянинг ўтказувчи йўллари. Орқа миядан бош мияга бош миядан орқа 
мияга борадиган барча нерв импулслари Варолий кўприги билан узунчоқ миядан ўтади. 
Бу импулслардан баъзилари кейинги мияда янги нейронга киради, бу нейрон эса 
импулсларни марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимларига ўтказади. Голл ва 
Бурдах тутамларидан ўтадиган импулслар шундай бўлади. Бир қанча ўтказувчи йўллар, 
масалан, латерал кортикоспинал тракт, Голл ва Бурдах ядроларидан бошланувчи 
афферент йўллар кейинги мияда кесишади (узунчоқ миянинг кўтарилувчи йўллари медиал 
қовузлоқ соҳасида кесишади). Ўтказувчи йўллардан баъзиларининг толалари киритма ва 
мотор нейронларда синапс ҳосил қилиб, кейинги мияда тугайди. Масалан: импулсларни 
катта ярим шарлар пўстлоғидан бош мия нервлврининг ҳаракатлантирувчи ядроларига 
ўтказувчи кортико-булбар тракт кейинги мияда тугайди. Орқа мия нейронларининг 
ҳолатини ва фаолиятини ўзгартирувчи импулсларни орқа мияга ўтказадиган баъзи 
тушувчи йўллар кейнги миядан бошланади. Масалан кортико-спинал йўллар ва 
вестибуло-спинал тутам шундай. 
Ўтказувчи йўлларнинг кейинги миядаги йўлини билиш кейинги миянинг турли 
қисмлари шикастланганда функцияларнинг бузилиш механизми ҳакида тасаввур олишга 
имкон беради. Кейинги миянинг бир тормонлама зарарланганини кўрсатувчи характерли 
белги алтернацияловчи фалажлардир. Бу фалажлар шундан иборатки, кейинги миянинг 
зарарланган томонидаги бир ѐки бир неча церебрал нерв (бош мия нерви) нинг ҳаракат 
фалажи билан бир қаторда гавданинг қарама-қарши томонидаги мотор функциялари ва 
сезувчанлик ҳам бузилади. Бунинг сабаби шуки, спинал йўллар ѐ орқа миянинг ўзида, ѐки 
кейинги мияда кесишади, бош мия нервлари эса бу ерда кесишмайди. 
V-XII церебрал нервларнинг ядролари билан боғланган рефлектор ѐйлар кейинги 
мияда туташади. Шу бош мия нервлари орқали келувчи афферент импулслар кейинги 
мияда киритма ва мотор нейронларга ўтади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish