Педагогика, психология назариясининг асосий тамойилларини хисобга олган ҳолда таълимий фаолиятнинг мазмунини унинг мақсадига мослигини таъминлайди.
2.
Очиқлиқ (аммабоплик)
Фаолиятни бошқаришнинг ихтиёрий усулини татбиқ қилиш имконияти; таълим мақсадларига мос келувчи танлашнинг мавжудлиги;
3.
Мақсадга йўналганлик
Таълим ва тарбиявий фаолиятнинг яқин ва узоқ мақсадлари, мақсадга эришиш даражалари ҳақидаги доимий ахборотлар билан таъминлаш.
4.
Фаолиятни ҳамкорликда олиб боришни таъминлаш
Ресурслардан имкон қадар ҳамкорликда фойдаланиш имкониятини бериши лозим.
5.
Кириш назоратининг Мавжудлиги
Таълим ва тарбиявий фаолиятни индивидуаллаштириш мақсадини ташҳисли ўрнатиш, шунингдек талаб қилинган биринчи ёрдамни кўрсатиш;
6.
Мотивлаш- тиришнитаъминлаш
Таълим ва тарбиявий фаолиятнинг шакллари, юқори кўргазмалилик, ўз вақтидаги тескари алоқа, мақсадга йўналганлик билан мустаҳкамланувчи доимий юқори мотивлаштиришнинг шаклланиши.
7.
Таълим ва тарбиявий фаолиятни индивидуаллаштириш
Таълим ва тарбиявий фаолиятни индивидуаллаштиришнинг мазмуни фойдаланувчиларнинг индивидуал ва ёш имкониятларига мос келиши, тажрибадан ўтган билим, кўникма ва малакаларни ҳисобга олган ҳолда кўрилиши лозим.
Таълим жараёнини ўрганиш: Ўқитувчи ўқувчиларда мустаҳкам таълим мотивларини шакллантириш учун ўқувчиларнинг ўзини ривожлантириш мотивациялари ўсиши динамикасини мунтазам кузатиб, таҳлил қилиб бориш ҳамда ўзлаштиришда нуқсони мавжуд айрим ўқувчилар фаолиятига тегишли тузатишларни киритиб бориши талаб қилинади.
Бунинг учун эса ўқувчиларнинг мотивациялари ва таълимга бўлган қизиқишларини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда уларни (сўров ўтказиб бориш) ташхислаш ҳамда ташхис натижалари мониторингини юритиш талаб этилади.
Aлбатта, шахснинг умумий ривожланиши динамикасини ўрганиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар фақатгина шахс мотивларини аниқлаш мақсадидагина олиб борилмайди, бу хусусида ишимизнинг бошқа ўринларида алоҳида тўхталиб ўтамиз, ҳозир эса ўқувчиларнинг билим олиш жараёнидаги мотивацион фаолияти характерини аниқлаш хусусида тўхталиб ўтамиз. Бунинг учун ўқитувчининг аниқ мақсадга йўналтирилган ўқувчи фаолиятини мунтазам кузатиши энг муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Ўқувчилар мотивларини ўрганишнинг узоқ муддатга мўлжалланган шаклида болаларда тез-тез такрорланиб турадиган қизиқишларни ўрганиш ва аниқлаш:
Ўқувчида ўқув-тарбия жараёнига нисбатан қизиқиш мавжудми?
Aгар бўлса айнан нималарга нисбатан кўпроқ қизиқади?
Ўқувчидан алоҳида олинган бир фанга нисбатан қизиқиш борми?
Мазкур предметда уни қуйидагилардан айнан нима қизиқтиради?
Ўқув фани мазмуни;
Янги билимларни эгаллаш методлари;
Мисол ва масалалар ечиш методлари;
Ташқи натижалар-баҳо, обрў ва бошқалар.
Кузатишдан ташқари турли шакл ва мазмундаги анкета сўровлари, иншолар танлови, суҳбатларни амалга ошириш ҳам мумкин.
Мотивни ўрганиш ва шакллантириш қуюдаги алгоритм асосида олиб борилди:
Таълимнинг мақсадини аниқлаш ва белгилаш.
Бундан ташқари мотивни аниқлаш учун қуюдагича сўровнома ўтказиш режалаштирилди:
Ким нима учун ўқийди?
Нега мактабга келади?
Сўровнома натижалари асосида ўқувчиларда мавжуд ўқув мотивлари аниқланди.
Ўқув мотивларини аниқлашда индивидуал ёндашув нисбатан аниқроқ ҳамда хусусий аҳамият касб этади. Натижаларни умумлаштириш эса объэктив баҳони келтириб чиқаради.
Индивидуал шакллантирувчи тажриба методи. Бунда ўқитувчи бола вазифа ва топшириқларни бажариши учун ўқувчига қўшимча машғулот ташкил қилади ва унга тегишли методик ёрдам кўрсатади.Бу жараёнда ўқитувчининг методик ёрдами машқ ёки масалани ечиш пайтида бевосита амалга оширилади ва сўнгра ўқувчидан худди шунга яқин шартдаги машқ ёки масалани мустақил бажарилиш талаб этилади. Натижада ўқувчида ўзи мустақил машқ ёки масалани бажариш кўникмаси мавжудлигига ишонч шаклланади. Ўқитувчи эса боланинг айнан қайси ўринда оқсаётганлигини аниқлаб олади ва уни бартараф этишга ҳаракат қилади.
Ўқувчилар мотивларини аниқлашнинг индивидуал шакллантирувчи тажриба методида топшириқлар хилма-хиллиги ва мураккаблик даражасининг турлилиги шароитида амалга оширилиши катта самара беради. Шунингдек, индивидуал шакллантирувчи-тарбияловчи метод ўқувчилар мотивларини аниқлашнинг энг самарали методларидан бири ҳисобланади.
Индивидуал шакллантирувчи-тарбияловчи тажриба методининг самарали вариантларидан бири ўқувчини конкрет–реал шароитда танловни амалга оширишга мажбур қилиш шакли ҳисобланади. Бунда мотивлар тўқнашуви вазияти юзага келади ва ўқувчи улардан бирини танлаш имкониятига эга бўлади. Бундай шароитни машғулотлар жараёнида ўқитувчи сунъий тарзда яратади ёки реал таълим шароитида юзага келган вазиятдан самарали ва оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади.
Индивидуал шакллантирувчи-тарбияловчи тажриба методи диалог тарзида амалга оширилади. Бунда таълимнинг икки субъэкти ўқитувчи билан ўқувчи орасидаги коммуникативлик шакли муваффақиятли амалга ошиши учун ҳар иккала томон, айниқса, ўқитувчи муомала маданиятини юқори даражада эгаллаган бўлиши талаб этилади. Болаларнинг мотивацияларини аниқлашга қаратилган диалогнинг бундай шаклида ўқитувчи саволларни бериш ва уларга жавоб олиш асносида эксперт вазифасини бажаради. Яъни боланинг ўтилган мавзу материалларини билмаслигига айнан нима сабаб эканлигини диалог жараёнида аниқлай олиши ва уни бартараф этиш йўлларини болага таклиф қила билиши лозим. Бунинг учун эса ўқитувчи машқ ёки масалани қайси усул ёки йўл билан бажариганлигини ёки бажаришга уринганлигини, топшириқларнинг моҳиятини боланинг қанчалик тўғри англаб етганлигини аниқлаб олиши шарт. Бу каби ўқувчи билан амалга оширилган диалог ўзига хос диагностик характерга эга бўлиб, ўқитувчига шу орқали ўқувчининг мотивациялари даражасини, таълим олишга бўлган мотивларини тўлалигича билиб олиш имконини беради.