152
Одам терисидаги сегментар сезувчанлик иннервациясининг тақсимланиш схемаси
кўрсатилган.
Ҳаракат системасига келганда, сегментар иннервация фақат қовурға аро мускуллар
учун исбот этилган. Қолган мускуллар бир неча метамерга мансуб бўлиб бир неча
илдиздан ўтувчи толадан иннервацияланади.
Спинал шок. Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда орқа мияни турли босқичларда
тўла ѐки қисман қирқиб қўйиб, унинг рефлектор функцияси ўрганилади.
Сутэмизувчи ҳайвонларда орқа мияни мумкин қадар юқоридан қирқиб қўйиб (4-5
бўйин сегментининг рўпарасидан қирқиб қўйиш мумкин), ҳайвоннинг узоқ вақт омон
қолишига эришса бўлади. Орқа мияни бу сегментларининг юқорисидан қирқиб қўйиш
натижасида нафас олши тўхтаб, ҳайвон ўлиб қолади, чунки бу ҳолда диафрагма
нервларининг орқа миядаги (спинал) ядроларига нафас
марказидан импулслар келмай
қолади. Орқа мия 4 – буйин сегментининг пастроғидан қирқиб қўйилса, диафрагмал
типдаги нафас олиш сақланиб қолади (диафрагма нерви 3 -4 бўйин сегментидан
бошланади), шу сабабли ўпка вентиляцияси етарли ҳажмда рўй бериши мумкин. Орқа
мия юқорироқдан қирқиб қўйилганда фақат сунъий нафас олдириш йўли билан ҳайвонни
ўлимдан сақлаб туриш мумкин.
Орқа мия кўндалангига тўла қирқиб қўйилгач спинал шок келиб чиқади.
Спинал
шок шундан иборатки, орқа миянинг қирқиб қўйилган жойидан пастроқдаги барча нерв
марказларининг қўзғалувчанлиги жуда ҳам пасаяди ва рефлектор функциялари сусаяди.
Орқа миянинг қирқиб қўйилган жойидан юқорироқдаги
нерв марказлари эса
ишлайверади. Масалан, орқа мия диафрагма нервининг чиққан жойидан салгина
пастроқдан қирқиб қўйилса, шу жойдан пастдаги нерв марказлари юзага чиқарадиган
спинал рефлекслар (орқа мия рефлекслари) сусаяди. Шу билан бирга диафрагманинг
нафас ҳаракатлари давом этаверади. Афтидан, шунинг учун давом этадики, узунчоқ
миядаги нафас маркази диафрагмани иннервацияловчи мотонейронларга ритмик
импулслар юборишни давом эттиради. Ит орқа мияси бўйин сегментларининг
рўпарасидан қирқиб қўйилгач, тана ва қўл-оѐқнинг таъсирланишига жавобан рўй берувчи
барча ҳаракат рефлекслари йўқолади,
шунингдек, сийдик чиқариш ва дефекация каби
бирор рефлекторлар ҳам юзага чиқмайди, томирларнинг кенгайиши сабабли артериал
босим пасайиб кетади, бу, орқа миядаги томир ҳаракатлантирувчи марказларнинг шок
бўлиш натижасидир. Операция қилинган итда скелет
мускулларининг рефлектор
қисқаришлари бир неча соатдан кейин тиклана бошлайди: артериал босим бир неча
кундан кейин нормал даражага келади: сийдик чиқариш ва дефекация рефлекслари бир
неча ҳафтадан кейин тикланади: оғритувчи таъсиротга жавобан артериал босимнинг
кўтарилишидан иборат томир торайтирувчи рефлекслар пайдо бўлади. Худди шунингдек,
одамнинг пичоқланиши ѐки ўқ тегиши натижасида (теккан ўқ ѐки металл парчалари ва
суяк бўлаклари орқа мия каналига кириб кетади) орқа мияси узилиб қолганда ѐки
кўндалангига кесилганда ҳам, бир неча хафта ва ойларда кейин орқа
миянинг баъзи
рефлекслари тикланади.
Шок ходисаларининг оғирлиги ва рефлектор функцияларнинг қанчалик бузилиши,
уларни қанча давом этиши турли ҳайвонларда турлича бўлади. Шок ҳодисалари одам ва
маймунларда яққолроқ кўринади. Масалан, маймун орқа мияси кўкрак умртқалари
рўпарасидан қирқиб қўйилгач, тизза рефлекси бир сутка ва ундан кўпроқ вақт мобайнида
юзага чиқмайди, холбуки, қуѐнда бу рефлекс атиги 15 минут юзага чиқмай туради. Демак,
ҳайвоннинг марказий нерв системаси қанча юқори босқичда турса, орқа миянинг
рефлектор фаолиятини марказдан контрол қилиш механизми ўшанча кўпроқ ривожланган
бўлади.
Спинал шок феноменинг моҳиятини тушунмоқ учун иккита фактнинг принципиал
аҳамияти бор: биринчидан, орқа миянинг қирқилган жойидан пастроқдаги нерв
марказларидаги шок келиб чиқади, иккинчидан, орқа мия биринчи марта қирқиб қўйилган
жойининг пастроғидан орқа мия функцияларининг тикланиш даврида иккинчи марта
153
қирқилса, одатда спинал шок ҳодисалари такрор вужудга келмайди. А.Шварц билан
Ч.Шеррингтон шуларга асосланиб, спинал шок феноменини марказий нерв системасининг
юқорироқдаги бўлимларидан орқа мияга импулслар келмай қолиши билан изоҳлашди.
Мия ўзанининг ретикуляр формациясидаги нейронлардан орқа
мияга келиб, уни
фаоллаштирувчи импулсларнинг йўқолиши спинал шокнинг келиб чиқишида катта
аҳамиятга эгадир.
Спинал шок ҳодисалари йўқолгач, узоқ вақтдан кейин
гиперрефлексия кузатилади,
яъни рефлектор фаолият кескин даражада кучайиб қолади. Масалан, орқа мияси
шикастланган кишида оммавий рефлекслар деган рефлекслар қайд қилинган: бир оѐқ
панжасига таъсир этилганда киши иккала оѐғини тортиб олган, унда терлаш,
сийдик
чиқариш ва дефекация рефлекслари юзага чиққан. Орқа мия қирқиб қўйилгач бош миядан
тормозловчи таъсирлар келмай қолиши, жумладан ретикуляр формациядан орқа мияни
тормозловчи импулсар келмай қўйиши оқибатида гиперрефлексия келиб чиқади.
Тормозловчи таъсирларнинг келмай қолишига алоқадор эффектлар спинал шок
ҳодисалари секин аста йўқолгандан кейингина юзага чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: