166
миячанинг биринчи галда электр фаоллиги пайдо бўладиган қисмларини, яъни
таъсирланувчи рецепорлардан импулслар биринчи марта келадиган қисмларини
аниқлашди. Мияча пўстлоғининг юзасида рецептор аппаратлар проекциясининг
тақсимланишини кўрсатадиган топографик карталар шу тариқа тузилди, мияча
пўстлоғининг юзасига кўрув, эшитув, тактил, мускул-бўғим ва вестибуляр аппарат
рецепторларидан, шунингдек интерорецепторлардан сигналлар келиб туради.
Э.Эдриан ва Р.Снайдер билан А. Стоуэлнинг маълумотларига қараганда, тактил,
мускул-бўғим, ѐруғлик ва товуш рецептор системаларининг проекциялари мияча ярим
шарлари юзасида қуйидагича тақсимланади: олдинги томонда-кейинги оѐқларнинг, ундан
орқада-тананинг, унинг орқасида-олдинги оѐқларнинг, сўнгра-бошнинг вакилик зонаси
бор, мияча пўстлоғидаги шу зоналарнинг орқасида эшитув зонаси, бу зонадан медиал
томонда эса кўрув зонаси бор. Снайдер билан Стоуэл тажрибаларида маймун оѐқлари ва
юзининг тактил рецепторлари таъсирланганда тери ва мускул сезувчанлигининг яна бир
вакиллик зонаси аниқланган, у миячанинг орқадаги бўлагида жойлашган.
Миячанинг турли қисмларига таъсир этиш эффектлари. Миячанинг турли
қисмларига электр токи билан таъсир этилганда катта ярим шарлар пўстлоғининг муайян
қисмларидаги нейронлар, оралиқ мия, ўрта ва узунчоқ мия ҳамда ретикуляр формация
ядроларининг электр фаоллиги ўзгаради. Мияча юзасига ѐки ундаги айрим ядроларга
кучли электр токи билан таъсир этилганда кўз, бош, қўл-оѐқ ҳаракатга келади. Мияча
таъсирланганда рўй берувчи ҳаракатлар катта ярим шарлар пўстлоғи таъсирлангандан
келиб чиқувчи ҳаракатлардан фарқ қилиб, суст ва тоник характерда бўлади. Таъсир этиш
эффекти узоқ вақт сақланади.
Миячанинг турли қисмлари ҳар хил мускул гурухларининг қисқаришини
бошқаришда қатнашди. Шу сабабли децеребрацион ригидлик мавжуд бўлганда миячанинг
олдинги бўлагига таъсир этилса ѐзувчи мускуллар тонуси пасаяди, орқа миянинг кесишма
ѐзиш рефлекслари камаяди ва катта ярим шарлар пўстлоғидаги мотор зона бўлакларига
электр токи билан таъсир этиш туфайли келиб чиқадиган мускул қисқаришлари сусаяди.
Миячанинг орқадаги бўлагига таъсир этилганда кўз ҳаракатлари қайд қилинади ва катта
ярим шарлар пўстлоғидаги мотор зонанинг қўзғалувчанлиги ўзгаради. Миячанинг
шарсимон ядроси таъсирланда ўша томондаги оѐқлар букилади, чодир ядролари
таъсирланганда эса иккала олдинги оѐқ букилади.
Мия катта ярим шарлари пўстлоғининг муайян қисмлари таъсирланганда мияча
пўстлоғида юзага чиққан электр потенциалларини қайд қилиш ѐки, аксинча, мияча
пўстлоғининг турли қисмлари таъсирланганда мия катта ярим шарлари пўстлоғида юзага
чиққан потенциалларни қайд қилиш уларнинг муайян қисмлари ўзаро икки томонлама
боғланганлиги кўрсатди. Масалан, олдинги оѐқларнинг мияча пўстлоғидаги вакиллик
зонаси олдинги оѐқларнинг катта ярим шарлар пўстлоғидаги вакиллик зонасига боғлиқ.
Миячанинг кўрув зонаси катта ярим шарлар пўстлоғининг кўрув зонасига, миячанинг
эшитув зонаси эса катта ярим шарлар пўстлоғининг эшитув зонасига боғлиқ. Мияча билан
катта ярим шарлар ўртасида реципрок характердаги шундай боғланишлар борлигидан,
организмдаги ҳаракат системаларини бошқарувчи механизмлар жуда нозик корреляция
қилинади (уйғунлаштирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: