Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Йўлдош гормонлари. Хомиладорликнинг ички секреция безлари томонидан 
бошқарилишида йўлдош ҳам иштирок этади. Йўлдошдан эстроген, прогестерон ва 
хорион гонадотропини чиқади. Ҳайвон бўғозлигининг иккинчи ярмида, яъни йўлдош 
яхши ривожланган ва юқорида айтилган гормонларни етарлича ҳосил қилаѐтган даврда 
гипофиз ва тухумдон олиб ташланса, хайвон бола ташламайди; бу шароитда йўлдош 
гормонлари гипофиз ва тухумдонлардан чиқадиган гормонларнинг ўрнини боса олади. 
Гормон гонадотропини гипофизнинг лютеинловчи гормонига ўхшаш таъсир 
этади. Бу гормонлар бўғозлар сийдиги билан кўплаб чиқиб туради. Бу факт 
хомиладорликни ғоят оддий йўл билан текшириб аниқлашга ѐрдам беради. Бу 
текширишда эркак бақанинг орқа териси остига 5 дан 10 мл гача сийдик юборилса, 
сийдикда гонадотропин бўлса, ҳайвон клоакасида 2 соатга қолмай сперматозоидлар 
пайдо бўлади. 
Эпифизнинг ички секрецияси. Эпифиз бош мия марказида, учинчи қоринча тубида 
жойлашган. Одам эпифизининг диаметри 3-4 мм. Бу безнинг борлигини 4 минг йилдан 
бери одамлар билса ҳам унинг фаолияти охирги 20-30 йиллар давомида аниқланди. ХVII 
асрда Р.Декарт эпифизни «жон эгари» деб фараз қилган. Асримизнинг бошларида 
овқатга майдаланган эпифиз қўшиб берилганда итбалиқларнинг ранги оқарганлиги 
аниқланган эди. Шунга асоланиб, ўтган асрнинг 50-йилларида америкалик олим 
А.Лернер эпифизда пигмент алмашинувига таъсир қиладиган модда бўлса керак, деб
тахмин қилди ва бир неча 10 минг қора мол эпифизидан бир-икки грамм модда ажратиб 
олади ва бақанинг организмига юборилганда, унинг териси оқариб кетди. Шундай 
қилиб, янги гормон мелатонин кашф қилинди. Олимлар ўтказган тажрибаларда 
мелатониннинг кўп қиррали самарага эга гормонлиги аниқланди. У бошқа бир биоген 
аминсератониндан ҳосил бўлиб, пигмент алмашинувини, жинсий фаолиятни, кеча-
кундузлик ва фасллик ритмларини, хужайралар бўлинишини ва ривожланишини 
бошқарилишида иштирок этади. Эпифиздан ташқари, мелатонин ҳазм тизимидаги 
апудоцитларда, томирлар эндотелийида, буйрак усти бези пўстлоқ қисмида, миячанинг 
Пуркинье ҳужайраларида, симпатик тугунларда синтезланади. Мелатонин кўз тўр 
пардасида ҳам топилган. Гормоннинг тўр пардасидаги миқдори камайиб кетса, 
одамнинг рангларни ажратиш қобилияти бузилади. Мелатонин уйқу келтириш 
қобилиятига ҳам эга. Бир неча томчи гормон эритмаси мушук бурнига томизилганда 70-
100 дақиқа давом этувчи чуқур уйқу кузатилади. 
Охирги вақтда мелатониннинг яна бир жуда муҳим хоссаси аниқланди. У 
ҳужайралар бўлинишини секинлаштириб, ўсмага қарши таъсир кўрсатар экан. 


190 
Мелатонин гипофиздан гонадотроп гормонларнинг қонга ўтишини камайтиради. 
Демак, унинг қондаги миқдори кўпайиб кетса балоғатга етиш чузилиб кетади. 
Гормоннинг етишмовчилигида эса жинсий ривожланиш тезлашади. 
Айрисимон без (тимус). Айрисимон без иммун тизимнинг марказий аъзоси бўлиб, 
эндокрин фаолиятни ҳам кўрсатади. Бу без тўқимасидан таъсир кўрсатиши ва 
ажратилишида фарқи бўлган талай пептид ва оқсил табиатли физиологик моддалар 
олинган. Улар қаторига лимфоцитларни рағбатлантирувчи гормон, тимозин, тимин, 
томотоксин ва бошқалар киради. Бу моддалар иммунитетнинг турли омилларига, 
лимфопоэзга, нерв-мускул ўтказилишига таъсир қилади. Аммо улар чин гормон 
ҳисобланмайди. 
Мавжуд маълумотлар айрисимон безнинг иммун тизими ва ички секреция 
безлари фаолиятини монандлаштириб турувчи аъзо, дейишга асос бўлади. 
Тўқима гормонлари. Биологик фаол моддалар, фақат махсус эндокрин безларда 
эмас, балки организмда тўқима ва аъзоларда синтезланиши ҳам мумкин. Ҳозирда тўқима 
ва аъзоларда 50 хилга яқин синтезлаш қобилиятига эга ҳужайралар топилган. Бу 
ҳужайраларнинг кўп қисми ҳазм тизими аъзоларида, ўпка буйрак, юрак ва бошқа 
эндокрин тизимига кирмайдиган аъзоларда учрайди. Гормон синтезловчи ҳужайраларни 
махсус имуногистокимѐвий усуллар ѐрдамида аниқлаш мумкин. 
Бу ҳужайраларнинг модда алмашинуви ўзига хос бўлиб, биоген аминларнинг 
ўтмишдошларини карбоксилсизлаштириш ва улар қолдиғидан пептид гормонларни 
синтезлаш қобилиятига эга. Бу ҳужайралар АПУД- тизимни ташкил қилади. 
Апудоцитлар синтезлайдиган гормонлар жуда кўп. Улар серотонин ва мелатонин, 
катехоламинлар ва гистамин, гастрин, секретин, мотилин ва бошқа моддаларни ишлаб 
чиқаради. 
Бу борада ҳазм тизимининг фаоллиги юқори, ундаги апудоцитлар 20 хил гормон 
ишлаб чиқаради. Бу гормонлар асосан ингичка ичак шиллиқ пардасидаги ҳужайраларда 
синтезланади, шу туфайли уларни махсус бир гурухга-энтерин тизими гормонлари 
гуруҳига бирлаштирадилар. Уларни яна гастроинтестинал гормонлари деб аташади, бу 
гормонлари секретин, холецистокинин–панкреозимин, гастрин, бембезин, мотилин, 
соматостатин, энкефалин ва бошқалар киради. Улардан энг муҳимлари хусусида 
тўхталиб ўтамиз. Секретин биринчи кашф этилган гастроинтестинал гормон. 
Секретинни ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ пардасидаги махсус ҳужайралар 
синтезлайди. Молекуласи 27 аминокислота қолдиғидан ташкил топган. 
Молекуляр массаси 3035. Секретин таъсирида меъда ости безидан шира 
ажралиши кескин кўпаяди, шира таркибидаги бикарбонатлар ортади. Бундан ташқари бу 
гормон ўт-сафро ва ингичка ичак шираси билан сув ҳамда тузлар ажралишини 
кўпайтиради. Секретин таъсирида ошқозон безларида ферментлар ажралиши кўпайса, 
айни вақтда хлорид кислота секрецияси тўхтайди. У ҳазм тизими аъзоларининг силлиқ 
мускулларини ҳам тормозлайди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish