Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Орқа мия рефлекслари (спинал рефлекслар). Терининг оғритилишига, масалан, игна 
санчилишига жавобан рўй берувчи букиш рефлекслари (флексор рефлекслар) орқа мия 
кўндалангига тўла қирқиб қўйилгач бошқа рефлекслардан эртароқ тикланади. Букиш 
рефлекси тўла тикланганда оѐқнибукувчи мускуллар қисқариши билан бир вақтда 
реципрок (пайваста) тормозланиш натжисида ѐзувчи мускулар бўшашади. Айни вақтда 
қарама-қарши-контралатерал-оѐқни ѐзувчи мускуллар қисқариб, букувчи мускуллар 
бўшашади. Терининг турли қисмларига таъсир этиб, букиш рефлексини юзага чиқариш 
мумкин. Айни вақтда жавоб реакциясининг характери ҳар хил бўлиши, яъни унда турли 
мускул гурухлари қатнашуви мумкин. Бир рефлектор актнинг таъсирот жойига боғлиқ 
бўлган хусусиятлари рефлекснинг маҳаллий белгилари деб аталади. 
Спинал ҳайвонда оѐқ панжаларининг кафт ѐстиқчалари сал-пал босилганда ѐзиш 
рефлексини, тананинг ѐн юзасига таъсир этилганда қашиш рефлексини, шунингдек мускул 
пайига урилганда шу мускулнинг чўзилишига жавобан бир қанча миотатик 
рефлексларни ҳам кузатиш мумкин. Айрим ҳолларда кучли таъсиротга жавобан
алмашиниш (отдача) феномени келиб чиқиши туфайли (кучли таъсирот букиш 
рефлексини юзага чиқаради) оѐқнинг ритмик ҳаракатлари вужудга келади. Спинал 
итнинг танаси осиб қўйилганда оѐқларидан бирининг панжаси босилса тўрттала оѐқни 
босиб қадамлаш типидаги рефлектор ҳаракатлар келиб чиқади (Филиппсон рефлекси). 
Ички органларнинг баъзи рефлекслари: сийдик чиқариш дефекация, томир 
ҳаракатлантириш рефлексларини ҳам орқа мия марказлари юзага чиқаради. 
Орқа мия юқорироқдан қирқиб қўйилиб, марказий нерв системасининг 
юқорироқдаги бўлимларидан ажратиб қўйилгач боя айтилган рефлексларнинг ҳаммаси 
сақланиб тургани учун бу рефлексларнинг марказлари орқа миянинг қирқилган жойидан 
пастроқда, деган хулоса чиқиши табиий: орқа миянинг кўпчилик қисми юқоридаги 
кўкрак сегментларидан бошлаб пастдаги бел сегментларигача умуртқа поғонасининг 
каналидан ситиб чиқарилгач орқа миянинг барча рефлекслари йўқолади. Орқа миянинг 
муайян қисмлари емирилганда ѐки уларга мос келувчи орқа мия илдизлари қирқиб 
қўйилганда ҳам муайян рефлекслар йўқолади. 
Одамнинг орқа мияси узилгач бир неча вақтдан кейин букиш рефлексларидан 
ташқари, тизза рефлекси ва ахилл рефлекси яққол кўринади. Тизза рефлекси шундан 
иборатки, сон тўрт бош мускулининг пайига урилганда оѐқ тизза бўғимидан ѐзилади, 
ахилл рефлекси шундан иборатки, ахилл пайига урилганда оѐқ болдир-панжа бўғимидан 
ѐзилади. Бу рефлекслар «спинал» одамда айниқса кучайган бўлади. Одам орқа мияси тўла 
узилгандан кейин бир неча вақт ўтгач сийдик чиқариш ва дефекация рефлекслари 
тикланади, қовуқ ва тўғри ичак маълум даражада чўзилгач шу рефлекслар юзага чиқади. 
Эркакнинг жинсий олати таъсирланганда рефлектор эрекция ва эйякуляция келиб чиқиши, 
яъни жинсий олат бўртиб, уруғ отиши мумкин. 


154 
Орқа мияси узилган одамда қўзғалиш жараѐни орқа мияга кенг ѐйилгани сабабли 
барча спинал рефлекслар нормал чегараланганлик ва жойлашганлик хусусиятларидан 
маҳрум бўлади. Бу мия ўзанининг тормозловчи таъсири келмаганлиги сабабли рефлектор 
реакциялар координацияси жуда бузилганлигини кўрсатади. Ҳар қалай орқа миядаги 
координация ҳайвондагига нисбатан одамда камроқ ривожланган, чунки марказий нерв 
системасининг юқорироқдаги бўлимларида рўй берувчи координация жараѐнлари катароқ 
аҳамият касб этади.
Одам орқа миясининг чекли айрим қисмлари зарарланганда шу қисмларнинг 
жойлашишига қараб турли рефлекслар йўқолишини кузатса бўлади. Масалан, орқа 
миянинг кўкрак сегментларидан бир нечтаси зарарланганда кўкрак ва қориннинг тегишли 
метамерларида тери сезувчанлиги йўқолиб, тер ажратиш ва томир ҳаракатлантириш 
реакциялари юзага чиқмайди, шунингдек айрим мускул гурухларининг ҳаракат фалажи 
рўй беради. Бундай кўпгина мушоҳидалар орқа мия марказларининг нисбий сегментал 
тартибда жойлашганлигидан гувоҳлик беради. 
Орқа миядаги бир қанча марказларнинг сегментар жойлашишини қайд қилар 
эканмиз, бутун орқа миянинг функционал бутунлигини таъминлайдиган сегментлар аро 
аълоқалар орқа мияда кўп эканлигини таъкидлаб ўтмоқ керак.
Вегетатив нерв системасига мансуб бўлган бир қанча эффектор марказлар: кўз 
мускулларининг спинал маркази, томир ҳаракатлантириш ва тер ажратиш марказлари, 
сийдик- таносил органлари билан тўғри ичак функцияларини бошқариш марказлари ва 
ҳоказолар ҳам орқа мияда бу марказларнинг жойланиши вегатив функцияларнинг 
бошқарилиши ҳақидаги бобда кўздан кечирилади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish