Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Қўзғалишнинг бир томонлама ўтиши. Нерв толаси афферент ѐки эфферент тола 
бўлишига қарамасдан қўзғалишни икки томонга ўтказади. Рефлекс ѐйида қўзғалиш 
рецептор нейрондан оралиқ нейронлар орқали эффектор нейронга қараб ўтади. 
Нерв марказидан қўзғалишни бир томонлама ўтишини орқа мия рефлекслари
мисолида яққол кўриш мумкин. Агар тажрибадаги ҳайвоннинг орқа мия орқа илдизлари 
қирқилиб марказга интилган қисми қўзғатилса, олдинги илдизларда электр 
потенциалларини қайд қилиш мумкин. Агар олдинги илдизлар қўзғатилса орқа 
илдизларда электр потенциаллари юзага келмайди. Демак, нерв марказига қўзғалишлар 
алоҳида йўлдан кириб, алоҳида йўлдан чиқиб кетади. Нерв марказларидан қўзғалишнинг 
бир томонлама ўтиши марказдаги нейронларни бир-бирлари билан синапслар орқали 
бирикканлиги ҳисобланади. Синапслар қўзғалишни бир томонлама пресинаптик 
мембранадан постсинапстик мембрана йўналишда ўтказади. 
 
Қўзғалишнинг секинлаб ўтиши. Қўзғалувчи рецепторларни таъсир этгандан кейин 
организм жавоб реакциясини юзага келиши учун кетган вақт рефлекс вақти деб аталади. 
Бу вақт ичида рецепторлар қўзғалади, қўзғалиш марказга интилувчи нерв толалари орқали 
марказга ўтказилади, қўзғалиш марказдаги бир хил нейронлардан бошқа хил нейронларга 
ўтказилади, қўзғалиш марказдан қочувчи нерв ҳужайраларига ўтказилади, қўзғалиш 
марказдан қочувчи нейронлардан ижрочи аъзога ўтказилади ва унинг қўзғалиши 
натижасида рефлекс юзага келади. 
Рефлекс ѐйида қўзғалишнинг ўтиш тезлигини аниқлаш учун орқа мия илдизлари 
билан ишлаш энг қулай ҳисобланади. Орқа миянинг орқа илдизини қирқиб марказий 
қисми қўзғатилса ўша сегментдаги олдинги илдиз тахминан 1,5 мс латент вақтдан кейин 
жавоб реакциясини қайд этиш мумкин. Бу реакциясини моносинапсли жавоб реакцияси 
деб аталади. Кейинчалик полисинапсли жавоб реакциялари ҳам юзага келади. Қўзғалишни 
рефлекс ѐйида ўтиш вақтидан нерв толалари орқали ўтиши учун сарфланган вақтни 
чиқариб ташланса, марказий секинланиш вақти топилади. 
Турли хил рефлексларни 
юзага келиш вақти ҳар-хил бўлади. Масалан тизза рефлексини юзага келишига 20-24 мс 
вақт кетади. Шундан 3 мс вақт қўзғалишни марказдан ўтишига сарфланади. Шундай
қилиб нерв марказларида қўзғалишни ўтказувчи кетма-кет синапсларнинг сони қанча кўп 
бўлса, улар орқали қўзғалишнинг ўтишига шунча кўп вақт сарфланади. 


144 
 
Қўзғалишларнинг қўшилиши, йиғилиши (суммацияси). Қўзғалишларнинг нерв 
марказида йиғилишини биринчи марта 1863 йили рус олими И.М.Сеченов очган. 
Қўзғалишлар нерв марказларида йиғилишининг икки тури бор: вақтли ва фазовий. 
Кўпчилик ҳолларда рефлексни юзага келтириш учун битта таъсир етарли бўлмайди. Орқа 
мияли маймунда қадамлаб юриш рефлексини орқа оѐқларини якка кучсиз таъсирлаш йўли 
билан юзага чиқариб бўлмайди. Таъсирлаш кучини ўзгартирмасдан ўша рецептор 
майдони кетма-кет ритмик қўзғатилса, орқа оѐқларини навбатма-навбат букиб ѐзиш 
реакцияларини кўришимиз мумкин. бу вақтли йиғилишга мисол бўлади. 
Кетма-кет таъсирларга жавоб реакциясининг юзага келишини қуйидагича
тушунтирилади. Дастлабки таъсир постсинаптик потенциални келтириб чиқаради, у 
нейронни қўзғатиш учун етарли бўлмайди. Кейинги келаѐтган таъсирлар сони талабга 
мос бўлса мембрананинг деполяризациясини критик нуқтага кўтаради ва нейроннинг 
қўзғалиш реакциясини юзага чиқаради. 
Орқа мияли маймунларда юриш рефлексини поғона ости кучи билан рецептор 
майдонининг бир неча жойини бир вақтда қўзғатиш орқали кузатиш мумкин, алоҳида бир 
жойга таъсир этилса рефлекс юзага келмайди.
Бир қанча жойни бир вақтда поғона ости кучига тенг қўзғатувчилар ѐрдамида
таъсирлашдан юзага келган жавоб реакцияси қўзғалишларни фазовий йиғилиш натижаси 
ҳисобланади. Фазовий йиғилишда турли жойлардан келаѐтган таъсирлар нейроннинг 
танасига алоҳида-алоҳида синапслар орқали келиб мембранасида йиғилиб уни қўзғатади 
ва тегишли жавоб реакциясини юзага чиқаради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish