Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ретикуляр формация билан катта ярим шарлар пўстлоғи ўртасидаги (ретикуло-
кортикал) муносабатлар
.
  
Катта ярим шарлар пўстлоғида рўй берадиган биоэлектр 
жараѐнларини текшириш шуни кўрсатдики, тийраклик ҳолати учун характерли бўлган 
паст волтли тез-тез электр тебранишлари эшитув, кўрув, тактил ва бошқа турли-туман 
рецепторлар таъсирланганда кучаяди ѐки ҳатто юзага чиқади. Бундай эффект фаоллашиш 
реакцияси деб аталади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг тегишли рецепторлардан 
импулслар олиб турадиган сенсор соҳасидаги эмас, ҳамма қисмида фаоллашиш реакцияси 
рўй беради ва таъсир тўхтагандан кейин ҳам бир неча вақт давом этаверади. Шу фактларга 
асосланиб, бутун пўстлоқ фаоллигини оширадиган ва уни муайян қўзғалиш ҳолатида 
сақлайдиган марказий механизм бор, деган хулоса чиқарилди. 
Мия ўзани узунчоқ мия пастидан ѐки Варолий кўпригининг пастроғидан қирқиб 
қўйилган мушукнинг катта ярим шарлар пўстлоғидаги электр потенциалларини Ф.Бремер 
қайд этган. Мия ўзани юқоридагича қирқиб қўйилганда тийраклик ҳолати учун 
характерли электр фаоллиги сақланиб тураверади. Мия ўзани ўрта мия рўпарасидан 
қирқиб қўйилганда, катта ярим шарлар пўстлоғида уйқу ҳолати учун характерли бўлган 
юксак волтли суст электр тебранишлари юзага келди. Бу катта ярим шарлар пўстлоғига 
ўрта миянинг фаоллаштирувчи таъсир кўрсатишидан гувохлик беради. Г.Мэгун ва 
Г.Моруцци мия ўзанининг турли қисларига микроэлектродларни стереотаксис 
аппаратлари ѐрдамида киритиб, ретикуляр формацияга таъсир этганда катта ярим шарлар 
пўстлоғида уйғониш ва табиий тийраклик ҳолатлари учун характерли электр 
фаоллигининг ўзгаришини 1949 йилда аниқлашди. Таламуснинг носпецифик ядролари ва 
гипоталамуснинг дорсал бўлимига таъсир этиб, шунга ўхшаш реакцияни юзага чиқариш 
мумкин.
Мия ўзанининг юқори бўлимларидаги ретикуляр формация емирилганда катта ярим 
шарлар пўстлоғининг сенсор соҳаларига махсус ўтказувчи йўллар орқали афферент 
импулслар келиб туришига қарамай, ҳайвон чуқур уйқу ҳолатига киради. Бундай 
операциядан кейин ҳайвон узлуксиз ухлаб, ташқи таъсирларга реакция кўрсатмайди деса 
бўлади. Катта ярим шарлар ва пўстлоғининг нормал ишлаши мия ўзанининг ретикуляр 
формацияси ва таламуснинг носпецифик ядроларидан тонусловчи, фаоллаштирувчи 
импулслар келишига анчагина боғлиқ эканлиги шу билан исбот қилинади. 
Кўтарилувчи фаоллаштирувчи ретикуляр формациянинг фаолиятини организмнинг 
ҳамма рецепторларидан келувчи импулслар сақлаб туради, чунки таламусга импулс 
етказиб берадиган афферент толалардан ретикуляр формацияга бир талай коллатераллар 
чиқади. Бундан ташқари, ретикуляр формацияга миячадан, пўстлоқ остидаги 
ганглийлардан, лимбик системадан ва катта ярим шарлар пўстлоғидан импулслар келиб 
туради. Ретикуляр формация катта ярим шарлар пўстлоғига катта таъсир кўрсатиш ва 
унинг фаоллик даражасини сақлаб туриш билан бирга, ўзини ҳам мия пўстлоғидан 
келувчи импулслар доимо идора этиб туради. 
Ретикуляр формация пўстлоқ остидаги ядроларга ва гипоталамусга чамбарчас боғлиқ. 
Ретикуляр формациянинг ўрта миядаги баъзи қисмларига таъсир этилганда, худди 
шунингдек гипоталамуснинг дорсал қисми, пўстлоқ ости ядролари ва лимбик система 
таъсирланганда ҳайвоннинг хулк-атворига бевосита алоқадор бўлган баъзи ўхшаш 
эффектлар келиб чиқиши бунинг далилидир. Каламушлар бош миясининг турли соҳалари 
– гиппокамп, гипоталамуснинг дорсал қисми ва ўрта мияга электродларни сурункасига 
киритиб қўйган Ж.Олдс тажрибалари фавқулодда ибратлидир. Электродлар стимуляторга 
улаб қўйилган. Каламуш ричагни оѐқ панжаси билан босиб стимуляторни ишга сола 
оларди. Каламуш ричагни тасодифан босиб миянинг муайян структураларида қисқа 
муддатли электр тебранишини вужудга келтиргач, ричагни мунтазам босиб, ўз миясининг 
марказларига таъсир эта бошлаганлиги эксперементда маълум бўлди. Электродлар 
гипоталамуснинг дорсал қисми ѐки ўрта миянинг ретикуляр формациясига яхши 


165 
жойлаштирилган бўлса, каламуш бошқа ҳар қандай фаолиятдан вос кечиб ва овқат билан 
иши бўлмай ричагни соатига 8000 мартагача босаверди. Электродлар бош миянинг 
юқорироқдаги бўлимларига жойлаштирилганида ўзига-ўзи таъсир этиш частотаси 
камайди. Бу тажрибаларга асосланиб, ҳайвон миясининг муайян структураларига таъсир 
этилганда қандайдир мусбат реакциялар келиб чиқади, уларни шартли равишда «қаноат» 
ѐки «роҳат реакциялари» деб аташади. 
Электродлар гипоталамуснинг медиал қисмида турган бўлса, ўзига-ўзи таъсир этиш 
частотаси ҳайвоннинг тажрибадан олдин оч бўлганига ѐки мириқиб овқат еганига қараб 
ўзгарди. Электродлар гипоталамуснинг латерал қисмига киритилган бўлса, ўзига-ўзи 
таъсир этиш частотаси жинсий гормонлар киритилгач кучайиб, кастрация (бичиш)дан 
кейин камайди. Ўзига-ўзи таъсир этиш тажрибаларида юзага чиқадиган реакциялар овқат 
рефлексларига ѐки шартсиз жинсий рефлексларга боғлиқ эканлиги юқоридаги 
маълумотлардан кўриниб турибди. Бу рефлекслар катта ярим шарларнинг лимбик 
системаси, пўстлоқ остидаги ядролар, ретикуляр формация ва гипоталамус иштирокида 
юзага чиқади.
Электродлар оралиқ миянинг дорсал қисмига ѐки гипоталамуснинг вентро-медиал 
ядросига киритиб қўйилганда бошқача реакциялар рўй берди. Бу ҳолда ҳайвон бир марта 
ўзига-ўзи таъсир этгач ричагга тегмайдиган бўлиб қолди. Бундай таъсирот салбий 
эмоцияларга сабаб бўлди. Мушук миясининг шу соҳасига таъсир этилганда у ғазабга 
келиб, ѐнидаги ҳайвонларга човут солаверди
.
Ретикуляр формация оралиқ мия марказлари, пўстлоқ ости ядролари ва лимбик 
система билан биргаликда хулқ-атворнинг шартсиз рефлектор, инстинктив реакцияларини 
юзага чиқаришда қатнашуви юқоридаги тажрибалардан кўриниб турибди. Бу 
реакцияларнинг юзага чиқиши натижасида организмнинг ҳаѐт учун муҳим эҳтиѐжлари 
қондирилади, бу эҳтиѐжлар эса ҳайвонлар хулк-атворининг рағбатлантирувчи (мотивация) 
сабаблари сифатида муҳимдир. Аммо пўстлоқ остидаги ядроларга ѐки мия ўзанига таъсир 
этиш устидаги тажрибаларга миянинг шу бўлимлари хулк-атворда ҳал қилувчи 
аҳамиятини исбот этадиган далил деб қараш ярамайди, чунки марказий нерв 
системасининг пастроқдаги бўлимлари юзага чиқарадиган реакцияларни катта ярим 
шарлар пўстлоғи назорат қилиб туради. 
Одамда мураккаб нерв функциялари катта ярим шарлар пўстлоғига кўчганлиги, яъни 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish