Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
 
Кўрув тизими (анализатори) 
 
Кўрув сенсор тизими бошқа анализаторлар орасида муҳим аҳамият касб этади. 
Чунки бу тизим мияга ташқи муҳитдан тушган ахборотларнинг 90% ини етказади. Кўриш 
- кўп бўғинли жараѐн бўлиб, кўрув образининг шаклланиши ва акс эттирилган нурларни 
тўр пардага аниқ проекциялашдан бошланади ва анализаторнинг пўстлоқ марказида кўрув 
доирасида қандай жисм борлиги тўғрисида хулоса чиқариш билан тугайди. 
 
Кўзнинг оптик тизими тузилиши ва функцияси. Кўз олмаси шарсимон шаклга эга 
бўлиб, чап ва ўнг, паст ва тепада ҳаракат қилувчи жисмларни кўриш учун кўзни турли 
томонларга ҳаракатланишини таъминлайди. Кўзга кирадиган ѐруғлик нурлари тўр пардага 
тушишдан олдин нур синдирувчи бир неча юзалар - шох парда, гавҳар ва шишасимон 
тананинг олдинги ва орқа юзаларидан ўтади. Нурларнинг босиб ўтган йўли шох парда, 
гавхар ва шишасимон тана юзасининг нур синдириш кўрсаткичларига ва эгрилик 
радиусига боғлиқ. Кўз оптик тизимининг нур синдирувчи кучи диоптриялар билан 
ифодаланади. (D) Бир диоптрия (D)-фокус масофаси 100 см бўлган линзанинг нур 
синдирувчи кучидир. Нур синдирувчи куч ошганда фокус масофаси камаяди. Фокус 
масофаси 50 см бўлганда линзанинг нур синдирувчи кучи 2 D га, фокус масофаси 25 см 
бўлганда нур синдирувчи куч 4 D га тенг ва ҳоказо. 
Кўзнинг оптик тизимида шох парда, гавхар ва шишасимон тананинг олдинги ва 
орқа юзаси ҳар қайси нурни турлича синдиради. Агар бу нур синишларининг барчаси 
эътиборга олинса, кўзнинг оптик тизимини талқин қилиш жуда мураккаблашиб кетади. 
Шуни эътиборга олиб масалани соддалаштириш учун нурлар кўзнинг оптик тизимидан 
ўтиш жараѐнида бир марта синади, деб фараз қилинади. Кўзнинг оптик тизими 
нарсаларнинг кичрайган ва тескари аниқ тасвирини тўр пардада ҳосил қилади. Узокдаги 


200 
нарсаларга қаралганда кўз оптик тизимининг нур синдириш кучи 59 диоптрия атрофида, 
яқиндаги нарсаларга қаралганда 70,5 диоптрияга тенг бўлади. Бунинг сабаби шуки, 
узоқдаги нарсалардан келаѐтган нурлар кўзга параллел тушади ва уларни тўр пардага 
фокуслаш учун кучли синдириш зарурияти бўлмайди. Яқин масофадаги жисмдан кўзга 
тарқоқ нурлар тушади. Уларни тўр пардага фокуслаш учун кучли синдириш керак. Бу 
нарсага гавҳарнинг қабариқлигини ошириш йўли билан эришилади. 
Аккомодация. Нарсани равшан кўриш учун унинг ҳар бир нуқтасидан келувчи 
нурлар тўр пардада бир нуқтага йигилиши, яъни фокусланиши керак. Узоққа қаралса, 
яқиндаги нарсалар равшан кўринмай, чаплашиб кетади. Бунинг сабаби шундаки, яқин 
нуқталардан келувчи нурлар тўр парда орқасида тўпланади, тўр пардада эса ѐруғликни 
сочиш доиралари ҳосил бўлади. Кўздан турлича масофадаги нарсаларни бир вақтда бир 
хил равшан кўриш мумкин эмас. Тўр пардадан етарлича узоқдаги китобни дока тўр 
орқали ўқишга ишониш қийин эмас. Тўр пардадан турлича масофада жойлашган 
нарсаларни равшан кўришга кўзнинг мослашуви аккомодация деб аталади. Гавҳар 
эгрилигининг, бинобарин, нур синдириш кўрсаткичининг ўзгариши йўли билан 
аккомодация юзага чиқади. Яқиндаги нарсаларга қаралганда гавхар қабариқроқ бўлиб 
қолади, шунга кўра таралувчи нурлар бир нуқтада учрашади. 
 
Аккомодация механизми. Гавҳарнинг қабариқлигини ўзгартирадиган киприксимон 
мускулларнинг қисқариши кўзнинг аккомодация механизмида муҳим аҳамият касб 
этишини Г.Гелмголц кўрсатиб берди. Гавҳар капсулага ўралган, бу капсула четлари эса 
киприксимон тана (corpus ciliare)га ѐпишувчи Цинн бойламининг толаларига ўтади. Цинн 
бойламлари ҳамиша таранг туради ва уларнинг таранглилиги гавҳарни қисиб яссилайди. 
Киприксимон танада силлиқ мускул толалари бўлиб, бу толалар қисқарганда Цинн 
бойламлари силқиллаб қолади, натижада гавхарни камроқ қисади. Шундан маълумки, 
киприксимон мускуллар аккомодацион мускуллардир. Уларни ҳаракатлантирувчи 
нервнинг парасимпатик толалари идора этади. Кўзга атропин томизилганда бу мускулга 
қўзғалиш ўтмай қолади, натижада кўз яқиндаги нарсаларни кўришга мослаша олмайди. 
Аксинча, парасимпатомиметик моддалар-пилакарпин ва эзерин кабилар мускулнинг 
қисқаришини чақиради. Ёшларнинг нормал кўзи учун равшан кўриш узоқ нуқтаси 
чексиздир. Улар узоқдаги нарсаларни аккомодацияга зўр бермасдан кўраверади. Равшан 
кўришнинг энг яқин нуқтаси кўздан 10 см масофада бўлади. 10 см дан яқинрок турган 
нарсаларни 20 яшар одам ҳатто киприксимон мускулни максимал қисқартирганда ҳам 
равшан кўра олмайди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish