172
Таламуснинг носпецифик ядролари. Таламуснинг носпецифик ядроларига баъзи
физиологлар ретикуляр формациянинг диэнцефалик қисми деб қарашади. Аммо
таламуснинг носпецифик ядролари морфологик структураси ва функциясига кўра мия
ўзанининг ретикуляр формациясидан фарқ қилади. Г.Жаспер электрофизиологик
экспериментларга асосланиб таламуснинг носпецифик системаси ярим шарлар
пўстлоғининг тез ва қисқа муддатли фаоллашишида қатнашади, деган хулосага келди.
Мия ўзанининг ретикуляр формацияси эса суст ва узоқ фаоллашишни вужудга келтиради.
Ўрта миянинг ретикуляр формацияси бутун мия пўстлоғининг тонусини сақлаб
туради, мия пўстлоғининг қайси структуралари аниқ рефлектор реакцияларнинг юзага
чиқишида қатнашса, фақат шу структураларни таламуснинг носпецифик ядролари
фаоллаштиради. Жумладан, таламуснинг носпецифик ядролари тийрак организм диққат
эътибор жараѐнларини ташкил этишда қатнашади.
Ретикуляр формация орқали мия пўстлоғига кирадиган афферент импулслар
одамда муайян сезгиларни вужудга келтирмайди, аммо улар специфик сенсор йўллар
орқали келувчи импулсларга жавобан мия пўстлоғининг реакцияларини кучайтиради.
Таламуснинг носпецифик ядролари билан кўчирувчи ва ассоциатив ядролар
ўртасида, шунингдек таламус билан пўстлоқ остидаги тузилмалар ўртасида ўзаро кенг
алоқалар бор. Таламуснинг носпецифик ядроларидан фақат иккитаси-олдинги вентрал
ядро билан ретикуляр ядро бевосита катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларига
тола беради.
Сезгиларнинг шаклланишида таламуснинг иштироки. Таламус сезгиларнинг келиб
чиқишида қатнашади, чунки у турли рецепторлар таъсирланганда келиб чиқувчи
импулсларни катта ярим шарлар пўстлоғига ўтказишдан ташқари, олинган ахборот
таламус ядроларида қайта ишланади, шунинг натижасида сезгилар ҳарактери ўзгаради.
Кўпгина тадқиқотчилар (Г.Гед ва бошқалар) нинг фикрича, таламуснинг оғриқ
сезувчанликнинг олий марказидир. Бу фикр қуйидаги далилларга асосланади. Одамдаги
нейрохирургия операциярида бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларига
бевосита таъсир этилса, оғриқ ҳисси жуда камдан-кам пайдо бўлади. Таъсир этувчи
электродлар таламусга қўйилганда эса, рўй-рост оғриқ реакциялари ва нохуш сезгилар рўй
беради. Шунга кўра таламуснинг баъзи бир касалликларида азобли оғриқ сезгилари пайдо
бўлишини невропатолог-клиницистлар қадимдаѐқ пайқашган. Салгина таъсирот-терига
тегиш, игнани салгина босиш, товуш ѐки ѐруғлик таъсири бундай беморларда энг оғир
оғриқ тутишига сабаб бўлади. Баъзан эса таламус зарарланганда оғриқ сезгиларини идрок
этиш бузилади, аналгезия ҳолати рўй беради, бунда оғритувчи таъсиротлар оғриқ
сезгиларини юзага чиқармайди. Ниҳоят организмнинг одатда оғрик ҳисси билан давом
этадиган типик реакцияларини ҳайвонлар устидаги тажрибада катта ярим шарлар
пўстлоғини олиб ташлагандан кейин (таламик ҳайвонларда) юзага чиқариш мумкин.
Мия ўзанининг ретикуляр формацияси оғриқ реакцияларининг келиб чиқишида
муҳим аҳамият касб этиши сўнгги вақтдаги тадқиқотларда аниқланди. Баъзи наркотик
моддалар, масалан: барбитуратларни киритиш йўли билан ретикуляр формация ишдан
чиқарилганда ва шу тариқа бош мия ярим шарлар пўстлоғига ретикуляр формациянинг
кўтарилувчи, фаоллаштирувчи таъсири тўхтатиб қўйилганда оғриқ реакциялари сусаяди.
Аммо келтирилган фактларнинг ҳаммаси оғриқ сезгиларининг шаклланишида
катта ярим шарлар пўстлоғининг иштирок этишини тўла инкор этолмайди. Мия
пўстлоғининг аҳамияти шу билан исбот этиладики, оғритувчи таъсиротларда сенсор
соҳаларда юзага чиқарилган потенциаллар қайд қилинади, бинобарин оғриқ
рецепторларидан мия пўстлоғига импулслар етиб боради. Оғриқ сезгилари ишонтириш
йўли билан сусайтирилиши мумкин (туғруқни оғриқсизлантиришда шу фактдан
фойдаланилади). Мия пўстлоғиниг сенсор зоналари зарарланганда оғритувчи таъсир
берилган жойни аниқ билиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: