3.1. Aхборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқувчиларда ўқув-билув мотивларини шакллантиришга доир тажриба-синов ишларини ташкил этиш йўл-йўриқлари
Aхборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқув-билув мотивларини шакллантириш юзасидан олиб борган тажриба синов ишларимиз қуйидагича мазмун касб этди:
Педагогик тажриба-синов ва унинг натижалари таҳлилини Тошкент шаҳар Ҳамза туманида жойлашган 255-мактабнинг 3-A синфида дарсларда ўқувчиларнинг ўқув–билув мотивларини шакллантиришда ахборот – коммуникацион технологияларидан фойдаланиш бўйича ўтказилган эркин давра суҳбатини малакавий амалиёт даврида ўтказдик.
Магистрлик диссертациясининг натижалари тадқиқот масаласи ва фаразларини янада аниқ таърифлашга ҳамда тажрибани ишлаб чиқиш имконини берди.
Тажриба масалаларини таърифлаш учун, уларни ечиш воситаларини танлаш учун тажриба ва назорат гуруҳларида (ташхислашнинг 2-босқичи) ўқувчиларда ўқув–билув мотивларининг шаклланиш даражаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарур. Шу боис муаммо борасида керакли маълумотларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб бордик.
Ўтказилган тажриба-синов ишларида 2 нафар бошланғич синф ўқитувчиси, 73 нафар бошланғич синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Тажрибанинг асосий мақсади қуйидагича эди:
1) билим олиш жараёнига нисбатан ўқувчиларда қизиқишини уйғотиш, ахборот – комммуникацион технологиялари асосидаги таълим бериш шароитларига нисбатан ўқувчиларда кўникмалар ҳосил қилиш,таълим олиш жараёнида ахборот–коммуникация технологияларининг ўрни ва роли билан таништириш.
2) бошланғич синф ўқувчиларининг билим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш йўл – йўриқлари билан таништириш, ушбу фаолиятнинг ҳар бир компоненти аҳамиятини очиш;
3) ўқувчиларда мотивларнинг шаклланиш динамикасини ўрганиш ва аниқлаш.
Ўқувчиларнинг ўқув–билув мотивларини шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишлари 2011-2012 ва 2012-2013 ўқув йилларида Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги 255-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфларида давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, бошланғич синф ўқувчиларида ўқув–билув мотивларини шакллантириш мақсадида ўтказилди.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув–билув мотивларини шакллантиришга қаратилган тажриба-синов ишлари бир неча босқичларда ўтказилди.
Тажриба-синов ишларининг биринчи босқичида 1-3-синф дарсларини (2-чорак) кузатиш. Дастурнинг бу қисмида ўқув предметлари бўйича ўтказилган машғулотларда ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятини мотивлаштириш тизими ишлаб чиқилди. Бунда асосан, она тили ўқиш ва математика дарслари бўйича машғулотлар олиб борилди.
Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичида ўқувчиларларда ўқув–билув мотивларини шакллантиришга қаратилган фаолиятлар ажратиб олиб кузатилди. Улар мазкур босқичда бир қатор таълимий топшириқларни бажариб, ўзларида шаклланган ўқув–билув мотивларини намойиш қилдилар. Бу ўрганилаётган мавзу бўйича материалларни таниш ва нотаниш вазиятларда мустақил қайта тиклаш эвазига янги ахборотларни қўлга киритиш билан тавсифланди.
Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш қуйидагича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали тадбиқ қилинди.(1-жадвал):
Таълим-тарбия жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш босқичлари:
3.1-жадвал.