Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Эмиш (сўриш) ҳаракатлари янги туғилган боланинг лабига тегилганда намоѐн 
бўлади. Бу рефлекс учлик нервининг сезувчи охирлари таъсирланганда юзага чиқади, 
қўзғалиш учлик невдан узунчоқ мияда юз нерви билан тил ости нервининг мотор 
ядроларига ўтади. 
Овқат чайнаш оғиз бўшлиғидаги рецепторларнинг таъсирланишига жавобан 
рефлекс йўли билан юзага чиқадиган ҳаракат акти бўлиб, пастки жағнинг юқори жағга 


157 
нисбатан силжишидан иборат. Р.Магнуснинг маълумотларига қараганда овқат чайнаш 
маркази узунчоқ мияда шунинг учун булбар ҳайвонларда овқат чайнаш рефлексини юзага 
чиқариш мумкин. Таламус ва мия пўстлоғининг мотор зоналири бутун бўлгандагина овқат 
чайнаш акти нозикроқ бошқарилади. 
Овқат ютиш мураккаб координацияланган рефлектор акт бўлиб, унинг юзага 
чиқишида оғиш бўшлиғи, халқум ва қизилўнгач бош қисмининг кўпгина мускуллари 
қатнашади. Овқат ютиш акти икки фазадан иборат: 1) овқат луқмаси шаклланиб, халқум 
бўшлиғига яқинлаштирилади ва 2) овқат ютилиб, халқум мускуллари қисқаради, айни 
вақтда танглай пардаси кўтарилади, хиқилдоқ усти тоғайи (эпиглоттис) эса пастга 
тушади. Бу механизмнинг биринчи қисми ихтиѐрий равишда, иккинчи қисми ихтиѐрсиз-
шартсиз рефлекс йўли билан бошқарилади.
Овқат ютиш актида учлик нерв, тил-халқум нерви ва адашган нервнинг афферент 
системалари қатнашади. Овқат ютиш маркази шу рефлектор актни юзага чиқарувчи 
кўпгина ядроларнинг функционал бирлашмасидан иборат. 
Қусиш 
халкум 
ва 
меъда 
рецепторлари 
таъсирланганда, 
шунингдек 
вестибулорецепторлар ва бошқа баъзи рецепторлар таъсирланганда келиб чиқувчи 
рефлектор актдир. Шу рецепторлардан афферент толалар орқали узунчоқ мияга келувчи 
импулслар узунчоқ миядаги, шунингдек орқа миядаги кўпгина эффектор нейронларга 
боради. 
Қусиш вақтида меъдага кириш йўли очилади, ичак мускуллари ва меъда деворлари 
қисқаради, қорин пресси ва диафрагма мускуллари, халқум, хиқилдоқ, тил ва оғиз 
мускуллари қисқаради, сўлак ва кўз ѐши чиқади. 
Қусиш вақтида марказий нерв системасидаги кўпгина марказларнинг ҳолати 
ўзгаради, чунки унда мия ўзанининг ретикуляр формацияси ҳам қатнашади. Ретикуляр 
формация кўп марказлар билан боғлангани учун узунчоқ мия билан орқа миянинг турли 
қисмларидаги нейронлар фаолиятини функционал жиҳатдан бирлаштиради ва 
келиштиради, юқорироқдаги марказларнинг ҳолатини ўзгартиради. 
Акса уриш рефлекс йўли билан нафас чиқаришдан иборат мураккаб акт бўлиб, 
учлик нервнинг бурундаги рецепторлари таъсирланганда келиб чиқади. Акса уриш 
бошланганда юмшоқ танглай кўтарилиб, буруннинг ички тешигини беркитади сўнгра 
нафас чиқариш мускуллари қисқариб, кўкрак бўшлиғидаги босимни оширади, шундан 
сўнг бурун тешиги тўсатдан очилади ва бутун ҳаво бурун орқали зўр бериб чиқиб, бурун 
шиллиқ пардасига таъсир этаѐтган моддани олиб кетади. Акса уриш актида тил-халқум 
нерви, адашган нерв, тил ости нерви ва баъзи спинал нервларнинг афферент толалари 
қатнашади. 
Акса уриш каби, йўтал ҳам химоявий нафас рефлекси бўлиб, хиққилдоқ, кекирдак 
(трахея) ва бронхларнинг шиллиқ пардаси таъсирланганда келиб чиқади. Акса уришга 
қарама-қарши ўлароқ, йўталда бурун тешиги беркилмайди, балки овоз ѐриғи юмилади. 
Ўпкада зарур босим вужудга келгач, овоз ѐриғи тўсатдан очилади ва таъсир этаѐтган 
моддани кучли ҳаво оқими олиб чиқади. Йўталиш актида, акс уриш актидаги каби, 
эфферент толалар қатнашади, афферент сигналлар эса адашган нерв толалари орқали 
ўтади. 
Кўзнинг пирпираши ҳам химоя рефлекси бўлиб, кўзнинг шох пардаси билан 
конюнктиваси таъсирланганда келиб чиқади, бу пардалар учли нервнинг афферент 
толаларидан иннервацияланади. Улардан келувчи импулслар узунчоқ мияда юз нервининг 
ҳаракатлантирувчи ядросига ўтади (юз нервининг толалари кўзнинг доиравий мускулини 
иннервациялайди); нитижада кўз қовоқлари юмилади. 
Юқорида санаб ўтилган барча рефлектор актлардан ташқари, узунчоқ мия теварак-
атрофдаги оламда йўл топиш (ориентировка) га ва мускуллар тонусини бошқаришга 
имкон берадиган рефлектор механизмларда қатнашади. Тегишли рефлексларни юзага 
чиқарадиган афферент импулслари V-XII церебрал нервлар (жумладан, вестибуляр 


158 
нервлар) орқали, шунингдек, юз, бўйин, қўл-оѐқ ва тана мускулларининг рецепторларидан 
импулс ўтказувчи спинал нервлар (орқа мия нервлари) орқали келади. 
Шу тариқа узунчоқ мияси билан Варолий кўприги бутун қолган булбар ҳайвон 
ташқи таъсирларга жавобан спинал ҳайвондан мураккаброқ реакцияларни юзага чиқара 
олади. Бу ҳайвонларда барча асосий ҳаѐтий функциялар мукаммалроқ марказ билан 
бирлашган ва кўпроқ координацияланган. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish