Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Сенсор тизимларнинг ўзаро алоқаси. Сенсор тизимларнинг ўзаро алоқаси спинал, 
ретикуляр, таламик ва пўстлоқ даражасида юзага чиқади. Айниқса сигналлар 
интеграцияси ретикуляр формацияда рўй беради. Бош мия пўстлоғида олий тартибли 
сигналлар интеграцияси амалга оширилади. Пўстлоқ нейронларини кўплаб носпецифик ва 
сенсор тизимлар билан бўлган алоқаси ҳар хил комбинацияланган сигналларга жавоб бера 
олиш имконини туғдиради. Айниқса бу хусусият мия катта ярим шарлари ассоциатив 


197 
бўлимидаги нерв ҳужайраларида яққол намоѐн бўлади. Улар юқори пластиклик хоссасига 
эга бўлиб, бу нарса доимо янги образларни танишида ѐрдам беради. 
Бош мия пўстлоғидаги сенсораро (кросс-модал) ўзаро алоқа «дунѐ карта»-сининг 
шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳид билув тизими. Ҳид билув тизимининг рецепторлари. Юқори бурун йўлларида 
ҳид билув рецепторлари жойлашади. Ҳид билув эпителийси бош нафас йўлларида 
жойлашиб 100-150 мкм қалинликда бўлиб, диаметри 5-10 мкм бўлган рецептор 
ҳужайраларни ушлайди. Одамларда ҳид билув рецепторларининг умумий сони 10 млн га 
яқин бўлади. Ҳар бир ҳид билув ҳужайрада сферик кенгайган қисми бўлиб, унда эса 10 
мкм узунликдаги 6-12 тагача киприкчалари бўлади. Киприкчалар ҳид билув безлари ҳосил 
қилган суюқ муҳитда тебраниб туради. Бундай киприкчаларнинг бўлиши уларни ҳид 
таратувчи моддалар молекуласи билан алоқада бўлувчи юзасини ўн маротабага оширади. 
Ҳид билув ҳужайрасининг сферик кенгайган қисми унинг муҳим цитокимѐвий маркази 
бўлиб ҳисобланади. 
Ҳид билув рецептор ҳужайраси-биполяр ҳужайра бўлиб, киприкчалар ҳужайранинг 
апикал қутбида жойлашган бўлса, унинг базал қисмидан эса миелинсиз аксон бошланади. 
Рецепторлар аксоннинг ҳид билув нервини ҳосил қилади, сўнгра бу нерв мия суяги 
асосига кириб, ҳид билув пиѐзчасини ҳосил қилади. Таъм билув ҳужайралари каби ҳид 
билув ҳужайралари ҳам доимо янгиланиб туради. Ҳид билув ҳужайралари 2 ойга яқин 
ҳаѐт кечиради. 
Ҳид таратувчи моддаларнинг молекуласи ҳаво оқими билан ѐки овқат истеъмол 
қилаѐтганда оғиз бўшлиғидан ҳид билув безлар ишлаб чиқарган шиллиқ моддага тушади. 
Тез-тез нафас олиш молекулаларни шиллиқ моддага келишини тезлаштиради. Шиллиқ 
моддада ҳид таратувчи моддаларнинг молекуласи қисқа вақтга ҳид билув рецептори 
бўлмаган оқсиллар билан бирикади. Айрим молекулалар эса ҳид билув рецепторининг 
киприкчаларига етиб бориб, у ердаги хид билув рецепторларини оқсиллари билан 
бирикади. Бунинг натижасида ҳид билув оқсиллари фаоллашади, шундан сўнг ц АМФ 
синтез қилувчи аденилатциклаза ферменти фаоллашади. Цитоплазмада ц АМФ 
концентрациясининг 
ортиши 
рецептор 
ҳужайраларни 
мембранасида 
натрий 
каналларининг очилишига олиб келади, бу ўз навбатида рецептор потенциалнинг 
генерализациясига олиб келади.
Ҳид
билув ҳужайралари миллиондан ортиқ ҳар хил ҳид таратувчи моддалар 
молекуласини ажрата олади. Шундай бўлса ҳам, рецептор ҳужайраларнинг физиологик 
қўзғалиши шу ҳужайра учун ҳарактерли бўлган молекула юзага чиқади, аммо ҳид 
таратувчи моддаларнинг спектри жуда кенгдир. Лекин бу спектр ҳар хил ҳужайралар учун 
бир хил бўлиши мумкин. Шундан бўлса керак 50% и ортиқ ҳид таратувчи моддалар 
ҳоҳлаган иккита ҳид билув ҳужайралар учун умумий бўлади.
Яқингача тадқиқотчилар паст даражадаги молекулаларни ажратиш уларнинг 
мембранасидаги кўплаб ҳид билув рецептор оқсилларини бўлишига боғлиқ, деб 
ўйлардилар. 
Ҳозирда шу нарса маълум бўлдики, ҳар бир ҳид билув рецептор ҳужайра 
мембранасида фақат бир хил оқсил бўлади. Битта оқсил турли хил ҳид таратувчи 
моддалар молекуласи билан боғлана олади. 
Электроолфактограмма. Ҳид билув эпителийси юзасидан ѐзиб олинган суммар 
электр потенциалига электроолфактограмма деб аталади. Бу монофазали негатив тўлкин 
бўлиб амплитудаси 10 мв гача етади ва бир неча секунд давом этади. Баъзида 
электроолфактограммада потенциалнинг позитив оғишларини ҳам пайқаш мумкин, агар 
узоқ вақт давомида таъсир этилганида катта негатив тўлқин ѐзиб олинади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish