Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ҳид билув ахборотларини кодлаш. Микроэлектродлар ѐрдамида қилинган 
тажрибалар шуни кўрсатдики, таъсирнинг сифати ва интенсивлигидан келиб чиқиб, 
рецепторлар импулсациянинг частотасини ошириб жавоб берадилар. Ҳар бир ҳид билув 
рецептори бир эмас, балки бир неча ҳид таратувчи моддаларга жавоб беради, лекин 


198 
уларнинг айримларига кўпроқ эътибор беради. Рецепторнинг бу хоссаси замирида ҳар 
хил моддалар таъсирига ҳид билув сенсор тизим марказларида айни шу ҳидларга нисбатан 
таниш ва кодлаш ҳодисалари рўй беради. Электрофизиологик текширишлар шуни 
кўрсатдики, организмга берилган ҳар хил ҳидларга пиѐзчанинг қўзғалган ва тормозланган 
қисмлари турлича бўлиши маълум бўлди. Юқоридаги тадқиқотлар асосида ҳид билиш 
жараѐнида ахборотларнинг кодлаш усулларини тўла очиб бермади. 
Ҳид билув тизимининг марказий проекцияси. Ҳид билув тизимининг ўзига хос 
томони шундаки, унинг афферент толалари таламусда кесишмайди, яъни бош миянинг 
қарама-қарши томонига ўтмайди. Ҳид билув пиѐзчасидан чиқувчи тракт бир неча 
тутамлардан ташкил топади ва қуйидаги олдинги мия бўлимларига йўналади: олдинги ҳид 
билув ядросига, ҳид билув бўртиғига, препириформ пўстлоққа, периамигдаляр пўстлоққа 
ва бодомсимон ядролар комплексининг бир қисмига. Ҳид билув марказларининг барчаси 
ҳам ҳидни ажратишда иштирок этмайди, шунинг учун бу марказларни ассоциатив 
марказлар тарзида қараш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу марказлар мураккаб овкатланиш, 
ҳимоя, жинсий ва бошқа рефлексни юзага чиқарувчи тизимлар билан ўзаро боғланишини 
таъминлайди. Ҳид билув пиѐзчасининг эфферет идора этилиши ҳам яхши ўрганилмаган. 
Одамларда ҳид билув тизимининг сезувчанлиги. Инсонларда бу сезгирлик жуда 
юқори: битта ҳид билув рецептори ҳид таратувчи модданинг битта молекуласи асосида 
қўзғалиши мумкин, унчалик кўп бўлмаган рецепторларнинг қўзғалиши ҳид билиш 
ҳиссини чақириши мумкин. Шундай бўлса ҳам, инсонлар ҳид таратувчи модда ҳиди 
бошланғич концентрациянинг атиги 30-60% ини ажрата олада (ажратиш бўсағаси). 
Итларда бу кўрсаткич одамларга нисбатан 3-6 маротаба юқори. Ҳид билув тизимда 
адаптация бир мунча секин рўй беради, бу ҳолат ҳаво тезлигига ва ҳид таратувчи 
модданинг концентрациясига боғлиқ бўлади. 
Таъм билув тизими. Эволюция жараѐнида таъм билиш овқатни истеъмол қилиш 
ѐки қилмасликда муҳим босқичга кўтарилди. Тиббий шароитларда таъм билиш бошқа 
сенсор тизимлар: ҳид билув, тактил ва термик сенсор тизимлар билан бирга 
комбинацияланди. Таъм билиш худди ҳид билиш каби хеморецепцияга асосланган. Таъм 
билиш рецепторлари оғиз бўшлиғига тушган озиқ моддаларнинг характери ва 
концентрацияси тўғрисидаги ахборотларни узатади. Уларнинг қўзғалиши мияни турли 
бўлимларида шундай мураккаб занжир реакцияларини чақирадики, бунда ѐ ҳазм 
аъзоларини ишга туширади ѐки организм учун зарарли моддаларни оғиз орқали туфлаб 
чиқариб юборади. 
Таъм билиш рецепторлари. Таъм билиш рецепторлари тилда, ҳалқумнинг орқанги 
деворида, юмшоқ танглайда, бодомчаларда ва кекирдак устида жойлашган. Уларнинг 
кўпчилиги тилнинг учида, қирғоқларида ва тилнинг орқанги қисмида жойлашади. Таъм 
билув ҳужайралари колбачасимон шаклга эга бўлиб, одамларда унинг узунлиги ва 
кенглиги 70 мкм атрофида. Таъм билув ҳужайралари тилнинг шиллиқ қавати юзасигача 
етиб бормайди, балки оғиз бўшлиғи билан махсус тешиклари орқали боғланади. 
Таъм билув ҳужайралари – организмдаги энг кам умр кўрувчи эпителиал 
ҳужайралардир, ўртача ҳар 250 соатда эски ҳужайра янгиси билан алмашинилади. Ҳар 
бир таъм билув ҳужайраларида узунлиги 10-20 мкм бўлган 30-40 та нозик 
микроворсинкалар бўлади. Бу микроворсинкалар рецепторлар қўзғалишида муҳим 
аҳамиятга эгадир. Тахмин қилишларича, микроворсинкаларда фаол марказлар-
стереоспецифик қисмлар бўлиб, ҳар хил моддаларни танлаб адсорбциялайди. Озиқ 
моддаларнинг кимѐвий энергиясини рецепторлар нерв қўзғалишига айланиш механизми 
ҳали охиригача очилмаган. 
Таъм билув тизимининг электрик потенциаллари. Ҳайвонларда ўтказилган 
тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, тил ҳар хил моддалар билан таъсирлаганда 
(шакар, 
туз, 
кислота) 
рецепторларнинг 
суммар 
потенциалини 
ўзгарганлиги 
микроэлектродлар ѐрдамида аниқланган. Бу потенциал анча кеч юзага чиқади, таъсирдан 
сўнг 10-15 секунд вақт талаб этилади. 


199 
Таъм билув маркази ва ўтказувчи йўллари. Барча хилдаги таъм билув 
сезувчанликнинг ўтказувчиси бўлиб ноғора парда ва тил-ҳалқум нерв ҳисобланади. 
Уларнинг ядролари узунчоқ мияда жойлашади. Таъм билув рецепторларидан келаѐтган 
кўплаб толалар ўзига хослиги билан ажралиб туради, масалан, фақатгина туз, кислоталар 
ва хинин таъсирига импулс разрядларининг ортиши билан жавоб қайтарса, бошқа толалар 
эса фақат шакарга реакция қилади. 
Таъм билув афферент импулслари мия ўзанининг бирламчи тутамига келади. 
Бирламчи тутам ядросидан иккинчи нейроннинг аксони бошланади, бу аксон таламусгача 
давом этади, бу ердан учинчи нейрон бошланади ва у таъм билишнинг пўстлоқ маркази 
томон йўналади. 
Таъм сезиш. Ҳар хил одамларда абсолют таъм билишнинг абсолют сезувчанлик 
даражаси ҳар хил бўлади, баъзи ҳолатда «таъм билиш кўрлиги» гача боради. Абсолют
сезувчанлик даражаси организмнинг умумий ҳолатига боғлиқ бўлади (очлик, 
ҳомиладорлик). Абсолют сезувчанлик даражаси ўзгаришида 2 та хусусиятини инобатга 
олиш керак: ажратиб бўлмайдиган таъм билиш ҳисси ва таъмни ажрата олиш, шунингдек 
уни ҳис қилиш. Бошқа сенсор тизимлар каби таъмни қабул қилиш поғонаси уни сезиш 
ҳиссидан доимо юқори бўлади. 
Таъм билишнинг адаптацияси. Моддалар узоқ вақт таъсир этилганида бу моддага 
нисбатан рецепторларда адаптация кузатилади (таъм билиш ҳиссининг пасайиши). Аччиқ 
ва тахирга нисбатан ширин ва шўрга адаптация тез рўй беради. Яна шундай алмашиш 
адаптацияси рўй берадики, бундай ҳолатда бир модда таъсир этилганда, бошқа бир 
моддага бўлган сезгирлик сусаяди. Бир қанча моддалар бир вақтда ѐки кетма-кет
берилганида таъм билиш контрасти ѐки аралашуви юз беради. Масалан, аччиққа нисбатан 
организмнинг адаптацияси шўрга бўлган сезувчанликни ошириб юборади. Бир неча хил 
таъмли овқат истеъмол қилинса, янги таъм ҳиссини сезиш ҳам мумкин.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish