Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

23-расм. “Сеченов тормозланиши”.
Тажриба чизмаси: I-мия яримшарлари олиб 
ташланган 
бақада 
рефлекс 
вақтини 
аниқлаш, II-кўрув дўмбоғи соҳасига NaCl 
кристали қўйилгандан сўнг рефлекс 
вақтининг узайиши.
 
Марказий 
нерв 
тизимида 
тормозланиш ходисаси. Адашган нервни 
кучли 
қўзғатилса 
юрак 
уришлар 
тўхташини, кучсизроқ қўзғатилганда юрак 
уришлари сони камайганлигини ака -
ука Веберлар 
1845 йилда тажрибада кўрсатган. Бу тормозланиш жараѐнини физиологияда биринчи 
аниқланиши эди. Тормозланиш нерв тизимидаги фаол жараѐн ҳисобланиб, қўзғалиш 
таъсирида бошқа қўзғалиш йўққа чиқарилади. Ҳаракатларни координациялашда, 
вегетатив функцияларни бошқаришда, олий нерв фаолияти жараѐнларини амалга 
оширишда тормозланиш марказий нерв тизимида муҳим аҳамиятга эга. Марказий нерв 
тизимида тормозланиш ҳодисасини кўрсатувчи И.М.Сеченовнинг буюк тажрибаси 


147 
қуйидагича ўтказилган. Бақа бош миясини очиб кўрув бўртиқларини ош тузи кристали 
билан қўзғатилса орқа мия рефлексларининг тормозланиши кузатилади(23-расм). 
Тормозланиш ходисаси кейинчалик марказий нерв тизимининг деярли барча 
бўлимларида мавжудлиги тажрибаларда аниқланди.
Масалан: сут эмизувчиларда оралиқ миянинг ретикуляр формацияси қўзғатилганда 
бош мия ярим шарларида тормозланиш юзага келади. Думли танани қўзғатиш бир бутун 
организмни тормозлайди, бошланган ихтиѐрий ҳаракатлар тўхтаб қолади, турли 
анализаторлардан келаѐтган сигналларни қабул қилиш бузилади.
Бош мия ярим шарлар пўстлоғи, пўстлоқ ости тузилмаларига тўхтовсиз 
тормозловчи таъсир кўрсатиб туради. 
Марказий нерв тизимида қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари орасида кураш 
кетади. Бу кураш натижасида ѐ марказий қўзғалиш ҳолати ѐки марказий тормозланиш 
ҳолати юзага келади. 
Тормозланиш жараѐнининг механизмига қараб постсинаптик, пресинаптик, 
пессимал ва қўзғалишдан кейинги тормозланиш турлари фарқланади. Тормозланиш 
жараѐнининг ривожланишида тормозловчи нейронларни аҳамияти катта. 
Тормозловчи нейронлар қанчалик кучли қўзғалса унинг аксони тугаган мембрана 
шунча кучли гиперполяризацияланади. Битта нейронда ҳам қўзғатувчи, ҳам тормозловчи 
синапслар жойлашади. Агар тормозловчи синапслардан таъсирлар қўзғатувчи 
синапслардан олдин нейронга келса қўзғалиш самараси тормозланиш самарасига нисбатан 
суст ривожланади ѐки мутлақо ривожланмайди. Марказий нерв тизимида постсинаптик 
мембранани 
гиперполярловчи 
ѐки 
тормозловчи 
медиаторлик 
вазифасини 
аминокислоталар, серотонин ва гамма-аминомой кислота бажаради(24-расм). 
 
Пресинаптик тормозланиш.  
Постсинаптик тормозланиш жараѐни очилгандан 
кейин, тормозланиш жараѐни доимо постсинаптик мембрананинг гиперполярланиши 
билан боғлиқ, бўлмасдан қўзғатувчи синапслар фаолиятининг сусайиши билан боғлиқ 
ҳолда юз бериши аниқланади. Бу ҳолат аксон-аксон синапсларида юз беради. 
Пресинаптик тормозланиш аксон пресинаптик қисмининг деполяризацияланиши 
натижасида у ердан ўтаѐтган қўзғалиш кучи сусайиб унга ажраладиган медиаторнинг 
миқдори озаяди. Агар аксон кучли деполяризацияланса ундан қўзғалиш мутлақо ўтмай 
қолади(24-расм). 
 
Пессимал тормозланиш. Синапсга юқори частотали импулслар келиб турса, 
постсинаптик мембрана кучли деполяризацияланиб таъсирларга жавоб бера олмай қолади. 
Бундай тормозланишни адабиѐтларда Введенский бўйича тормозланиш деб ҳам аталади. 
Пессимал тормозланиш марказий нейронларни хаддан ташқари қўзғалишдан ҳимоя қилиб 
туради. 
Қўзғалишдан кейинги тормозланиш. Кучли қўзғалишдан кейин нейрон мембранаси 
дастлабки ҳолатгагача қайтмасдан ундан ортиқроқ, яъни гиперполярланади. Буни из 
гиперполяризацияси деб аталади. Шундай ҳолатда келаѐтган таъсиротларга жавобан 
ҳосил бўлаѐтган қўзғалувчи постсинаптик потенциал мембрана деполяризациясини 
критик нуқтагача етказа олмайди, натижада тарқалувчи қўзғалиш юзага келмайди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish