Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Аѐллар жинсий гормонлари. Аѐллар жинсий гормонлари безларидан (тухумдон) 
эстрогенлар ва прогестерон ишлаб чиқарилади. Бу гормонларнинг ажралиши циклик 
характерга эгадир, бу қизларда хайз кўриш пайтида гипофизни гонадотроп 
гормонларининг секрециясига боғлиқ бўлади. Эстрогенлар фақат жинсий безлардан 
эмас, бу гормонлар, оз миқдорда буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг тўрсимон 
соҳасида ҳам ишлаб чиқарилади. Хомиладорлик пайтида эстрогенлар секрецияси
йўлдошнинг гормонал фаоллиги таъсирида ортади. Бу гуруҳда фаоллиги юқори бўлган 
гормон β-эстрадиол бўлиб ҳисобланади. Сариқ тананинг гормони прогестерон бўлиб, 
хайз кўришнинг охирларида унинг секрецияси кучаяди. 
Эстрогенлар таъсирида бирламчи ва иккиламчи аѐллар жинсий белгиларининг 
юзага чиқиши тезлашади. Балоғатга етиш даврида тухумдонлар ўлчами, бачадон, қин ва
ташқи жинсий аъзоларнинг ўлчами катталашади. Пролиферация жараѐнлари ва 
эндометрияда безнинг катталашуви кузатилади, бу таъсир остеобластлар фаоллигини 
ошириш орқали намоѐн бўлади. Шу билан бир қаторда, суякнинг эпифизар тоғайига 
таъсир этиб, унинг узунасига ўсишини тормозлайди. Бу гормонларнинг таъсири 
натижасида оқсиллар биосинтези кучаяди, ѐғларнинг ҳосил бўлиши ҳам ортади, ортиқча 
ѐғлар тери остига шундай тўпланадики, аѐл қоматини характерлаб беради. Эстрогенлар 
таъсирида аѐл териси нозик, силлиқ ва капиллярлар билан яхши таъминланади, жун 
билан қопланиши ҳам аѐл типига мансуб бўлади. 
Прогестероннинг организмдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат: уруғланган 
тухум ҳужайрасини эндометрияга инплантациясига тайѐрлайди. Бу гормон таъсирида 
эндометрия ҳужайраларининг пролифератив ва секретор фаоллиги ортади. 
Пролифератив ва секретор фаоллик сут безларида ҳам кузатилади, бу эса унинг 
ўлчамининг катталашувига олиб келади. Бу безлардан жинсий гормонларнинг оз ишлаб 
чиқарилиши қуйидаги ҳолатларга: хайзнинг бузилиши, сут безлари, қин, бачадоннинг 
атрофиясига олиб келади. Суяк тизими ҳам кўп ўзгаришларга учрайди, суякнинг 
эпифизар соҳаси ўсишдан тўхтайди, бу эса суякнинг узунасига ўсишини тормозлайди. 
Бундай аѐлларнинг ташқи кўриниши, эркаклар ташқи кўринишини эслатади ва овоз 
тембри паст бўлади. 
Эстроген ва прогестерон ажралиб чиқишининг бошқарилиши гипофизнинг 
гонадотропин гормони орқали идора этилади. Қиз болаларда бу гормон 9-10 ѐшдан 
ажрала бошлайди. Гонадотропинларнинг секрециясини эса қондаги аѐллар жинсий 
гормонларини кўпайиб кетиши тормозлайди. 
Аѐллар жинсий цикли. Қизлар балоғатга етгач овуляция вақти-вақти билан 
такрорланиб туради. Жинсий цикл 27-28 кун давом этади. Уни 4 даврга ажратишади: 1) 
овуляциядан олдинги давр, 2) овуляция, 3) овуляциядан кейинги давр, 4) тинчлик даври. 
Овуляциядан олдинги даврда аѐл организмида қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:
бачадон катталашади ва қонга тўлишади, бачадон шиллиқ пардаси ва безлари ўсиб 
кетади, Фаллопий найралирининг ва бачадон мускул пардасининг перисталтик 
ҳаракатлари кучаяди ва тезлашади; қин шиллиқ пардаси ўсади ва қин шилимшиғида 
кўчиб тушган эпителий ҳужайраларининг сони кўпаяди. Бу ўзгаришларнинг сабаби, 
гипофиздан фолликулни стимулловчи гормонни кўп ишлаб чиқаришидир. Овуляциядан 
олдинги даврга хос бўлган барча ўзгаришлар гипофиздан чиқадиган гормонларнинг 
тухумдонлар ички секрециясига таъсир қилиши натижасида келиб чиқади. 
Нормал организмда фолликулни стимулловчи гонадотропин гормон миқдорини 
секин-аста ортиши кўпроқ етук Грааф пуфакчасининг узил-кесил етилишини 
тезлаштиради. Бу Грааф пуфакчасининг сирти ѐрилиб, ичидан тухум ҳужайра чиқади, 
бошқача айтгандаовуляция рўй беради. Овуляция даври Грааф пуфакчасининг ѐрилиб, 
ичидаги тухум ҳужайранинг чиқиши ва Фаллопий найи орқали бачадонга силжиб 
боришидан бошланади. Тухум ҳужайра Фаллопий найидан ўта туриб уругланади. 


189 
Уруғланган тухум ҳужайра бачадонга тушиб, унинг шиллиқ пардасига ѐпишади. 
Жинсий цикл шу ерда узилиб, аѐлнинг бўйида бўлади. Тухум ҳужайра най орқали 
бачадонга етиб бориши учун қарийиб уч сутка керак. Тухум уруғланмаса, овуляциядан 
кейинги давр бошланади. Аѐллар бу даврда хайз кўради. Уруғланмаган тухум ҳужайра 
бачадонга тушиб, унда бир неча кун тирик туради, сўнгра халок бўлади. Айни вақтда 
гипофизнинг олдинги бўлагидан гонадотроп гормонлар чиқиши прогестерон таъсирида 
камаяди. 
Гипофизнинг 
фолликулостимулловчи 
гормони 
камайиши 
туфайли 
тухумдонларда эстрогенлар камроқ ҳосил бўлади, бинобарин, Фаллопий найлар, 
бачадон ва қинда овуляциядан олдинги ўзгаришларни вужудга келтирган ва уларни 
қувватлаб турган омиллар йўқолади. Бу даврда тухумдон гормонларининг камайиши 
туфайли бачадоннинг тоник қисқаришлари кучаяди, натижада унинг шиллиқ пардаси 
кўчади. Шиллиқ парда парчалари қон билан бирга чиқади-хайз қони кетади. Хайз қони 
кетиб бўлгач бачадон шиллиқ пардаси тез регенарацияланади. 
Овуляциядан кейинги давр тугагач, овуляциялараро тинчлик даври бошланади
ундан сўнг янги циклнинг овуляциядан олдинги даври давом этади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish