201
Узоқдан кўриш. Узоқдан кўрувчи кўзнинг бўйлама ўқи калта, шу сабабли узоқдаги
нарсалардан келаѐтган параллел нурлар тўр парда орқасида тўпланади. Тўр пардада эса
ѐруғ сочиш доираси вужудга келади, яъни нарса тасвири ноаниқ, ѐйилиб тушади.
Рефракциянинг бу камчилигини бартараф қилиш учун аккомодацияга зўр
бериш яъни,
гавҳар қабариқлигини ошириш зарур. Шу сабабли узоқдан кўрувчи киши фақат яқинга
қараганда эмас, балки узоққа қараганда ҳам аккомодацион мускулларга зўр беради.
Узоқдан кўришни бартараф қилиш учун одамлар икки томони қабариқ кўзойнак
тақишади. Гиперметропиянинг қарилик давридаги узоқдан кўришга аралаштирмаслик
керак.
Астигматизм. Турли йўналишларда (масалан, горизонтал ва вертикал меридианлар
бўйича) нурларнинг турлича синиши астигматизм деб юритилади. Астигматизмни ҳам
рефракция аномалияларига қўшмоқ мақсадга мувофиқ бўлади. Барча ѐшдаги
кишиларни
бир қадар астигматик ҳисобланади, шунинг учун астигматизмни оптик система бўлган кўз
тузилишининг такомиллашмаганлигига йўймоқ керак.
Астигматизмнинг асосий сабаби, кўзнинг шох пардаси том маънодаги сферик
юзага эга эмаслигида бўлиб, шох парданинг турли йўналишлардаги
эгрилик радиуси
турлича.
Астигматизмнинг кучли даражалари цилиндрлик юзага ўхшаб кетади, натижада
тўр пардадаги тасвир бузилади.
Қорачиқ ва қорачиқ рефлекси. Кўз ичига тушадиган ҳамма ѐруғлик нурларини
рангдор парда марказидаги тешик ўтказади, шу
тешик қорачиқ деб аталади. Қорачиқ
фақат марказий нурларни ўтказади ва сферик абберацияни бартараф қилиб, тўр пардага
нарсаларнинг равшан тасвири тушишига ѐрдам беради. Агар кўзни қисиб, ѐруғлик
нурларини тушишига тўсқинлик қилинса, кейин кўз очилганда қорачиқ кенгайганини
кўрамиз («қорачиқ рефлекси»). Рангдор парданинг мускуллари қорачиқ
катталигини
ўзгартириши орқали кўзга тушаѐтган ѐруғлик оқимини идора этади. Оддий шароитда ѐш
одамда кўз корачигининг диаметри 1,8 мм дан 7,5 мм гача бўлади. Жуда ѐруғ жойда
қорачиқ диаметри минимал бўлади 1,8 мм. Кундузги ўртача ѐруғ жойда қорачиқ диаметри
2,4 мм ни ташкил қилса, қоронғуликда эса қорачиқ максимал 7,5 мм гача. кенгаяди
Рангдор пардада қорачиқ катталигини ўзгартирадиган мускуллар бор, булардан бир тури-
ҳалқасимон мускуллар (m. sphincter iridis) кўзни ҳаракатлантирувчи
нервнинг
парасимпатик толаларини идора қилади, иккинчиси эса радиал мускуллар (m. dilatator
iridis) симпатик нерв толаларини идора қилади. Ҳалқасимон мускуллар қисқарганда
қорачиқ тораяди, радиал мускуллар қисқарганда эса, қорачиқ кенгаяди. Шунга кўра,
ацетилхолин ва эзерин қорачиқни торайтиради, адреналин эса қорачиқни кенгайтиради.
Бундан ташқари, қорачиқ инсон қўрққанида, ғазабланганида, кучли оғриқ сезганда ва
гипоксияда ҳам кенгаяди. Қорачиқнинг кенгайиши – бир қатор патологик ҳолатларда
муҳим диагностик симптом ҳисобланади. Масалан, оғриқдан келиб чиқувчи карахтлик,
гипоксия ва ҳоказо. Соғлом одамнинг иккала кўз қорачиғи бир хилда кенгайган ѐки
торайган бўлади. Бир кўзга ѐруғлик туширилса, иккинчи кўз қорачиғи ҳам тораяди;
бундай реакция ҳамжиҳатлик реакцияси деб аталади. Баъзи патологик холатларда иккала
кўз қорачиқлари катта-кичик бўлади (анизокория). Бир
томондаги симпатик нервнинг
зарарланиши натижасида қорачиқ тораяди (миоз) ва айни вақтда кўз ѐриғи ҳам торайса
(Горнер симптоми) N. oculomotorius-нинг фалаж бўлиши натижасида бир кўз қорачиғи
кенгайиши мумкин (мидриаз).
Do'stlaringiz bilan baham: