Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Йиғувчи найлар функцияси. Буйрак каналчаларидан йиғувчи найларга бир талай 
суюқ сийдик келиб, бу ерда концентрланади ва шундай қилиб, буйрак жомларига бир 
кеча-кундузда 1-1,5 л сийдик ўтади. Йиғувчи найларга келадиган гипотоник сийдик 
асосан сув сўрилиши туфайли концентрланади.
Йиғувчи найларнинг деворлари сувни ўтказиши мумкин; буйракнинг мағиз 
қаватидаги тўқима суюқлигининг осмотик босими юқори, йиғувчи найлар шу қаватдан 
ўтади, шунга кўра сув йиғувчи найлар бўшлиғидан интерстициал суюқликка ўтади; сув 
реабсорбцияси эса шунга боғлиқ. 
Буйракларнинг қон ион таркибини бошкаришдаги иштироки. Ионлар гомеостазини 
бир хил ушлаб туришда буйракларнинг аҳамияти жуда катта. Буйрак каналчаларида турли 
ионлар реабсорбцияси ва секрецияси бошқарилиб туради ва уларнинг миқдорини бир хил 
ушлаб туради. 
Натрий реабсорбцияси буйрак усти бези пўстлоқ моддасининг алдестерон гормони 
таъсирида нефроннинг дистал каналлари охири ва йиғувчи найчаларда кучаяди. 
Алдестерон секрецияси қон хажми камайганда ва плазмада натрий ионлари миқдори 
камайганда кучаяди. Юрак бўлмачаларидан ажралиб чиқадиган натрийуретик гормон 
натрий реабсорбциясини тормозлаб, уни чиқиб кетишини кучайтиради. Бу гормон ишлаб 
чиқарилиши, айланиб юрган қон миқдори ва ҳужайралараро бўшлиқ суюқлиги ортганда 
кучаяди. 
Алдестерон гормони нефроннинг дистал каналчаларида ва йиғувчи найларда калий 
секрециясини кучайтиради. Инсулин гормони эса калий чиқишини камайтиради. Қон 
фаол реакцияси ишқорий томонга силжиганда (алкалоз) сийдик билан калий чиқиши 
кучаяди, кислотали томонга силжиганда (ацидоз) эса озаяди. 
Қалқонсимон олди бези гормони буйрак каналчаларида калций реабсорбциясини 
тезлаштиради, суяклардан унинг ажралишини кучайтиради, оқибатда қонни миқдори 
ортади. 


138 
Қалқонсимон без гормони тирокалционин буйраклар орқали калций чиқишини 
кучайтириб, уни суякларга ўтишини кучайтиради ва натижада калцийнинг миқдори қонда 
камаяди. Буйракнинг юкстагломеруал комплексида витамин Д нинг фаол формаси ишлаб 
чиқарилиб, у калций алмашинувини бошқаришда иштирок этади. 
Алдестерон гормони қон плазмасида хлоридлар алмашинувини бошқаришида
иштирок этади. Натрий реабсорбцияси кучайганда хлор реабсорбцияси ҳам кучаяди. 
Хлорнинг ажралиб чиқиши натрийга боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Буйракларнинг кислота-асос мувозанатини сақлашдаги иштироки. Буйраклар 
моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган кислотали маҳсулотларини ташқарига 
чиқариш орқали қонда вадород ионлари мувозанатини сақлашда иштирок этади. 
Сийдикнинг рН муҳити жуда кенг кўламда ўзгариши мумкин. Айрим холларда 4,5 гача 
тушиб, 8,0 гача кўтарилиши мумкин. Шу йўл билан қон плазмаси фаол реакциясини 7,36 
да ушлаб туришда иштирок этади. 
Каналчалар бўшлиғида натрий бикарбонат бўлади. Каналчалар ҳужайраларида эса 
карбоангидраза ферменти бўлиб, СО

ва сувдан кўмир кислотаси ҳосил бўлади. 
Со
2

2
О↔ 
карбоангидраза 
Н
2
СО
3
↔Н
+
+НСОˉ
3
карбонат 
кислотаси 
диссоциацияланиб, водород (Н
+
) иони ва анион (НСО
-
3
) ҳосил бўлади. Н

иони 
ҳужайралардан секрецияланиб каналча бўшлиғига ўтади ва бикарбонатдан натрий сиқиб 
чиқариб юборилади, карбонат кислотаси ҳосил қилади, сўнгра сув ва карбонат 
ангидридига парчаланади. Ҳужайра ичида НСО
3
ˉ 
анионик филтратдан реабсорбцияланган 


билан бирикади.
Карбонат ангидриди мембрана орқали концентрациялар фарқи ҳисобига ҳужайра 
ичига киради. Ҳужайра ичида моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган СО
2
билан биргаликда карбонат кислотасини ҳосил қилади.
Каналчалар бўшлиғига секреция йўли билан бирикиб, ундан натрийни сиқиб 
чиқариб, бир асосли фосфат (Nа Н
2
Ро
4
) га айланади. 
Буйракларда аминокислоталарнинг дезаминланиши натижасида аммиак ҳосил 
бўлиб, у каналча бўшлиғига ўтади. Водород ионлари аммиак билан бирикади 

3

+
→NН
4
+
ва аммоний ион ҳосил қилади. Шу йўл билан аммиак зарарсизланиб 
аммиак тузи шаклида сийдик билан чиқариб юборилади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish