Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Пролактин- аденогипофизнинг ацидофил ҳужайралари ишлаб чиқарилади.Бу 
гормон ҳамзм безлари ферментлари таъсирида осон парчаланади, шунинг учун уни тери 
остига ѐки венага юбориш керак. Бу гормон қуйидаги эффектларни юзага чиқаради. 
1. 
Сут безларида пролифератив жараѐнларни ва ўсишини тезлаштиради. 
2. 
Сутни ҳосил бўлиши ва ажралишини кучайтиради. Пролактан секреция 
ҳомиладорлик даврида ортади ва кўкрак билан гўдакни боққанда рефлектор равишда 
стимулланади. 
3. 
Буйракларда натрий ва сувни реабсорбциясини кучайтиради, бу хол сут 
ҳосил бўлишда мухим ахамият касб этади. 
4. 
Сариқ тана ҳосил бўлишини ва ундан прогестероннинг ажралишини 
кучайтиради. 
Пролактин секрецияси гипоталамуснинг пролактостатин ва пролактолиберин 
гормонлари орқали идора этилади. 
Гипофизнинг орқа бўлаги. Антидиуретик гормон (АДГ) таъсири органзмда икки 
хил эффектни юзага чиқаради. 
1. 
Бу гормон таъсирида буйракнинг дистал каналчаларида сувни қайта 
сўрилиши ортади, бунинг натижасида ҳаракатланаѐтган қоннинг ҳажми ортади ва шу 
билан боғлиқ ҳолда артериал босим ҳам ортади. Диурез камайиб, сийдикнинг нисбий 
зичлиги ортади. Сувнинг қайта сўрилиши натижасида ҳужайралараро суюқликда 
осмотик босим пасайиб кетади. Дистал каналчаларда сувнинг қайта сўрилишида 
аденилатциклаза ферменти катта аҳамият касб этади. 
2. 
АДГ катта дозаларда артериолаларнинг торайишини, бу ўз навбатида 
артериал босимни кўтарилишига олиб келади. Гипертинзиянинг ривожланишида, АДГ 
гормон таъсирида қон томир деворлари катехоламинларнинг торайтирувчи таъсирига 
сезувчанлиги кескин ортиб кетади. АДГ артериал босимни оширганлиги учун унинг 
иккинчи номи «вазопрессин» деб юритилади. АДГ нинг вазоконстрикция эффекти фақат 
катта дозалардагина намоѐн бўлади. Физиологик жараѐнларда эса бунинг аҳамияти 
айтарли катта эмас. АДГ узоқ муддат етарлича секрецияланмаса, қандсиз диабет 
касаллигига олиб келади. Унинг асосий белгилари кучли чанқаш (полидипсия) ва сийиш 
орқали кўп суюқлик йўқотиш (полиури) бемор суткасига 10-20 литргача сийиши 
кузатилади. Беморнинг бу белгилари синтетик вазопрессин ѐки ҳайвон гипофизи орқа 
бўлагидан таѐрланган препарат юборилганда йўқолади. 
Окситоцин.  Бу гормоннинг эффекти икки йўналишда намоѐн бўлади. 


179 
1) 
Окситоцин бачадон силлиқ мускулини қисқартиради. Ҳайвонларда гипофиз 
олиб ташланса, туғруқ қийинлашади ва узоқ давом этади. Окситоцин нормал туқруқ 
кечишини таъминлайди (номи ҳам шундан келиб чиққан, оху-кучли, tokos-туғруқ). 
2) 
Окситоцин лактация жараѐнининг идора этилишида ҳам иштирок этади. У 
сут безларида миоэпителиал ҳужайраларнинг қисқаришини кучайтиради ва шу сабабдан 
сут ажралишига ижобий таъсир кўрсатади. Окситоциннинг қондаги миқдори 
хомиладорликнинг охири ва хомиладорликдан кейинги даврида юқори бўлади. Гўдакни 
кўкрак билан боқилганда ҳам рефлектор равишда окситоцин секрецияси ортади. 
Гипофизнинг оралиқ бўлаги. Ҳайвонларда ва одам гипофизининг оралиқ бўлаги 
олдинги бўлагидан ажралган ва орқа бўлакка ѐпишган бўлади. Оралиқ бўлак гормони-
интермедин ѐки меланин стимулловчи гормон орқа бўлак гормонлари билан бирга 
чиқади. Одам терисининг пигментсиз қисмларига, тери ичига интермедин гормони 
юборилганда шу қисмлар ранги секин-аста нормал ҳолига келади. Интермедин гормони 
одамда тери пигментациясини бошқаради
Қалқонсимон без. Қалқонсимон безнинг асосий марфо-функционал бирлиги бу 
фолликулалардир. Фолликулалар овал шаклида бўлиб, унинг девори бир қатор кубсимон 
эпителиялардан ташкил топган. Фолликулалар коллоид суюқлиги билан тўлган бўлади, 
унда тироксин ва трийодтиронин гормонлари тироглобулин оқсили билан бириккан 
ҳолда бўлади. Фолликулалар орасидаги бўшлиқдан капиллярлар ўтади ва уни қон билан 
таъминлайди. Қалқонсимон безда қоннинг ҳажм тезлиги бошқа аъзоларга нисбатдан 
анча юқори. Фолликулалараро бўшлиқда парафолликуляр ҳужайралар ҳам жойлашади. 
(с-ҳужайралар), бу ҳужайралар тиреокалцитонин гормонини ишлаб чиқаради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish